Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet75/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Кейинги пайтларда чет эл адабиётига тацлид қилиб
ёзилган асарлар пайдо бўляпти. Айницса, ҳозир “мода"
бўлган Лотин Америкаси адабиётига эргашувчилар ан-
чагина топилади. Сизнингча, бундай изланишпар цандай
натижа беряпти? Умуман, нуқул янгича шакл излаш
тўғрими?
-
Янгича тасвир ифодаларини излашнинг ёмон томо- 
ни йўқ. Ҳар бир қаламкаш ўз йўлини топишга уринса, буни 
қутлаш керак. Менимча, ҳар қандай шакл мазмунни чуқурроқ 
очишга хизмат қилмоғи керак. Агар ижодкор олдида янги 
уфқлар очса, ҳар қандай форма ҳам фойдали. Эсимда бор: 
бизнинг студентлик йилларимизда “Аруз эскирди, Навоий- 
лару Фурқатлар замонидан қолган ифода усули энди бизга 
керак эмас”, деган гапни жуда жиддий исботлашга урин- 
ганлар кўп бўлган эди. Худди ўша йиллари Эркин Вох^дов 
аруз имкониятлари чексиз эканини, бугун ҳам, эртага ҳам 
бу вазнда энг замонавий асарлар яратиш мумкинлигини ис- 
ботлади. Истеъдодли прозаик Ҳожиакбар Шайхов эса ўзбек 
адабиётига илмий-фантастика жанрини амалда биринчи 
бўлиб олиб кирди ва жуда яхши иш қилди.
276
'Я р и м аср даф тари' 
Ў ткир Ҳ ош им ов


Ижодкор қайси жанрни, қайси услубни танлаш ни ўзи ҳал 
қилади. Бугунги ўзбек шеъриятида, айниқса, ёшлар поэзия- 
1
ида энг замонавий услубларни қўллаш адабиётимиз ол- 
дида янги уфқлар очяпти. Бунга қувонсак арзийди! Насрда 
к а бу уриниш хийла оғир кечяпти. Мухами, янгича услубга 
>ргашиш тақлид бўлиб қолмаслиги керак. Тақлид, ҳарчанд 
имги бўлиб туюлмасин, барибир шўрвасининг шўрваси 
Г)ўлиб қолаверади. Бу - биринчидан. Иккинчидан, қаламкаш 
жах,он адабиётидан яхши хабардор эканини кўрсатиб қўйиш 
учунгина ёки ҳамма нарса шаклга боғлиқ, деган ақидагагина 
амал қилиб асар ёзса, менимча, узоққа бора олмайди. Нега- 
ки, х,ар бир бадиий асарда албатта миллий руҳбўлиши керак. 
"Умуман одам” деган тушунча - мавхум категория. Ҳар бир 
қахрамон ортида конкрет одам турмоғи керак. Конкрет пер- 
сонажнинг оёғи эса миллий заминда туради. Бу ҳақда Шоло­
хов жуда тўғри айтган: “Китобингни ўқиган киши хуторинг 
чстидан қандай анҳор оқиб ўтишини, деразанг тагида ўсиб 
отган ёвшан қандай ҳид таратиш ини ҳис этмаса, сен ёзувчи 
•массан!” Бу гапда чуқур ҳақиқат бор.
-
Ўткиржон, устоз Абдулла Крҳҳор биринчи асари-
нгиз - “Чўл ҳавоси" циссангизга оц йўл тилаб:
“Бирдан лов
:нпиб аланга билан бошланган ижоднинг келажаги порлоқ
бўлади”, деб башорат цилган эди. Шундан бери Сизнинг
ўттизга яқин китобингиз чиқди. “Баҳор ҳайтмайди” ва
"Қалбингга қулоқ сол” қиссалари учун Ёшлар мукофоти-
нинг лауреаты бўлдингиз.
“Дунёнинг uuuiapu” асарингиз
Ойбекмукофотига сазовор бўлди. “Иккиэшик ораси”рома-
нингиз Давлат мукофоти билан тацдирланди. Тўғрисини
айтсам, бу роман бошқа асарлардан жиддий фарц ҳилади.
Романда Сиз ҳам янгича услуб излагансиз. Бош қаҳрамон
масаласида ҳам турли фикрлар айтилди.
-
Асарнинг бош қаҳрамони ким, деган саволни талай уч- 
рашувларда эшитдим. Баъзилар бош қахрамон - Музаффар 
Шомуродов дейишди. Менимча, унақа эмас. Романнинг бош 
қах,рамони иккита: биринчиси - халқ, иккинчиси - урушга 
қарши нафрат. Бир қарашда бу анчайин мавхум ran бўлиб 
туюлиши мумкин. Аммо аслида барибир шунақа: асарнинг 
бош каҳрамони урушга нисбатан нафрат ва халқ. Модоми- 
ки, иккинчи жаҳон уруши 50 миллион одамнинг ёстигини
У ткир Хош им оц. 
"Ярим аср дафтари*


қуритган экан, демак, романнинг бош қаҳрамони халқ. (Бу- 
лар асарда конкрет одамлар тимсолида кўрсатилган.) Модо­
мики, уруш шунча одамларнингуволига қолгани етмагандек, 
тугагандан кейин туғилган болаларни ҳам ўлдираётган экан, 
модомики, Ер куррасини янги уруш оловида қовуришдан 
тап тортмайдиган олчоқлар ҳалиям бор экан, романнинг 
яна бир бош қаҳрамони - урушга қарши хитоб! Менинг ни- 
ятим шу эди. Бу ният қай даражада амалга ошганини китоб­
хон айтгани маъқул.
Услуб масаласига келсак, менимча, асардаги услуб изла- 
нишлари ўқувчига малол келмаслиги, китобхон: “уни қаранг, 
мана бу ерда ёзувчи янгича усул кўллабди”, деган гапни ха- 
ёлига ҳам келтирмаслиги керак. Китобдаги ҳар бир нарса 
ўқувчига табиий туюлсин. Муаллиф хоҳлайдими-йўқми, 
барибир доим янгича ифода усулларини ўйлашга мажбур. 
Бироқ романда мутлоқ янгича услуб қўлланган дейиш, м е­
нимча, тўғри эмас. Асар тузилиши ўзгачароқ эканлиги рост 
(аслида бу ҳам янгилик эмас). Лекин бу иш атайлабдан 
қилинган эмас. “Икки эшик ораси”да анъанавий йўлдан бо- 
рилганида, асар трилогия бўлиши керак эди. Биринчи китоб 
колхозлаштириш даври - Ориф оқсоқол, Ҳусан дума, “Қора 
ам м а”лар линияси; иккинчи китоб уруш даври - Кимсан, Ро- 
бия, Умар закунчи, Раъно, Шомуродлар линияси; учинчи ки­
тоб урушдан кейинги давр - Музаффар, Мунаввар линияси.
Мен атайлаб бу йўлдан бормадим. Сабаби шуки, бундай 
қилинганида услуб, гарчанд муаллифга маълум кулайлик 
яратган такдирда ҳам, эскича бўлиб қоларди. Иккинчидан, 
асар драм атизм и ҳам озми-кўпми сусайган бўларди. Мен 
воқеаларнинг ҳаммасини битта китобга сиғдиришга ҳаракат 
қилдим. Аммо бу ўринда хдм одатдаги йўлдан қочдим. Яъни, 
30-йиллардан 70-йилларгача юз берган воқеаларни бир 
бошдан тасвирламасдан, қаҳрамонларнинг ҳаётидаги энг 
муҳим, драматик ҳолатларни кўрсатишга ҳаракат қилдим. 
Мураккаб жойи шундаки, асарнинг бир боби 30-йиллар 
хдқида ҳикоя қилса, бошқа боби 50-йиллар, яна бир боби 
70-йилларга кўчади. Бундан ташқари романда тўққиз пер­
сонаж, тўққиз хил тақдир, тўққиз хил феъл-атворли одам ўз 
хдётининг турли нуқталаридан туриб гапиради. Уларнинг 
ҳикоя қилиш усули ҳам, феъли хдм бир-бирига ўхшамаслиги
278
'Я р и м к р д а ф п р « Г .Ў т к и р
Ҳ ош им ов


керак. Устига устак, ҳикоя қилувчи персонажларнинг ёши 
масаласи ҳам бор. Айтайлик, ўқувчи - Музаффарнинг ҳикоя 
қилиш оҳанги гўдак Музаффарникидан, студент Музаффар- 
ники ўкувчи Музаффарникидан, қизалоқ Робия ҳикояси она 
Робияникидан кескин ф арқ қилмоғи шарт.
Асарни биринчи шахе тилидан х^коя қилиш ёзувчига 
кўп ноқулайликлар туғдиради. Табиат тасвирлари, психоло­
гик ҳолатларни ифода этиш қийин бўлади. Умар закунчини 
олайлик. У шахсга сиғиниш даврининг типик вакили. Таби- 
ийки, у ўзини ўзи ёмон демайди. Шу сабабли, агар эътибор 
берган бўлсангиз, Умар закунчи ҳикояси деярли ҳамма жой­
да ички монолог тарзида берилади. Кўнглида бир нарсани 
ўйлайдию бошқа нарсани гапиради.
Шу боисдан китобхон асарни ўқишда чалкашиб кетмас- 
микин, деган ташвишда эдим. Хурсандман, китобхонлар 
асарни тушунди эмас, чин юракдан ҳис этишди.
-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish