Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet76/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Ўткиржон! Кейинги пайтларда олисдаги марказий
матбуотда Ўзбекистон бошига тоғора-тоғора магзава
ardapuui кучайди. “Текинхўр”, “порахўр”,
“кўшиб ёзувчи”,
деган гаплар авжига чиқди. Бу гапларга қандай царайсиз?
-
Бу гаплар бўҳтон. Тўғри, Ўзбекистонда қўшиб ёзишлар 
бўлган. Чунки Москвадаги энг катталарнингўзи “Фалон мил­
лион тонна пахта берасан, бўлмаса, жазоланасан!” деган. Гап 
фақат бунда эмас. Эсингиздами, яқин-яқинларда ҳам бир 
латифа “м ода” бўлган эди. Арман радиосидан сўрабдилар: 
“Нима учун Париждаги кўрикда уч юлдузли арман конья- 
ги олтин медаль олди-да, беш юлдузлиси ш имилдириқ ҳам 
ололмади?” деса, арман радиоси жавоб қилибди: “Ваа-а-ах! 
Ўзимиз ҳам ҳайронмиз: иккаласи битта бочкадан қуйилган 
эди-ку!”
Бунинг оти қўшиб ёзиш бўлмай нима?
“Ўзбек иш и” деган иборанинг ўзи ғирт хдқорат! Ўзбек 
“боқиманда” бўлиб бировнинг нонини еб қўйибдими? 
Бошқалардан камроқ ишлаб кўпроқ даромад олибдими? 
Яқинда виждонли бир рус олими ғалати далилни айтди. 
Ўзбекистон аҳолиси гўшт истеъмол қилишда Совет мамлака- 
тидаги республикалар орасида энгохирги ўринда турар экан!
Қашқадарёда 
бўлганимда 
кекса 
дехдон 
билан 
суҳбатлашдик. Отахон бундай деди: “Шунча йил мехмат
У т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари'


қилдик, пахта экдик, вақти келса, болаларимиз ойлаб 
ўқишдан қолиб пахта терди, вақти келса, 30 сўм маош билан 
рўзғор тебратдик. Охир-оқибат шунча маломатга қолдик, 
болам...”
Ўшанда 
мен 
кўп 
нарсаларни 
ўйладим. 
Аввало, 
Ўзбекистонда шундай воқеалар рўй берди дегани, бутун 
республика шунақа, дегани эмас. Ҳалол мехмат қилган ва 
қилаётганлар, фидокор кишилар қаддини баланд тутиб 
юриши керак! Бундайлар кўп. Жуда кўп. Мен бир нарсани 
ҳеч тушунмайман. Масалан,' Ўзбекистондан бир ҳаромхўр 
одам, марказдаги бошқа бир ҳаромхўрга тола ўрнига 
“диплом ат”да пул олиб борган бўлса, нега нукул пора бер- 
ганни гапирамиз-у пора олганларни гапирмаймиз?! Ошко- 
ралик шарофати билан матбуотда яқинда бир сир очилиб 
қолди. Шахсан Генсек ўртоқ Брежневнинг ёрдамчиси ҳам 
порахўр бўлган экан! Ҳолбуки, умрида пахта етиштириш 
маш аққатини кўрмаган Леонид Ильич “ўзбек пахтакорлари- 
нинг “отаси” деган “унвон” олган эди...
-
Танқидга муносабатингиз?
-
Шу кунгача асарим бўш деган қаламкашни ҳам, 
танқидни жон дилдан яхши кўраман, деган одамни ҳам 
учратганим йўқ. Аммо фойдали ва ҳалол танқид адаби- 
ёт тараққиёти учун жуда зарур. Деярли ҳар бир жиддий 
маш қимни қўлёзма ҳолида қаламкаш дўстларим, устозла- 
рим қатори етакчи танқидчиларга ҳам ўқитишга ҳаракат 
қиламан. Асар муҳокамасида албатта жўяли ва фойдали 
фикрлар чиқади.
-
Ўткиржон, мен кўпдан бери бир нарсани ўйпаб юра-
ман. Сизнинг талай асарларингиз, хусусан, “Нур борки, соя
бор”,
*'Дунёнинг uuuiapu ” китобларингизнинг туғилишжа-
раёнига гувоҳ бўлганман. Бошқа адиблар қатори Сизнинг
ҳам ижодингизни ҳалол ва талабчанлик билан баҳолаётган
танцидчилар кўп. Илк қиссангиз “Чўл ҳаво”сидан тортиб,
“Икки карра икки - беш”гача, бутун ижодингизни синчик-
лаб кузатиб бораётган бошқа қаламкашлар қатори сиз­
нинг ҳам ютуцларингиздан қувониб, камчиликларингиз-
дан куюнадиган Озод Шарафиддинов, Матёцуб Кушжонов,
Умарали Норматов, Салоҳиддин Мамажонов, Нуриддин
Шукуров, Собир Мирвалиев, Иброҳим Гафуров, Абдуғафур
280
" Я р и м к р дафтари". Ў т к и р Ҳ о ш и м о в



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish