Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet73/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

8
.
Йўқ, учратган эмасман. Менга мукаммал бўлиб туюлган 
одам бошқаларга номукаммал бўлиб кўриниши ҳеч ran эмас. 
Умуман, беайб Парвардигор, деган ran тўғри. Шундай бўлса- 
да, бир нарсани кўп ўйлайман. Мен болалигимда ўз отамни 
мукаммал одам деб ўйлардим. Отам бир умр оддий ишчи 
бўлган. Кўпчиликка намуна бўладиган, кўпчилик қойил 
қоладиган биронта қаҳрамонлик кўрсатган эмас. Аммо 
ғалати одати бор эди. Ноҳақликни кўрса, ловуллаб ёниб ке- 
тарди. “Ётиб олиб” олишарди. Мана шу қайсарликни менга 
юқтиргани учун мархум отамдан доим миннатдорман.
9. Ўзимизнинг адиблардан Абдулла Қодирий, Ойбек, 
Ғафур Ғулом, Саид Аҳмадни, Эркин Воҳидовни ёқтираман. 
Ижодидаги самимиятучун, куйиб-ёниб ёзгани учун. Рассом- 
лардан Ўрол Тансиқбоевни севаман. Ўлкамиз табиатининг 
салобатини, гўзаллигини жуда катта масштабда куйлагани 
учун Актёр Шукур Бурҳоновни яхши кўраман. Ғоят улкан 
табиий таланти борлиги учун. Рақс санъатининг сирлари- 
ни унча яхши тушунмасам-да, Мукаррама Турғунбоевани 
жуда қадрлайман. Ўзбек санъатини жаҳон миқёсига олиб 
чиққани, шу тариқа кўп миллатли совет санъатининг риво- 
жига катта улуш қўшгани учун.
10. Ҳақиқатни, ўзингиз ягона ҳақиқат деб ҳисоблаган 
нарсани ёзинг. Ижодда ёлғончилик қилган одам ўзидан 
бошқа ҳеч кимни алдай олмайди.
1980 йил
272
'Я р и м аср дафтари’
Ў ткир Ҳ ош и м ов


Муҳими - инсонни тасвирлаш
“Тошкент оқш оми” газет аси ходими, ёзувчи
Тўлқин Расулов 
билан суҳбат
- Ўткиржон, Сиз Тошкентда туғилиб ўсгансиз!
Суҳбатимизни она шаҳримиз Тошкент билан бошласак.
Айтинг-чи, пойтахтимизнинг нимаси Сизга, айницса,
ёҳади?
- Ҳа, мен Тошкент фарзандиман. Бу билан фахрлана- 
ман. Бордию мен Фарғона ёки Бухорода туғилиб ўсганимда 
эди, табиийки, ўзимнинг худди ўша она шаҳарларим билан 
фахрланган бўлур эдим. 
ё к и

айтайлик, такдир тақозоси би­
лан Саҳрои Кабирнинг қоқ ўртасида, бадавийлар оиласида 
дунёга келганимда, ҳеч шубхдсиз, жаҳонда энг гўзал, энг гул- 
лаган ўлка ury, деган бўлардим. Бунинг ажабланадиган жойи 
йўқ. “Дунёнинг ишлари” қиссасида Она кичкинтой ўғлига 
айтади: “Сен Тошкентни яхши кўришинг керак. Тошкентни 
яхши кўриш учун ўзим изнинг Дўмбирободни яхши кўргин, 
хўпми?”
Оддийгина оҳангда айтилган бу ran асарга бежиз кири- 
тилмаган. Ватан деган улуг тушунча ҳар кимнинг ўз осто- 
насидан бошланади. Ўзи тугилиб ўсган тупроқни хурмат 
қилмайдиган одам ватанпарвар бўлишига шубҳа қиламан. 
Ўз онасига қўл кўтарган кимса Ватанига хиёнат Қйлмайди, 
деб ҳеч ким кафолат беролмайди.
Киндик қонинг тўкилган тупроқни нимага яхши кўрасан, 
деган саволга жавоб бериш хийла мушкул. Одам ўз онаси- 
ни нима учун яхши кўради? Онаси бўлгани учун. Вассалом! 
Агар бу саволга кенгроқ миқёсда, озми-кўпми эс-хушини та- 
нийдиган киши сифатида жавоб излайдиган бўлсак, шундай 
дегим келади. “Пойтахт миссияси” деган тушунча бор. Бун- 
дан кўп йиллар илгари тогли Бадахшон автоном областига 
бордик. Облает раҳбарларидан бири бундай деди: “Мен Ба-
У ткир Ҳ ош и м ов. 
'Я р и м аср даф тари'


дахшонда туғилганман. Аммо Тошкентни иккинчи ватаним 
дейман. Чунки Тошкент менга илм берди, ҳаётнинг катта 
йўлига олиб чикди. Тошкентдан бир умр қарздорм ан”.
Кейинчалик ҳам республикамиз пойтахти ҳақида мамла- 
катнинг турли чеккаларида ҳаяжон билан айтилган бунақа 
сўзларни кўп эшитдим. Шунда ер юзида Тошкент деган улуғ 
бир шаҳар борлигидан беҳад фахрландим. Бу туйгу айрим 
демагоглар қурол қилиб оладиган “маҳаллийчилик” эмас, 
жўнгина, инсоний туйгу.
Агар оддий бир одам сифатида чеккарокдан назар ташла- 
сак, шаҳримизнинг осмони ёруғлиги, мўл-кўлчилиги, одам- 
ларнинг самимияти ҳайрон қолдиради кишини. Ундан ке­
йин... ҳеч эътибор берганмисиз, Тош кентнингсуви ниҳоятда 
ширин.
-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish