Икки карра масъулият



Download 20,32 Kb.
Sana21.03.2022
Hajmi20,32 Kb.
#505381
Bog'liq
икки карра масъулият макола


Қашқадарё вилоят 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муротов Ҳамро

Икки карра масъулият



Халқ таълими бевосита келажакка дахлдор соҳа бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқувчиларни сифатли ва самарали таълимга қамраб олиш энг муҳим вазифалардан саналади. Ўқувчиларимизнинг билим ва касб-ҳунарга эга бўлиши айнан келажагимиз қандай бўлишини белгилайди. Айниқса, бугунгидек пандемия даврида ўқувчиларимизнинг уйда бўш қолиб кетмасликлари ва уларнинг сифатли таълим-тарбия олишларини таъминлаш мақсадида энг қулай ва фойдали йўлларни излаб топиш масалани оқилона ҳал қилинишига ёрдам беради. Бу борада ҳукуматимиз олиб бораётган ишлар айни таҳсинга сазовордир. Умумтаълим бўйича дарсларнинг малакали ўқитувчилар томонидан телевидение орқали олиб борилиши ҳамда “тескари алоқа” сифатида берилган топшириқларни ўқувчилар ижтимоий тармоқлар воситасида ўз устозлари билан боғланиб, вақтида амалга ошириши, айтиш мумкинки, кўзланган натижани берди. Бу олиб борилаётган ишлар ниҳоятда оқилона ва пухта режалаштирилганлигини кўрсатади. Бироқ шуни таъкидлаш зарурки, ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ўқийдиган болалар учун юқоридаги усул мақсадга эришишда баъзи муаммоларнинг юзага чиқишига сабаб бўлди ва шундай ҳолатларни бартараф қилиш заруратини вужудга келтирмоқда. Албатта, кўриш бўйича имконияти чекланган болаларнинг ҳам манфаатларини ҳисобга олиб, уларга сифатли таълимни амалга оширишда ўзига хос ёндашувни қўллаш барчамизнинг бурчимиздир.
Кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида болаларни ўқитиш тифлопедагог ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Бунда дарс машғулотлари жараёнини ташкил этиш болаларнинг жисмоний ҳамда руҳий имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилади. Кўзи ожиз ўқувчилар, асосан, икки хил: мутлақо кўрмайдиганлар ва қисман кўрувчилар - заиф кўрувчилар сифатида фарқланади. Мутлақо кўрмайдиган болалар визуал ахборотларни идрок эта олишмайди. Қисман ва заиф кўрувчиларнинг телевизор ёки смартфон экранига узоқ тикилиб ўтиришлари эса уларнинг соғлигига зиён етказади, шубҳасиз. Шунинг учун ҳам улар телевидение орқали намойиш этилаётган дарсларни, аксар ҳолларда, эшитиш орқали ўзлаштириш билан чекланишмоқда. Бинобарин, ўзлаштирилаётган ахборотлар нотўкис бўлиб қолаяпти.
“Тескари алоқа”ни амалга оширишда ҳам баъзи муаммолар юзага келаётир. Кўзи ожизлар махсус бўртма-нуқтали брайл ёзувидан фойдаланишади. Брайл ёзувини расмга олиб, уни ижтимоий тармоқлар орқали юбориш ноқулай, чунки бундай тасвирни кўришда нуқсони бўлган болалар етарли даражада идрок этиш имкониятидан маҳрумдирлар. Шу боисдан ҳам улар топшириқларни кўпинча оғзаки амалга оширишга интиладилар. Бу эса таълим натижадорлигининг сифатига путур етказади. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган болаларнинг ўқув қуроллари: китоб, дафтар, ёзув матрицаси ва грифеллар муассасанинг ўзида сақланади. Болаларнинг ўз шахсий ўқув қуроллари бўлмайди. Чунки бундай ўқув қуроллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди, уларни сотувчи савдо муассасаси йўқ. Натижада ўқувчилар уйларида брайл ёзувида ўқиш ва ёзиш имкониятига эга бўлмайдилар. Мазкур муаммолар кўзи ожиз болаларни масофадан туриб сифатли таълим олишларини чеклайди. Айниқса умумтаълим ва махсус таълим бўйича синфлар кесимида дарс мавзуларининг бир хил эмаслиги ёки фарқли ўринлар борлиги муаммолар кўламини янада кенгайтиради.
Кўзи ожиз болалар билан масофадан туриб сифатли таълимни амалга ошириш учун қуйидаги энг зарур вазифаларни бажариш мақсадга мувофиқдир.

  1. Телефон орқали конференс алоқа шаклида дарс машғулотларини уюштириш. Бундай шаклда дарс машғулотларни олиб боориш орқали фан ўқитувчилари ўқувчилари билан бевосита боғланиб, мавзуни болаларга коррекцион педагогика талабларига мувофиқ тушунтириб бера олади. Ўқувчиларга вербал усулларни қўллаган ҳолда зарурий билим кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилишига эришилади. Бу жараёнда ўқитувчи мавзу бўйича ўқувчилар билимларини оғзаки савол-жавоблар орқали синайди. Бироқ бу ўринда таълим олувчида ҳам конференс алоқада иштирок этиш шароитлари бўлиши керак. Афсуски, кўпчилик ногирон болалар вояга етаётган оилалар кам таъминланганлар сирасига киради. Бундай шароитда уларни телефон қурилмаси, бепул ёки арзон мобил алоқаси ва интернет тарифлари билан таъминлаш тақозоси юзага келади. Уларни таъминламай туриб масофадан ўқитиш жараёнининг самараси ҳақида гапириш ноўрин.

  2. Замонавий почта алоқаси хизматлари кўмагида масофадан туриб ўқитишни ташкил қилиш. Юқорида таъкидланганидек кўриш бўйича имконияти чекланган болаларнинг ўқув қуроллари таълим муассасасининг ўзида сақланади. Улардан фақат шу ерда фойдаланиш мумкин. Ўқувчининг уйида шахсий таълим қуроллари ва махсус ёзувли дарсликлар йўқ. Бу ўринда ота-оналардан кафолат хати олиб, ўқув қуролларини почта алоқа тизими орқали уларнинг уйларига етказиб бериш муаммонинг осонроқ ечими бўлур эди. Шу билан биргаликда кўзи ожиз ўқувчиларга уйларида брайл ёзувида ёзиш ва ўқиш имкониятини беради, албатта. Ёзма иш, диктант ва тест каби назорат ишлари ўқитувчи томонидан текширилиши ҳамда баҳолаб боришга шароит туғилади. Почта алоқа хизматларини имконияти чекланган болалар масофавий таълими учун бепул ёки энг арзон нархларда тақдим этиш бундай таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

  3. Шахсий ўқув қуроллари таъминотини йўлга қўйиш орқали масофавий таълим жараёнларини амалга ошириш. Кўзи ожиз ўқувчилар ўзларининг шахсий ўқув қуролларига эга эмаслиги такрор-такрор айтилди. Бинобарин, кўзи ожиз бола уйда, таътилда ва бошқа дам олиш вақтларида улар бутунлай бўш қолишади. Негаки, кўзи ожизлар учун мўлжалланган махсус ўқув қуроллари нархи жуда қиммат бўлиб, бундай қуроллар бошқа ривожланган давлатлардан олиб келинади. Бизнинг ўрганишимизга кўра кўзи ожиз болалар асосан кам таъминланган оилаларда вояга етишмоқда. Уларнинг ота-оналари фарзандлари учун шундай қиммат ўқув қуролларни сотиб олиб беришга қурблари етмайди. Ана шундай кўзи ожизларга ҳукуматимиз даражасида эътибор берилиб, уларни биттадан ёзув матрицаси ва икки донадан ёзув грифеллари билан таъминланса, нур устига аъло нур бўлур эди. Айни чоғда юртимизда кўриш бўйича имконияти чекланган шахслар учун махсус реабилитация воситалари савдосига мослаштирилган махсус дўкон ташкил этилиши ўзига тўқ оилада яшайдиган болаларга махсус ўқув қуролларини ота-оналари сотиб олиб беришлари учун имкон туғдиради.

  4. Таълим дастурлари ва ўқув режаларидаги фарқларни бартараф этиш. Ҳозирги кунда махсус таълим ҳамда умумтаълим ўқув дастурларида фарқлар мавжуд. Махсус таълимда умумтаълимдаги мавзулар нисбатан кечроқ ўрганилади. Бу кўзи ожизлар таълимида муҳим ҳисобланган тактил сезгининг кетма-кетлиги, кўрув сезгисига нисбатан суръатда сустлигини инобатга олиш натижасидир. Бундай ҳар хиллилик ҳозирги шароитда умум республика бўйича уюштирилаётган телевизион дарслар ўзлаштирилиши жараёнида ўзини яққол намоён қилмоқда ёки бир синф ўқувчиларига мўлжалланган дарслар махсус таълим синфлари кесимида мутаносиб бўлмаяпти. 90-йилларнинг охирларида Қашқадарё вилоятида таълим дастурларининг мазкур номутаносиблигини бартараф этишга эришилган эди. Мен ва тенгдошларим худди шундай мутаносиб дастурлар бўйича таълим олганмиз ва бунда бирон-бир қийинчиликни сезмаганмиз. Гап шундаки, кўзи ожиз болани мактабга тайёрлаш ва у билан коррекцион ишлар олиб боориш бўйича жиддий шуғулланилса, соғлом ҳамда кўзи ожиз болалар таълим дастурларини ўзлаштиришларида тафовут бўлмайди. Бундай бир хиллик ўз навбатида келгусидаги интегратив ва инклюзив таълим самарадорлигига замин яратади.

Азиз ватандошлар, дунё ранг-баранг! Одамлар ҳам турфа хил. Тақдир-у қисматлар, демакки, имкониятлар ҳам турлича. Ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз биздан заифларга ёрдам қўлини чўзиш ҳисобланади. Бу башар фарзандлари учун бирламчи масъулият бўлса, муҳтожларнинг тўкислар даражасига ўз илмлари билан етишишларига кўмаклашиш икки карра масъулият демакдир. Бу масъулият воқеъликда ўта долзарб бўлиб турибди. Ўзини икки карра масъулиятга дахлдор деб ўйлаган юртдошларимиздан кўзи ожиз болаларни масофадан туриб ўқитиш ишини мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этишга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларини кутиб қоламиз.

Мақола муаллифи билан алоқа тел: 91 225 33 66
Download 20,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish