Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet79/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

учун уни чертиб кўриб жарангини эшитиш мумкин-ку!
Бунинг учун у ни муштлаб синдириш шарт эмас. Майли,
бошқа нарса ҳақида гаплаша цолайлик. Менимча, “Икки
карра икки - беш” қиссангизда атайлабдан киритилган-
дек туюладиган бир ҳолат бор. Кўшоцвой анча вақт инда-
май юради-да, ўзининг йигитлик номуси раис томонидан
топталганидан кейингина исён кўтаради. Айтайлик, раис
билан Наргиза ўртасида ўша “ҳангомалар” рўй бермагани-
да асар нима бўларди
?
- Нозик савол. Гап шундаки, асардаги раис қабиҳ ва маккор 
одам. Унинг шундай ҳаракат қилиши табиий, деб ўйлайман. 
Агар раис, Қўшоқвой, Наргиз ва бошқа каҳрамонлар ўзгача 
одамлар бўлганида асар ҳам бошқача бўларди. Негаки, ба- 
диий асарда аввало инсон тақдири, характери воқеаларни 
ҳаракатлантирувчи куч бўлади. Бу - биринчидан. Иккинчи- 
дан, қиссада зийрак ўқувчи илғаши мумкин бўлган иккита 
подтекст бор (узр, бу гапни асарни “тушунтириш” учун эмас, 
кези келгани учун айтаяпман). Нима учун Кўшоқвой доим 
раисга ишониб юрдию кейин “портлади?” Гап шундаки, ав- 
вал-боши унингўзи ҳамма нарсага ишонадиган содда йигит. 
Қолаверса, Қўшоқвой у ёкда турсин, эсли-ҳушли одамлар- 
нинг ҳам кўпчилигида ғалати одат бор. Ҳар қандай бало- 
қазо ўзидан четлаб ўтса, бас. У ёғи билан иши бўлмайди. 
Ўзининг боши деворга текканидан кейингина ҳаракатга ту- 
шиб қолади. Ҳаётимизда ўша нохуш ҳолатларнинг авж оли- 
шига бир чеккаси одамларимизнинг лоқайдлиги ҳам сабаб 
бўлган.
-
Илк устозингиз Абдулла Қаҳҳор бўлганини биламан.
Айтинг-чи, яна кимларни ўзингизга устоз ҳисоблайсиз?
Шогирдларингиз ким?
-
Абдулла 
Қаҳҳор 
талай 
ёшлар 
қатори 
менинг 
м аш қларимни ҳам кузатиб борган. Асар бўш бўлса, аяма- 
ган, яхши бўлса, х^моя қилган... Ўринсиз “хужум”лар 
бўлганида Саид Аҳмад, Озод Ш арафиддинов, Шуҳрат домла, 
Матёқуб Қўшжонов, Умарали Норматов каби устозларим 
(ҳаммаларини бирма-бир санаб улгуриш қийин, шу боисдан 
узр сўрайман) кўнглимни кўтаришган, адолат томонда со- 
бит туришган. М ашқларимни инжимай ўқиб, мулоҳазасини
284
“Я р к м аср дафтари'. У т к и р Х о ш и м о в


очиқ ва ҳалол айтадиган катта-кичик қаламкашлар, 
тенгқурларим, талай танқидчи дўстларим, кези келса, ёши 
кичикроқ укаларим - ҳаммасини устоз деб биламан. Ижод 
шундай бағрикенг майдонки, ҳамма бир-биридан ўрганади. 
Абдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Гулом, Лев Толстой, Миха­
ил Шолохов, Чингиз Айтматов, Мопассан, Эрнест Хемингуэй 
каби улкан адиблар эса билвосита (ўз асарлари билан) устоз- 
лик қилган.
Шогирдлар масаласига келсак, Хайриддин Султонов, Эр­
кин Аъзамов, Мурод Муҳаммад Дўст, Нортўхта Қиличев, Эр­
кин Усмонов ва талай бошқа адибларга яхши ниятда оқ йўл 
тилаганман. Улардан қай бири мени ўзига устоз санайди, 
қай бири йўқ, буниси муҳим эмас. Муҳими, бу қаламкашлар 
яхши асарлар ёзса, кифоя. Кейинги авлод орасида Нурулло 
Отахоновдан умидим катта. Тағин бошқа кўп прозаиклар 
адабиётимизга кириб келяпти. Бугун биз эришолмаган мар- 
раларга эртага шу адиблар эришишини чин дилдан орзу 
қиламан.
-
Охирги савол. Китобхонларнинг таклиф ва эътироз-
ларига қандай царайсиз?
- Ҳаммаси китобхон муносабатига боғлиқ дейиш ҳам, 
китобхон саводсиз, унинг гапи бир пул, дейиш ҳам хато. 
Тўғри, китобхонлар орасида, фалон қаҳрамоннинг тақдири 
нима бўлди, энди уйланадими (ёки турмушга чиқадими) 
қабилидаги жўн хат йўлловчилар ҳам бор. Бироқ асардаги 
фазилат ва камчиликларни қаламкаш ва танқидчидан ҳам 
нозикроқ тушунадиган китобхонлар борлиги халқимизнинг 
бадиий савияси ўсиб бораётганидан дарак беради. Кела- 
диган хатлар орасида профессионал жиҳатдан мукаммал 
бўлмаса-да, хдёт билан ижодни солиштириб, жиддий ху- 
лосалар чиқарилган мактублар кўп. “Квазарлар” қиссасида 
осма тарози йигирма килодан ортиқ юк торта олмаслигини 
билар-билмас ёзган эканман (китобхон таънаси билан ту- 
затдим). “Икки карра икки - беш”да 60-йилларда раис “Ж и­
гули” сотиб олиши тасвирланган экан. Бу деталь хдқиқатга 
хилоф эканини хдм китобхон айтди. Бинобарин, китобхон 
ҳаётнинг айрим элементларини қаламкашдан яхшироқ би- 
лади. Айни чоқда баъзан оддий ўқувчи, адиб “автоматик” 
тарзда, асар воқеалари мантиқидан келиб чиқиб тасвирла-
Ў ткир Х ош и м ов. 
'Я р и м
дафтари* 
285


ган ҳаётий деталларни муаллифнинг ўзидан ҳам яхшироқ 
пайқаши, катта-катта олимлар сезмаган нуқталарни то- 
пиши мумкин. Масалан, наманганлик уруш қатнашчиси 
Х.Абдуллаев “Икки эшик ораси”даги кичик деталь - “Юл- 
даш ” деган гапда қанчалик чуқур ҳақиқат борлигини анча- 
мунча мунаққиддан кўра теранроқ ҳис этган. Ёш педагог 
Ақида Шамсиева “Умар закунчи ёмон одамм и?” деган мах­
сус мақоласида (афсус, бу мақола хат тарзида ёзилган, мат- 
буотда чиқмади) Умар закунчи ва Раъно фожиасини баъзи 
олимлардан кўра аниқроқ таҳлил қилган. Андижонлик од- 
дий бир аёл эса шу кунгача ҳеч ким эътибор бермаган кичик 
детални топиб, ундаги маънони аниқ топган. “Романни ик­
кинчи марта ўқиётганимда бир гапга эътибор бердим, - деб 
ёзади у. - Асар бошида, “Тўй” деган бобда ғалати ҳолат бор. 
Ёш бола Музаффар, уйқусираб, таванхонага киради. “Қора 
ам м а” ёнида ўтирган, овози ҳам, ўзи хдм қўпол Башар хо- 
лани кўради ва негадир ўша нотаниш хотиннинг ёнига бор- 
гиси келади... Роман охирида маълум бўладики, Башар хола 
унинг онаси экан, эмизган экан...”.
Олимлар ҳам эътибор бермаган бу нуқтани оддий ки­
тобхон топганига қойил қолдим. Хуллас, бугунги китобхон 
анойи эмас. Шунақа саводли ўқувчига лойиқ асар ёзгинг ке­
лади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish