Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


Ёқиб юборилган қўлёзмалар


bet87/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Ёқиб юборилган қўлёзмалар
Янги асар дунёга келаётганда адиб хаёлчан, бир қадар та- 
жанг бўлиб қолади. Кечами-кундузми, хдмма нарсани уну- 
тиб ёзади. Лекин асар битмагунча ҳеч кимга кўрсатмайди. 
Биз ҳам ёзувчи ишлаётган пайтда безовта қилмаймиз, нима 
ёзилаётганини ҳам сўрамаймиз (оилада шундай тартиб
У ткир 
Х о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари' 
305


бор). Адиб ёзганидан ўзининг кўнгли тўлса, чеҳраси очилиб 
бизга беради. Шу тариқа оила аъзолари қўлёзмани биринчи 
бўлиб ўқиймиз. Асар ҳақида айтилган фикрларни муаллиф 
оғринмай қабул қилади. Сўнг деярли барча асарлар Саид 
Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Иброҳим 
Ғафуров, Носир Фозилов, Тўлқин Расулов каби устоз ва 
дўстлари назаридан ўтказилган.
Башарти асар муаллифнинг ўзига ёқмаса-чи? Бундай 
ҳоллар бир неча марта бўлган. Адиб қўлёзмани йиртиб, ёқиб 
ташлаган (баъзан ҳатто матбуотда янги қиссадан парчалар 
босилгандан кейин ҳам).
1982 йили Пицундага бордик. Ёзувчилар ижодий уйидан 
жой беришди. Мен болаларни денгизга олиб бораман. Ада- 
си деярли хонадан чиқмай ишлайдилар. Орадан ўн кунлар 
ўтди.
Бир гал хонага қайтсак, ёзган нарсаларини йиртиб таш- 
лаяптилар. Ҳай-ҳайлаб бир қисмини олиб қолдим. Қўлёзма 
сарлавҳасини шунда кўрдим. “Эртага - куз”. Юз бетлар ёзил- 
ган экан, деярли ҳаммаси йиртилиб бўпти.
- Нега ундай қилдингиз? - десам, кўл силтадилар.
- Бўлмайди! Сиғмаяпти! Хом!
Қўлёзманинг омон қолган сах^фаларини ўқиб кўрсам, 
бинойидек. Нима “бўлмагани”, нима “хом” лигини орадан уч 
йил ўтгач, “Икки эшиқ ораси” романи қоғозга тушганидан 
сўнг англадим. “Икки эшик ораси”дек салмоқли, фалсафий, 
психологик роман аввалги услубга ҳам, қолип (композиция) - 
га ҳам сиғиши мумкин эмас экан.
“Икки эшик ораси” романи минглаб ўзбек хонадонлари- 
га кириб борди. Деярли уч юз минг нусхада, ўн марта нашр 
этилди. Бошқа тилларга таржима қилинди. Дарсликлар ва 
ўқув дастурларига киритилди.
“Тушда кечган умрлар” романининг дунёга келиши тари- 
хи ҳам ўзига хос. 1991 йили Ўткир Ҳошимов таваллудининг 
50 йиллиги нишонланди. Шу арафада адибнинг устозлари- 
дан бири - Умарали Норматов шогирдига жўяли маслаҳат 
берди:
- Одатда ижодкорлар ўз тўйига янги асар билан келади. 
Сиз ҳам янги асар ёзинг!
Адиб Умарали аканинг шу таклифини айтганларида се- 
виниб кетдим.
306
'Я р и м вер дафтари'. 
Ў тки р Ҳ ош и м ов


- Домла тўғри гапирибдилар, - дедим. - Ҳамма ижодкор- 
лар шундай қилади. Сиз бўлсангиз, анчадан буён каттароқ 
асар ёзганингиз йўқ.
- Гапим негадир ёзувчига ёқмади.
Бошқалар нима қилса, ўзининг иши. Мен кучаниб ёзмай- 
ман! Асар туғилгиси келса, ўзи туғилади. Орадан кўп ўтмай, 
Ўткир ака бетоб бўлиб қолди. Шифохонага ётдик. Дўхтирлар 
жарроҳлик операциясини қиламиз, деб шоширади, адаси 
кўнмайдилар. Кеч куз эди. Бир оқшом Ўткир ака балконга 
чиқиб, узоқ ҳаяллаб қолдилар. Изиллаб шамол эсиб турибди. 
Жоним ҳалак бўлиб, ичкари киринг, дегим келади-ю, ийма- 
наман.
Бир маҳал ўзлари палатага кириб, “Қоғоз борми?” деб 
сўрадилар. Касалхонада қоғоз нима қилсин? Шу кеча шифо- 
хона палатасида тонг отгунга қадар чироқ ўчмади. Эрталаб 
тутунга тўлиб кетган хонага кирган дўхтир койиди:
- Ўзингиз бу аҳволда бўлсангиз, устига-устак босиб чека- 
версангиз, нима, жонингизда қасдингиз борми?
Дўхтир чиқиб кетиши билан адиб ўз қарорини айтди.
- Уйга кетамиз.
Уйга қайтдик. Аммо асар ёзиш яна орқага сурилди. Орада 
сафар чиқиб қолди. Иброҳим Ғафуров, Ахдоаджон Мелибоев, 
Дадахон Нурий ва Ўткир Ҳошимовни Покистонга юборади- 
ган бўлишибди. Адиб сафарга боришни сира хоҳламас, бир 
гапни қайта-қайта такрорлар эди:
- Шу сафарга мендан бошқа одам борса бўлмасмикин?!
Йўлдан қолишнинг иложи бўлмади. Орадан анча ўтиб,
“Тушда кечган умрлар” романи эълон қилингач, китобхон- 
лар билан учрашувларнинг бирида Иброҳим ака чет эл сафа­
ри ёзувчига асло татимаганини айтиб бердилар. “Ўткиржон 
сафарда юрди-ю, чамаси ҳеч нимани кўргани йўҳ. Фикри 
зикри бошқа ерда эди. Кейин билсам, роман ёзаётган экан”, 
дедилар.
Сафардан қайтиши билан адиб деярли кеча-кундуз 
тўхтовсиз ишлаб, романнинг илк вариантини бир ойнинг 
нари-берисида ёзди. Қандайдир мунгли руҳ сезилиб турган 
асар бундай бошланар эди: “Куз ўлим тўшагида ётган бемор- 
га ўхшайди. Оёқ остида касалманд хазонлар инграйди”. Бу
- ўша кеч куз оқшоми ёзувчи касалхона балконига чиқиб ку- 
затган манзара бўлса, ажаб эмас.
Ў т к и р Х о ш и м и н . “Ярим аср дафтари"


Бу романнинг йўли ҳам ёруғ бўлди. Кўп марта нашр этил- 
ди, бошқа тилларга таржима қилинди. Агар мустақиллик 
бўлмаганда, бу асар дунё юзини кўрмаслиги аниқ эди. Не- 
гаки унда мустабид тузум фош қилиб ташланган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish