Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


рининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оши-



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

рининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оши-
риш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида» 
2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига мувофиқ олий таълим муасса-
салари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими-
нинг ўқитиш шакллари ва усулларини, педагог кадрлар таркибининг сифат да-
ражасини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақ-
садида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги «Олий таълим муас-
сасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг мала-
касини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 242-сон қа-
рори билан «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида»ги Ни-
зом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сон 
Қарори билан мазкур Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси - янги касбий билим, маҳо-
рат, замонавий кўникма, бошқарув ва педагогик фаолиятни юритиш учун за-
рур ҳажмда ва етарли даражада ҳамда давлат таълим стандартларига мувофиқ 
ўқув-таълим жараёнига талаб қилинадиган сифатни таъминлайдиган даражада 
ваколатлар назарда тутиладиган олий таълимдан кейинги таълим шакли. 
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш тасарруфида олий 
таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 
тасдиқланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси ўқув режасининг наму-
навий тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 288 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари 
бўйича икки ой давомида, ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади. 
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари ўқишни ту-
гатгандан кейин комиссиялар томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтиш-
лари керак. Аттестация комиссияси тегишли соҳалардаги етакчи олимлар ва 
мутахассислар, илмий кенгаш аъзолари, ўқув-услубий ишлар соҳасидаги йи-
рик мутахассислар сафидан камида 7 кишидан иборат бўлган олий таълим 
муассасаси ректори ёки фан доктори илмий унвони бериш бўйича илмий кен-
гаш раиси бошчилигида шакллантирилади. Аттестациядан муваффақиятли 


26 
ўтган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига қатъий 
ҳисобда турадиган давлат намунасидаги малака аттестати берилади. 
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича 
аттестациядан ўтмаган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадр-
лари бир йил мобайнида пулли асосда ўқишнинг тегишли ёки турдош йўна-
лиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш 
курси якунида аттестациядан ўтишади. 
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёр-
лаш ва малака ошириш курсларини такроран ўзлаштириши асосий ишдан аж-
ралмаган ҳолда курсларнинг ўқув дастурларини мустақил равишда ёки масо-
фадан ўқитиш усуллари орқали ўзлаштириш асосида амалга оширилади. 
Мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёр-
лаш ва малака ошириш курслари ўқув дастурлари бўйича тайёрланиб келган 
тингловчилар якуний аттестацияга киритилади. Якуний аттестация тегишли 
йўналишлар бўйича таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги аттестация 
комиссиялари томонидан амалга оширилади. 
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича 
аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муд-
датда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақ-
дирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш 
муддатидан ҳамда бўш турган педагог лавозимини эгаллаш танлови даври-
нинг тугаган муддатидан қатъи назар, меҳнат шартномаси белгиланган тар-
тибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Бунда улар ўз педагогик фаолияти-
ни бошқа таълим муассасаларида (олий таълим муассасаларидан ташқари) да-
вом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий ма-
лакасини мустақил равишда ошириши мумкин. 
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда нафақат маърифий, балки бошқа 
соҳаларда ҳам амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишлар айнан ўқи-
тувчи шахси, унинг касбий педагогик тайёргарлик даражасига бевосита боғ-
лиқдир.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish