Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


up ум р хапқнинг дарди билан


bet84/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

up ум р хапқнинг дарди билан...
196
“Ярим аср дафтари". У т к и р Ҳ о ш и м о в


-
Шу кунларда сизга ором бермаётган муаммолар
нима?
-
Кузда Нукусга борган эдим. Тўлепберген Қайипбергенов: 
"Юр, сенга Амударёни кўрсатаман”, деди. Бордик. Нари бор- 
fii Тошкентдаги Анҳордан сал кенгроқ, қоп-қора сув оқяпти. 
Қирғоқда бетон плиталар, занглаган арматуралар, бир пой 
родинка этик, латта-путталар қалашиб ётибди. “Шуми Аму- 
д.ф ё?” десам, “Шу!” деди. Бундан ўн беш йил илгари дарё- 
пинг ўзани икки километр экан. Икки километр! Ҳозир 
.SO метр. Сувини ичиб бўлмайди. Одамлар артезиандан 
суп ичишади. Дарё бўйида чанқоқ... Орол қуриб боряпти. 
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухорони бугун қум аралаш туз 
босяпти. Эртага бутун Ўрта Осиё минтақаси хавф остида 
қолади... Ҳамкасбларимиз - рус адиблари Сибирь дарёлари- 
ни буриш лойиҳасига тиш -тирноги билан қарши чиқдилар. 
Ьилмадим, мен мутахассис эмасман, балки улар ҳақдир. 
Аммо Орол нима бўлади? Бутун бир минтақа нима бўлади? 
Ьилмадим...
1987


Тил - чиғаноқ ичидаги гавҳар
-
Суҳбатимиз бошида сўз ҳақида гаплашсак...
- Ҳар қандай бинонинг қурилиш материали бўлади. 
Дейлик, мана шу биз ўгирган бино беш юз мингта ғиштдан 
қурилган. Агар ўнта ғиштни кўчирсак тешик бўлиб қолади, 
йигирматасини у ёқ-бу ёққа олиб ўтсак, ҳусни бузилади, 
элликтасини олиб ташласак, бино қулаб тушиши мумкин. 
Адабиётда ҳам шундай. Адабиётнинг иш материали - сўз. 
Афсус, шунақа асарлар бор, юзта сўзини олиб ташласангиз 
ҳам, элликта сўзинингўрнини алмаштирсангиз ҳам ҳеч нар­
са ўзгармайди. У бинога эмас, вайронага ўхшайди! Ўзини 
ҳурмат қиладиган ижодкор асар тилига эътибор бериши 
шарт.
Абдулла Қаҳҳор айтганди: “Мен сўзни тонналаб олиб, 
граммлаб сотаман”. Лекин бундай сўзга хасис ижодкорлар 
кўп эмас.
Тил, сўз дегани жуда жиддий қурол. Тил - чиғаноқ ичи­
даги гавҳар. Тил - қин ичидаги ханжар. Уни худа-бехудага 
намойиш қилиш ярамайди.
-
Фикрни қандай ифодалаш керак? “Қин ичидаги
ханжарпни цайси ҳолатда намойиш этиш зарур?
- Сўз дегани, тил дегани - мулоқот, фикр алмашув восита- 
си. Лекин шундай соҳа вакиллари борки, уларда сўз шунчаки 
алоқа воситаси эмас. У бутунлай бошқа, қудратли куч. Булар 
шоирлар, ёзувчилар, журналистлар, сухандонлар, нотиқлар, 
актёрлар... Уларда сўз фақат фикрни ифодалаб қолмайди. 
Сўзда ранг, оҳанг, туйғу мужассам бўлади.
Бундан анча йил илгари Қора денгиз бўйига борганимда 
узоққа қатнайдиган кема капитанининг ёрдамчиси билан 
таниш иб қолдим. Ғалати одати бор эди. Денгиз ичкарисига 
сузиб борарди-да, чалқанча ётганча соатлаб газета ўқирди. 
“Денгиз - менинг уйим, бўронда ҳам чўкмаслигим керак, 
чунки мен денгизчим ан”, дер эди.
298
'Я р и м аср дафтари". Ў т к и р Ҳ о ш и м о в


Яна бир мисол. Ўтган асрнинг етмиш инчи йилларида 
сонет хоккейчилари билан канадаликлар ўртасида “аёвсиз 
жанглар” бўларди. Канадаликлар орасида Бобби Халл деган 
жуда моҳир ва “жангари” ўйинчи бор эди. Рақиблари билан 
муштлашавериб соғ жойи қолмаган, “минг чандиқли одам” 
лақабини олган Боббидан “Хоккейчи бўлиш учун биринчи 
ўринда нима қилиш керак?” деб сўрашганида “Бошқалар те- 
кис ерда юрганида ўзини қандай эркин х^с қилса, хоккейчи 
му:) устида шундай юриши, оёгида конки борлиги хаёлига 
келмаслиги керак”, деб жавоб қилган эди.
Шу мантикдан келиб чиқадиган бўлсак, ҳақиқий 
қаламкаш ҳам сўзлар уммонида ўзини денгизчидек эркин 
қис этмоғи, қачон қандай сўз ишлатишни билмай иккила- 
миб қолмаслиги зарур. Одатда, асар туғилиши жараёнида 
керакли сўзларнинг ўзи қуйилиб келади. Бироқ “қуйилиб 
келган” сўзларнинг дуч келганини ишлатиш тўғри эмас. 
Чинакам ижодкор ўнта муқобил сўз орасидан битта энг 
муҳимини танлаб олиши, яъни сўз уммонида сузаётиб, 
“бўш чиғаноқ”ни эмас, ичида “гавҳари бор чиғаноқ”ни олиб 
чиқиши керак.
Қаҳрамон руҳиятидан келиб чиқиб, ҳатто битта манзара 
\а м турлича тасвирланиши мумкин. Масалан, “Шабада эсди, 
дераза ортидаги терак япроқлари эркаланиб рақсга тушди”. 
Ьу битта м анзара. “Тўсатдан қаттиқ шамол турди, дераза ор­
тидаги бир туп терак япроқлари жонсарак қалтираб қолди”. 
Ьу бутунлай бошқа манзара. Ҳар икки манзара бошқа-бошқа 
маъно ташийди.
- С ў з

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish