Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


 0 0 0 й и л да дун ён и ц а н д а й т а с а в в у р э т а с и з?


bet81/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

2 0 0 0 й и л да дун ён и ц а н д а й т а с а в в у р э т а с и з?
2000 йилда нима бўлишини олдиндан айтолмайман. 
Бирок бир нарсани аниқ биламан: XXI асрда ҳам инсон 
инсонлигича қолади. Бундан минг йиллар илгари одамлар 
ўртасида қандай муносабатлар ҳукм сурган бўлса, кейинги 
асрда ҳам шундай муносабатлар у ёки бу шаклда давом эта- 
ди.
Ёзувчилардан бири қизиқ воқеани ҳикоя қилади. У Тур- 
кияга борганида археология музейига киради. Қараса, ой- 
наванд жавонда сопол бўлаги ётган эмиш. Сополга алла- 
нималар ёзилганмиш. Адиб музей ходимидан “Бу нима?” 
деб сўраганида ғалати жавоб эшитади. Бу бир келиннинг 
қайнонасидан шикоят қилиб эрига ёзган хати экан. Ажабки, 
ушбу хат бундан уч минг йил илгари ёзилган экан. Демак, 
уч минг йил муқаддам ҳам одамлар ўртасида ҳозиргидақа 
муносабатлар бўлган экан-да. Бинобарин, келгуси асрда ҳам 
одамлар туғилади, эзгулик учун ўзича курашади, севади, 
бола-чақали бўлади, хато қилади, гоҳ енгиб, гоҳ енгилади, 
хуллас, яшайди.
Бироқ XX асрнинг ўтган асрдан жиддий фарқлари 
бўлгани каби XXI асрнинг ҳам йигирманчи асрдан фарқи 
бўлади. Бу нарса, аввало, инсон тафаккурининг янада мурак- 
каблашишида акс этса ажаб эмас. Қолаверса, асримизнинг 
охирига бориб аниқ фанлар кескин тараққий этади. Космос- 
ни тадқиқ этиш, ер юзидаги, океан тубидаги бойликлардан 
кенг фойдаланиш ривожланади. Хуллас, илмий-техника 
ф анлари равнақи янада тезлашади. Шунга қарамай айрим 
тақчилликлар бўлиши ҳам мумкин. Ер юзидаги энергетика 
ресурсларининг камайиш хавфи тўғрисида олимлар бекорга 
ташвишланиб гапираётгани йўқ. Экология масаласида хдм 
одамни ташвишга соладиган ҳолатлар кўп. Невара-чевара- 
ларим из биз ҳидлаган гуллар атридан, биз томоша қилган
290
'Я р и м асрдафтари* 
У ткир Х ош им ов


чечаклар рангидан завқлана олармикин? Ҳамма нарса- 
нинг қадри ўзи йўқолганидан кейин билинади. Энг мурак- 
каб қонуниятларни кашф этишга қодир инсон энг оддий 
ҳақиқатларни англашга ожизлик қилиб қолади.
Маънавият масалаларига келсак... Тўғриси, бир нарсадан 
хиёл чўчийман. Туйғулар хийла ўтмаслашиб қолмасмикин? 
Айтайлик, бундан йигирма йил илгари боғнинг бурчаги- 
да ўпишиб ўтирган йигит билан қизни кўришса, “бетинг 
қурсин”, дегандек ижирғаниб ўтишарди. Ҳозир метро ваго- 
нида ўпишиб ўтирган йигит билан қизни кўрган йўловчилар 
ҳеч нима бўлмагандек суҳбатлашиб кетишаверади. Тағин 
йигирма йилдан кейин бошқачароқ нағмаларни кўрганда 
ҳам унчалик эътибор бермайдиган бўлиб қоламизми, деб 
ўйлайман. Эҳтимол, хато қиларман. Негаки, ибо, ҳаё деган 
туйғулар ҳам инсон қонида қадимдан бор-ку. Бироқ бошқа 
нарса ҳам мени ташвишга солади. Бора-бора инсоний му- 
носабатларда ҳамма нарсани х^соб-китоб билан тарозига 
солиб ўлчаш одатий ҳол бўлиб қолмасмикин? Яъни, тахми- 
нан мана бундай: “Мен фалончининг қизига уйлансам, фа- 
лон ишим юришади, мен пистончининг ўглига турмушга 
чиқсам, дадам нинг мана бу ишига фойдаси тегади, муҳаббат 
эса ўткинчи нарса”, деган тушунча кенгайиб кетмасмикин? 
Ахир бундай тушунчалар ҳозирданоқ ўзининг “ғаройиб” 
меваларини беряпти-ку! Майли, бу ўринда ҳам тушкун 
бўлмайлик. Эҳтимол, бундай бўлмас.
Менга қолса, 2000 йилга энг катта тилагим шуки, уруш 
бўлмасин! Ер курраси деб аталмиш мана шу миттигина сай- 
ёрамиз XXI асрга омон-эсон етиб борсин.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish