Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet83/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

-
Хафа бўлманг-ку, бу фикрингизга ҳам қўшилмайман. 
Тўғри, инсон қадр-қиммати масаласи адабиётнинг ўзак 
мақсадига - гуманизмга бориб туташади. Бу мавзуга ҳар 
бир қаламкаш қайта-қайта мурожаат қилиши мумкин. Чин­
гиз Айтматовнинг “Биринчи муаллим”, “Алвидо, Гулсари”, 
“Бўронли бекат”, “Оқ кем а” асарларида худди шу муаммо- 
нинг турли қирраларини кўрамиз. Аммо бу асарларнинг ҳар 
бири ўзича бир чўққи. Илтимос, сиз ҳам, газетхонлар ҳам, 
айниқса танқидчи дўстларимиз: “Ўзини Айтматов билан 
қиёслабди”, деманглар. Мисол тариқасида айтяпман, холос.
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р м м аср даф тари'


“Hyp борки, соя бор”, “Икки эшик ораси”да менимча, бошқа 
масалалар биринчи планга қўйилган. (“Икки эшик ораси”да 
уруш ва инсон, тўғрироғи, уруш ва имон масаласи, ҳаёт 
фалсафаси, одамларнинг мураккаб қисмати тасвирланган. 
“Икки карра икки беш”да эса ҳаётимизда рўй берган нохуш 
ҳолатларнинг инсон маънавиятига нақадар аянчли таъсир 
қилиши кўрсатилган. Бу мақсадлар қанчалик ифодасини 
топганини китобхон айтгани маъқул).
Такрор масаласига кёлсак. Биласизми, мен ёзувчи 
қисматини нотаниш оролга бориб қолган одам қисматига 
ўхшатгим келади. Тасаввур қилинг: денгизда фалокат рўй 
бердию бир одам кимсасиз оролга чиқиб қолди. У нима 
қилади? Бошпана қуради, тирикчилик йўлини излайди. 
Қўлидан келса, овчилик, дехдончилик қилади (Робинзон 
Крузога ўхшаб). Кейин дуч келган биринчи кема билан она 
юртига қайтади.
Асар ёзаётган (айниқса, катта асар бошлаган) қаламкаш 
ҳам оппоқ қоғоз билан рўпара келганда шундай ҳолга ту- 
шади. Қоғоз унинг учун кимсасиз орол. Аммо у бу оролга 
адашиб бормайди. Ўз ихтиёри билан боради. Ўша оролда 
фақат бошпана қуриб, тирикчилик қилмайди. Ўзи кашф эт- 
ган оролда аҳоли яратади. Бу аҳоли - асардаги қаҳрамонлар. 
Ёзувчи ўзи кашф этган оролга, ундаги одамларга шунчалик 
богланиб қоладики, уларни ҳеч тарк этгиси келмайди. Аммо 
эртами-кечми, оролни тарк этиши керак. Ўз ихтиёри билан...
Мен “Дунёнинг иш лари” руҳидан узок вақт чиқиб кетол- 
мадим. Кўлимга қалам олишим билан Она образи кўз ол- 
димга келарди. Ўша доирадан чиқиб кетиш учун бутунлай 
бошқа нарсани ёзиш керак эди. Ниҳоят, “Икки эшик ораси” 
бошланганидан кейин аввалги “орол”ни тарк этдим. Тўғри, 
романда ҳам Она образи - Қора амма бор. Бирок У бутунлай 
бошқа Она.
Роман услуб жиҳатидан ҳам бошқача бўлиши керак эди. 
Назаримда трилогияга етарли материални бир китобга 
сингдириш мумкин бўлган услуб топилди. Тўққиз нафар 
персонаж ўз ҳаётининг энг драматик ҳолатларида бошидан 
ўтганларни х^коя қилади. Аммо бу х^коялар ҳам мустақил 
бўлиши, ҳам бошқа х^коялар билан узвий боғланиб ке- 
тиши, бир-бирини тўлдириши керак бўларди. Бу осонми,
294
‘ Ярим аср даф тари' 
Ў ткир Х ош им ов


қийинми? Менимча - қийин. Ҳикоя қилувчиларнинг феъл- 
птнори, ёши, касби, дунёқараши, романда тутган ғоявий 
кжи ҳар хил. Устига-устак, улар турли замонда туриб, турли 
одамларга, даврга, ҳолатга баҳо бериши керак. Яна бир но- 
:т к жиҳати. Биринчи шахс тилидан ҳикоя қилиш муаллиф- 
ни чеклаб қўяди. Табиат тасвири, ҳолат тасвири, психоло­
гик “ўтиш ”ларни реалистик тасвирлаш оғир бўлиб қолади. 
Масалан, Умар закунчини олайлик. У жуда мураккаб одам. 
Мунофиқлик ҳам етарли. Асар муаллиф тилидан х^коя 
қилинса, бу образни тасвирлаш осон. Бироқ закунчинингўзи 
х,икоя қилганида-чи? Мен мунофиқлик қилдим, демайди- 
ку! Шунинг учун эътибор берган бўлсангиз, романда Умар 
:>акунчи ҳикояси деярли ҳар гал психологик монолог тар- 
.чида берилади. У бир нарсани ўйлайди-ю, амалда бошқача 
\ар акат қилади. Бир гапни ўйлайди-ю, одамларга бошқа 
гапни гапиради.
Хуллас, анъанавий йўлдан борилса, “Икки эшик ораси” 
чузилиб кетган, демак, асар драматизм и сусайган бўлур эди. 
Янги қиссада эса “Икки эшик ораси”даги оғир, фожиали дра- 
матик ҳолатлардан чиқиб кетиш учун жуда хушчақчақ оҳанг 
танлашга тўғри келди.
-
Ижодкор ўзи ёзган асарни бошцалар кўмагисиз холис
баҳолай оладими? Агар баҳолай олса, сиз ўз асарларингиз
тўғрисида танқидчи сифатида нималар дея олардингиз?
-
Биласизми, нимани орзу қиламан? Шундай китоб 
ёзсангки, уни ўқиётган китобхон ларзага тушса! Ўқиб 
бўлгандан кейин кечаси билан ухлолмай тўлганиб чиқса. 
Асар қаҳрамонларининг қисматини ўйлаб, бир неча кун га- 
рангсиб юрса...
-
Ёзиш жараёнидаги энг қийин нарса нима ва у сизда
қандай кечади?
-
Танбалман! Ёзишга киришишим жуда қийин. Аммо асар 
бошланганидан кейин жон-жахдим билан ишга киришиб ке- 
таман. Бевосита ёзиш жараёни жуда тез кечади. Роҳат қилиб 
ишлайман. “Баҳор қайтм айди”, “Қалбингга қулоқ сол” каби 
асарлар нари-бериси билан бир ойда ёзилган. “Икки эшик 
ораси”нинг биринчи варианти ҳам беш-олти ойда қоғозга 
тушган. Бироқ қайта ишлаш жараёни - “қора мехмат” жуда 
узоқ чўзилади. Эзиб ташлайди кишини...
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . "Ярим аср дафтари*


-
Тенгцурларингиз ва кейинги авлод - ёшлар ҳақида
андай фикрдасиз? Уларнинг ютуц ва камчиликлари ни-
tada дебўйлайсиз?
-
Учқўн Назаров прозадан узоқлашиб тўғри қилмади. 
гчқун аканинг ажойиб қисса ва ҳикоялари бор эди. Ҳалиям 
ўлса бу адибнинг катта асарлар ёзишини хоҳлардим. Шукур 
ллм ирзаевнинг ҳикояларига ҳавасим келади. Ёшлардан 
[айриддин Султонов, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст 
з овозига эга бўлган қаламкашлар. Хайриддиннинг тили- 
а, Эркиннинг топқирлигига, Муроджоннинг психологик 
.олатларни янгича талқин этишига ҳавас қиламан. Улардан 
ейин ҳам прозаикларнингянги авлоди етишяпти. Баъзила- 
и ғарбдан андоза олишга уриняпти. Менимча, шунчаки ан- 
,оза кўчириш яхши эмас. Бу ҳам изланиш машаққати бўлса 
ерак. Мукаммал соддаликка (жўнлик эмас, мукаммал сод- 
.аликка) эришган ижодкор чинакам ижодкор бўлади.
-
Сизнингча, ёзувчилик бурчи нимадан иборат
?
- Виждони буюрганини ёзиш. Халқдан ажраб қолмаслик. 
амон ва инсон дардини унутмаслик. Ўз устида тинимсиз 
шлаш. Ўзига шафқатсиз бўлиш. Балки бу гаплар баландпар- 
оз туюлар. Начора, барибир бор гап шу.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish