Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


мий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомил-



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

мий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5313-сон Фармонига асосан 
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таъ-
лими муассасаларида, хусусан, ихтисослаштирилган мактаблар, ихтисослаш-
тирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган 
олимпия захиралари мактаб-интернатларида ва академик лицейларда узлуксиз 
ва 11 йиллик муддатда, шунингдек 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар 
коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг 11-синф би-
тирувчилари ҳисобидан ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (ка-
сбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга 
оширилиши белгилаб берилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Про-
фессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча 


23 
чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Фармонига кўра профессионал 
таълим дастурларини ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таъ-
лимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғун-
лаштириш, ўқув жараёнига Ўзбекистон Миллий квалификация тизимини тўла-
қонли жорий этиш орқали тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муно-
сиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бош-
лаб янги бошланғич (340 та касб-ҳунар мактаби), ўрта (147 та коллеж) ва ўрта 
махсус (143 та техникум) профессионал таълим тизими ҳамда табақалашти-
рилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасаларини ўз ичига 
қамраб олган профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини 
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелда-
ги ПҚ-2909-сон Қарорига мувофиқ қуйидагилар олий таълим тизимини келгу-
сида комплекс ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари этиб белгиланди:
1) ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги этакчи турдош 
илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини 
яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асос-
ланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-
методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори 
малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш; 
2) олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли мезонларини 
шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва 
мутахассисликларни ҳудудлар ва соҳалар бўйича жорий этилаётган дастур-
ларнинг талаб ва эҳтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни комплекс 
тараққий эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш; 
3) янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг 
татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва илмий 
адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни 
сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондлари-
ни мунтазам янгилаб бориш; 
4) педагог кадрларнинг касб малакаси ва маҳоратини сифат жиҳатидан 
мунтазам ошириб бориш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкадан 
ўтишини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD 
дастури ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитиш; 
5) олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, 
олий таълим тизимида илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, уларнинг 
академик илм-фан билан интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчи-
лар таркибининг илмий фаолияти самарадорлигини ошириш, иқтидорли тала-
ба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга жалб этиш; 


24 
6) олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, талаба-
ёшларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак 
маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур 
сингдириш, биз учун мутлақо ёт ва бегона бўлган ғояларга нисбатан уларда 
мустаҳкам иммунитет ва танқидий муносабатни шакллантириш; 
7) олий таълим муассасалари моддий-техника базасини уларнинг ўқув ва 
илмий-лаборатория биноларини, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандис-
лик инфратузилмаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструксия қилиш 
орқали янада мустаҳкамлаш, замонавий илм-фан соҳаларининг устувор йўна-
лишлари бўйича ўқув-илмий лабораториялар базасини замонавий асбоб-уску-
налар билан таъминлаш; 
8) олий таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация техно-
логиялари воситалари билан таъминлаш, талабалар, ўқитувчи ва ёш тадқиқот-
чиларнинг жаҳондаги илғор таълим ресурслари, илмий адабиётлар ва маълу-
мотлар базаси бўйича электрон каталогларга кириш имкониятини кенгайти-
риш. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ўқув юртидан кейинги 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish