Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 
 
 
 



Биринчи қисм.
УМУМИЙ ПЕДАГОГИКАНИНГ
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
 
I бўлим. ПЕДАГОГИКАНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ 
 
1-боб. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” қонунлари. 
Таълим тизимида амалга оширилаётган янги ислоҳотлар ва
унда педагогнинг тутган ўрни 
1.1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” қонуни 
ва унинг мазмун-моҳияти 
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб таъ-
лим соҳасидаги эски ёндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янги тамойиллар-
га, миллий қадрият ва анъаналарга, жаҳондаги илғор тажрибаларга асосланиб, 
ҳаётни тубдан янгилаш, давлат ва жамиятнинг буюк мақсадларини амалга 
ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор аҳамият қаратилиб, бор куч 
ва имкониятлар шу мақсад йўлда сафарбар этиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 1997 йил 
29 августда қабул қилинган бўлиб, ушбу қонун 5 бўлим ва 34 моддадан иборат: 
1-бўлим. Умумий қоидалар (1-8-моддалар); 
2-бўлим. Таълим тизими ва турлари (9-19-моддалар); 
3-бўлим. Таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш (20-
24-моддалар); 
4-бўлим. Таълим тизимини бошқариш (25-29-моддалар) 
5-бўлим. Якунловчи хулосалар (30-34-моддалар). 
Ушбу Қонун ҳар бир фуқаронинг билим олишдан иборат конститу-
циявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган (1-модда). Фуқароларнинг билим 
олиш ҳуқуқи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, ишлаб чиқаришдан аж-
ралган ва ажралмаган ҳолда таълим олиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат 
дастурлари асосида бепул ўқиш, таълим муассасаларида тўлов-шартнома асо-
сида касб-ҳунар ўрганиш, барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчи-
лари кейинги босқичдаги таълим муассасаларига киришда тенг ҳуқуқларга эга 
бўлиши кабилар орқали таъминланади. 
Мазкур қонунда тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ах-
лоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулла-
ниш ҳуқуқига эга эканлиги ва педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳук-



мига асосан ман этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият би-
лан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтилган (5-модда). 
Қонуннинг 6-моддасида таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми назарда 
тутилган. Унга кўра, таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжат-
ларида белгиланган тартибда ташкил этилади. Нодавлат таълим муассасаси 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда давлат 
аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ва таълим фаолияти 
билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади. Таълим муассасасини аккредитация-
лаш ваколатли давлат органи томонидан аттестацияга мувофиқ амалга ошири-
лади. Таълим муассасаси аттестация натижаларига кўра давлат аккредита-
циясидан маҳрум этилиши мумкин. 
Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, Давлат таълим стандартлари уму-
мий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига 
қўйиладиган талабларни белгилайди.
Давлат таълим стандартларини бажариш 
Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурий 
хисобланади. 
Қонунда Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга 
оширилиши белгиланган (10-модда): 
1) мактабгача таълим; 
2) умумий ўрта таълим; 
3) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; 
4) олий таълим; 
5) олий ўқув юртидан кейинги таълим
6) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; 
7) мактабдан ташқари таълим. 
Мазкур қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг таълим тизи-
ми қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга 
оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
2) таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш 
учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассаса-
лар;
3) таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қа-
рашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ушбу қонуннинг 11-17-моддаларида ҳар бир таълим тури, хусусан, мак-
табгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий 
таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва 
уларни қайта тайёрлаш ҳамда мактабдан ташқари таълимнинг мазмун-моҳия-
ти белгилаб берилган. 




Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish