Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet72/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

суҳбатлашди.
“Аъло кайфият”газетаси, 2012 йил
Ў ткир Х ош им ов. 'Ярмм аср дафтарм ' 
267


Ижодкорга ўн савол
“Совет Ўзбекистони санъати”журналы
анкетасига жавоб
1. Ижодда ақл ва ҳис-туйғунинг роли ҳацида фикрингиз
цандай?
2. Илк муҳаббат ва унинг ижодга таъсири ҳацида нима
дейсиз?
3. Кцндай одам ва цандай гуноҳни кечирмаслик керак?
4. Ҳеч ёлғон гапирганмисиз?
5. Нимадан ташвишдасиз?
6. Буюк шахслардан кимларни севасиз?Нега?
7. Ёмон одам деганда аник, бир кишини кўрсата оласиз-
ми?
8. Мукаммал одамни учратганмисиз?
9. Сизга цайси узбек санъаткори (ёзувчи, рассом, актёр,
хонанда, созанда) ёцади?Нега?
10. Бўлғуси ва ёш ижодкорларга энг цисца маслаҳа-
тингиз
?
1. 
Бу икки туигунчани бир-биридан ажратиш мумкин 
эмас. Бола туғилганида аввал боши, кейин қалби ёки аксин- 
ча, аввал қалби, кейин боши пайдо бўлмайди. Ижодда акл 
билан ҳис-туйғу ҳамиша уйғун бўлмоғи керак. Ушбу икки 
тушунчани ажратмоқчи бўлганлар ҳам ҳеч нимага эришол- 
маган. Бир вақтлар “соф санъат учун” деб шовқин солганлар 
санъат асарида ғоялар бўлмаслиги керак, деганга ўхшаш 
фикрни олға суришган эди. “Рационалистлар” эса, асарда 
фақат ф икрнингўзи бўлиши керак,“оҳ-воҳлар” керакмас, д е ­
ганга ўхшаш ғояни илгари суришди. Бироқ ҳар иккала фикр 
тарафдорлари ҳам боши берк кўчага кириб қолди. Ёзувчи 
асарида ақл ўргатмайди. Доимо ҳаётий ҳодисалардан м аъ­
лум хулосалар чиқаради. Ўқувчини нимагадир ундайди. Ле-
268 
"Ярим tc p дафтари*. У ткир Х ош им ов


кин бу файласуф ёки назариётчи олимникидан бошқачароқ 
бўлади. Ёзувчи китобхоннинг онгига таъсир қилади. Бироқ 
бу таъсир китобхоннинг қалби орқали, туйғулари орқали 
рўй беради. Жаҳондаги жамики классиклар туйғуларга бой 
асарлар ёзишган. Мен ҳам xjic-туйғуларга бой асарларни се- 
ваман, ўз маш қларимда ҳам шундай бўлишини хоҳлайман.
2. Илк муҳаббат... Нима десам экан? Бу игунақа бир нар- 
саки, на ушлаб, на эшитиб, на кўриб бўлади. Худди атир- 
гулнинг хддига ўхшайди. Уни фақат ҳис этасиз. Ҳис этасиз- 
да, маст одамдек бошингиз осмонга, оёғингиз ерга тегмай 
муаллақ юраверасиз. Менда ғалати бўлган эди. Тўққизинчи 
синфда ўқиб юрганимда бир қизчани яхши кўриб қолдим. 
Кечалари ухламай чиқаман. Айтадиган гапларимни рақам 
билан тартибга солиб оламан. Ўзини кўрганимда эса араз- 
лаган одамдек бир чақирим нарига қочаман. Охири, титраб- 
қақшаб, қўлига хат тутқаздим. Эртасига у... ўхшатибгина 
бурнини қийш айтирдию бурилди-кетди. Оҳ, менинг чек- 
кан изтиробларим... Ҳамон ўша довдир муҳаббатим аҳён- 
аҳёнда тушимга кириб қолади... Бу, албатта, биз тушун- 
ган онгли маънодаги мухдббат эмас. Бироқ нима бўлганда 
ҳам муҳаббат деган туйғу ҳамиша муқаддас. Ақалли битта 
жиҳати учун: қалбида муҳаббати бор одам ёвуз бўлмайди. 
Бировни ўлдириш, бировга ёмонлик қилиш қўлидан кел- 
майди. Шунинг учун ҳам мухдббат деган сўзни меҳр деган 
сўз билан доим ёнма-ён қўйишади.
Муҳаббатнинг ижодга таъсири масаласига келсак, меним- 
ча, бу қудратли кучнинг аҳамияти санъаткор учун ниҳоятда 
катта. Ҳозирги замон атом физикаси фанида “ускоритель” -
“тезлаш тирувчи” деган қурилма бор. Бу қурилма ядро реак- 
циясини тезлаш тириб беради. Муҳаббат ҳам қаламкаш учун, 
умуман, санъаткор учун мана шундай вазифани ўтайди. 
Қалбида муҳаббат олови ёнган шоир ёки ёзувчининг ижо- 
ди бирданига барқ уриб кетади. Айниқса, эришилмаган 
муҳаббат, х^жронда қолган севги ҳақида кўп ажойиб асар­
лар яратилган. Ростини айтганда, эришилган муҳаббат ҳар 
қанча қувончли бўлмасин, х^жронли муҳаббатнинг таъсири 
барибир кучлироқ...
3. Эътиқодсизликни. Ҳеч кимга ишонмайдиган, ҳеч ни- 
мага эътиқод қилмайдиган одам ҳар қандай ёвузликдан
У т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари' 
269


қайтмайди. Виждонсизликни. Одам ҳаётда хато қилиши, 
гуноҳ қилиши мумкин. Бироқ қилиқни қилиб қўйиб, “Мен 
виждоним олдида покм ан”, деб лабини ялаб турадиган одам 
виждонсиз бўлади. Бунақа одам ўзининг разиллигига виж- 
донни “ш ерик” қилиб олади. Яъни, виждонсизга айланади.
Ниҳоят, тағин бир тоифани - ҳасадгўйларни жуда ёмон 
кўраман. Ҳасадгўйнинг психикаси ғалати: ўзи бир нарсани 
эплайолмайди, эл назарига тушган одамга ғайирлиги кела­
ди. Фалончи бўлмаганида менинг ишим юришиб кетарди, 
деб ўйлайди. Ўзи билмаган ҳолда изтироб чекади. Ҳаром 
кураш усулларини ўйлайди. Шунинг ўрнига хайрли ишлар 
қилса-ку, ўзи ҳам ўсиб-унади... Баъзан ижодкорлар ораси­
да ҳасад ружу қилишга ҳеч ақлим бовар этмайди. Айтайлик, 
Хайриддин Султонов, Эркин Аъзамов, Мурод Муҳаммад 
Дўст сингари укаларим эртага мендан яхшироқ ижод қилса, 
мен нега уларни тирсагим билан туртишим керак? Ахир, бу 
адабиётга хиёнат қилиш билан тенг-ку!
4. Бу саволга ким “йўқ” деб жавоб берса, қуртдаккина 
қилиб яна бир марта ёлғон гапирган бўлади. Табиийки, 
ҳаммамиз хдм гуноҳкор бандалармиз. Аммо бу - ижодда 
ҳам истаганча ёлғон тўқиш мумкин, дегани эмас. Ижти- 
моий ҳаётда, ижодда ёлғон гапириш, яъни, ўзи ишонмаган 
нарсаларни ўзгаларга тиқиштириш миллионлаб китобхон- 
ни алдашдир. Албатта, бу - хдёт нусхасини бадиий асарга 
кўчириш, деган маънони англатмайди. Ҳар қандай чинакам 
бадиий китобда умумлашмалар бўлади. Бироқ бу умумлаш- 
малар ҳаёт ҳақиқатининг ўзидан хдм кенгроқ, ҳаётийроқ 
бўлиши керак. Бунга эришиш эса, аввало, истеъдодга боғлиқ.
5. Одамзод қизиқ. Ташвиш бўлмаса уни ўзи қидириб топа- 
ди... Кейинги пайтларда самимият камайиб кетяпти. Шунақа 
шахслар борки, самимий одамни аҳмоқ деб ҳисоблайди. 
Кейинги пайтларда садоқат тақчил бўлиб қоляпти. Эҳтимол, 
мен адаш аётгандирман. Кошки шундоқ бўлса!
6. Қаламкаш бўлганим учун ўз соҳамиздаги одамлар 
ҳақида гапиргим келади. Навоий билан Толстойни. Ҳеч 
қачон ўз эътиқодидан қайтмагани учун. Инсон боласини пок 
ва бахтиёр қиёфада кўришни истагани учун. Чингиз Айтма- 
товни. Ўз халқини жаҳонга танитгани учун. Айтишларича, 
Финляндия президента Урхо Кекконен Москвага келгани-
270 
'Я р и м аср даф тари' У т к и р Ҳ о ш и м о в


да, ундан “Нимани хоҳлайсиз?” деб сўрашганида у: “Чингиз 
Айтматов туғилиб ўсган овулни бир кўриш орзусидаман”, 
деб жавоб берган экан. Навоий номли театр биносида Осиё 
ва Африка мамлакатлари ёзувчиларининг катта анжумани 
бўлаётганида залнинг турли жойида ўтирган африкаликлар, 
америкаликлар қўли билан имо қилиб “Ана, Айтматов, ана, 
Айтматов”, дея ҳаяжонланиб бир-бирларига кўрсатишар 
эди. Бу бахт фақат ёзувчининг ўзигагина эмас, халқига хдм, 
умуман, мамлакатимизга ҳам тааллуқли деб биламан.
7. 
Одам сифатида мен кимни яхши кўришим, кимни ёмон 
кўришимнинг унчалик аҳамияти йўқ. Нима қипти, менга 
ёқмаган одам бошқа бировга бинойидек туюлиши мумкин. 
Тирик одам айбсиз бўлмайди. Бироқ мен ҳам одам сифатида, 
ҳам қаламкаш сифатида жинимдан ёмон кўрадиган шахс- 
лар бор. Мана шулар ҳақида гапиришим мумкин. Булар ўз 
вазифасини чўталсиз бажарса, кечаси билан тиканак усти- 
га ағанагандек ухлайолмай чиқадиган порахўрлар; ёлғон- 
яш иқ ахборот берадиган, ўзининг амали бир погона ошиши 
йўлида ҳеч кимни аямайдиган, халқни ҳам, давлатни ҳам 
алдайдиган амалпарастлар; кези келса, отангдан улуғ одам- 
га насиҳат қиладиган, ахлоқий кодексдан лекция ўқийдиган, 
аммо ўзи, қизи тенги ходимини йўлдан уриб, “ажина базм ” 
қиладиган ипирисқи шахслар, ўзи нари борса саккиз йил 
ўқиб, академикдан бадавлатроқ яш айдиган ва бу ҳам етма- 
гандек, диёнатли одамлар устидан куладиган юлғичлар -
шунга ўхшаш иллатларни жуда ёмон кўраман. Булар хдқида 
қатъий ва ҳалол позицияда туриб жиддий асарлар ёзиш ке­
рак, деб ҳисоблайман.
Кунлардан бирида бир танқидчи дўстим айтиб қолди: 
"Hyp борки, соя бор” романингиздаги кўп гаплар эрта- 
индин ҳал бўладиган майда масалалар, шу проблемалар 
ҳал бўлса, асарингизнинг қиймати қолмайди-ку”, деди. 
Қанийди, шунақа масалалар тезроқ ҳал бўла қолса-ю, аса- 
рим қимматини йўқота қолса. Рози эдим. Аслида, булар 
ўша танқидчи дўстим айтганидек, “м айда-чуйда” гаплар 
эмас. Ахир ўша нопок амалдорнинг, ўша порахўрнинг, ўша 
юлғичнинг, ўша маънавий пуч шахснинг башарасига тупур- 
сангиз, бир зарраси ўша кимса ноўрин эгаллаб ўтирган ҳалол 
курсига ҳам сачрайди-да. Булар енгил-елпи масалалар эмас.
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср дафтари* 
271


Йўқ, аксинча, жамият тараққиётига ниҳоятда қаттиқ ҳалал 
берадиган жуда ж иддий масалалардир.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish