Расулов, Михли Сафаров сингари кўплаб олимларни
сидқидилдан ҳурмат қиламан. Шунингдек, кўп асарларга
баъзан бирёқлама, ҳатто тушунмасдан, ҳис қилмасдан
баҳо берадиган танқидчилар ҳам йўқ эмас. Масалан, Нор-
бой Худойбергановнинг баъзи мацолалари мени ҳайрон
қолдиради. Мен роман ёки достон ёзмоқчи эмасман. Нор-
бой ака мени ҳам “савалаб” қолмасайди, деган ташвишим
йўқ. Илмий uui ёзиш ниятим ҳам йўҳ. Шу сабабдан адаби-
ётнинг оддий бир мухлиси сифатида анчадан буён ўйлаб
юрган фикрларимни айтмоқчиман. Тўғри, Норбой Худой-
берганов талабчан танцидчи. Бу - яхши. Аммо у кишининг
талабчанлиги гоҳо ўринсиз даъвога айланиб кетмаяпти-
ми?
Баъзан шундай таассурот қоладики, гўё бу танқидчи
Сизнинг нима асарингиз чицса, албатта, бир ишкал
чицаришга, ҳусур излашга шайланиб турганга ўхшайди.
Мана мисоллар,
“Нур борки, соя бор” рус тилида эълон
қилиниши билан “Литературная газета "да бу асар роман
эмас, умуман ҳеч нарса эмас, деган маънодаги мақола би
лан чицди. Москвалик олим В.Бондаренко мунаққиднинг
фикри бирёцлама эканини холисона айтди. Албатта, ро-
манда камчиликлар бўлиши мумкин. Аммо бу билан асар
ни йўқца чиқариш ҳам, менимча, тўғри эмас.
“Дунёнинг ишлари” эълон қилинди. Мазкур олими-
миз циссадаги “Оқ мармар, қора мармар” бобини таҳлил
қилиб, наҳотки фарзанднинг онага меҳри пайпоқ олиб
бериш билан белгиланса, деб асарнинг ҳаммаёғи баёндан
иборат, деган хулоса чиқарди. Бу ерда гап пайпоҳ ҳақида
эмас, меҳр ҳақида кетаётганини ёш бола ҳам тушунади.
Атоцли олим Озод Шарафиддинов танқидчининг даъ-
волари беъмани эканини чуқур мантиқ билан исботла-
ди. “Икки карра икки - беш” циссаси ҳақида билдирган
мулоҳазаларини ўциганимда, Норбой Худойберганов уму
ман кулги, юмор ҳиссидан узок, экан, деган хулосага кел-
дим. Чунки Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони”, Эркин
Воҳидовнинг “Олтин девор
”
асарлари ҳақида ҳам бу киши
асоссиз фикрлар айтган эди. Сизнинг циссангизга берган
баҳосини ўқиб, тўғриси, таъбим тирриц бўлди. Танқидчи
мацоласида Сизнинг ижод йўлингиз ҳақида “мақтов” гап-
Ў ткир Ҳ ош им оо.
'Я р и м аср дафтари*
парни айтган бўлади. Яъни, “Баҳор қайтмайди", "Уруш-
нинг сўнгги цурбони” сингари яхши асарлар ёзган фа
лончи... қабилида “ижобий” гаплар айтади. Аслида бу
мацташ эмас, камситиш. Негаки, айтилган асарлар бун-
дан ўн беш-йигирма йил аввал ёзилган. Гўё ўшандан ке
йин адабий жамоатчилик цизгин кутиб олган “К/албингга
қулоқ сол”, “Нур борки соя бор”, “Инсон садоқати”, “Дунё
нинг иишари” ва ниҳоят, “Икки эшик ораси” каби асар
лар ёзилмагандек... Буниси ҳам майли. “Икки карра икки
- беш”даги қаҳрамон нима учун дарахтдан йиқилиб ту-
шадию ўлмайди, деган гап танқидчини қаттиқ ташвиш-
га солади. Нега шундай бўлганига унинг ҳеч ақли бовар
цилмайди. Шу баҳонада асарни ёлғонга, шунчаки хабарга
чиқаради. Танцидчининг баҳолаш мезонининг ўзи нотўғри.
Буни олимлар Р.Муқимов, Х.Узоқов ҳам ўз мацолаларида
исботладилар. Мен ҳам Норбой акага Х.Узоқов берган са-
волларни такрорлагим келади. Агар “Икки карра икки -
беш” қаҳрамонларининг ғайритабиий саргузаштларига
ишонмасак, нега Шчедрин цаҳрамонлари ўзидан-ўзи ким-
сасиз оролга бориб қолади? Нимада боради? Кдйиқдами?
Самолётдами? Нима учун боради? Нима сабабдан Гоголь
Download Do'stlaringiz bilan baham: |