Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш



Download 0,57 Mb.
bet4/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

Таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчи ёки талаба ва ўқитувчи ўртасидаги муомила тил орқали амалга оширилади. Бундай мулоқот муомила маданиятини англатади.
Ўқитувчининг иш фаолияти давомида талабалар билан муомала муносабатлари катта ўрин эгаллайди. Бу жараёнда талаба инсоният тўплаган билимларни, муомала қилиш тажрибаларини ўзлаштиради. Ўқитувчи эса педагогик жараёнда асосий шахс бўлиб хизмат қилади, чунки унга ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш вазифаси юклатилган.
Ўқитувчи талабаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида умуминсоний ва миллий урф одат мезонларидан сабоқ беради. Талабалар муомала одобини, мулоқот олиб бориш йўлларини асосан ўқитувчи тимсолида англаб оладилар. Муаллим талаба учун бир умр идеал, ибрат, намуна бўлиб қолади. Ўқитувчи билан талаба ўртасидаги мулоқотни тартибга солувчи талаблардан бири талабанинг хулқини, муомаласини, талаба бажарган ишни одилона, тўғри баҳолашдир. Мулоқотлар жараёнида ўқитувчи айрим талабларга риоя қилишига тўғри келади:

  • ўз иши жараёнида ўқитувчи ҳар бир талабанинг қадр-қимматини инсон сифатида ҳурмат қилиши,

  • талабага нисбатан ишончи;

  • талабага меҳрибон, ғамхўр бўлиши, шодлигига ҳам, ташвишларига ҳам шерик бўлиш;

  • талабалар билан ҳар қандай мулоқот жараёнида алоҳида ёндошиш, педагогик тактни сақлаш.

Ўқитувчи фаолиятида шарқона умуминсоний қадриятлардан фойдаланиш миллий дастур, таълим тўғрисидаги Қонундан [1,2] келиб чиқадиган вазифаларни мактаб, ўқув юртларининг педагог ходимлари, профессор ўқитувчилари амалга оширадилар. Шу боис педагог ходимлар ўзларининг касбкор шаъни ва қадр-қимматларини ҳимоя қилишлари: одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, талаба ва ўқитувчи шахсининг қадр-қимматини асрашлари; талабаларни меҳнатга, қонунларга, ота-оналарга, маънавий тарихий, маданий миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашлари, ибратли фаолиятлари ва шахсий намуналари билан умуминсоний ахлоқ қоидаларига, ҳақиқат, адолат, ватанпарварлик, яхшилик ва бошқа хайрли хислатларга нисбатан эътиборни қарор топтиришлари лозим.
Ўқитувчининг талабалар билан муомала одоби ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабат ва муомала маданияти уларнинг феъл-атвори, хулқи ва олган тарбиясининг амалий ҳаётда намоён бўлишини билдиради. Кишининг маданияти, аввало унинг муомаласи, атрофдагилар билан муносабатида кўзга ташланади. Ўқимишли, маданиятли, ўқитувчи ҳамкасбидан, талабасидан нимани, қандай сўрашни, у ёки бу масала юзасидан мурожаат қилиш мумкинми ёки йўқлигини, оилавий муносабатларга дахлдор масалаларга муносабат билдириш зарурияти борми йўқлигини яхши англайди. Муомала жараёнида суҳбатдошининг кайфиятини кўтариш, унга оптимистик руҳ бағишлаш, унинг ўз кучига ишончини ҳосил қилиш ҳам ўқитувчининг энг муҳим сифатларидан биридир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, том маънодаги муомала маданиятига эга бўлган ўқитувчи шуҳратпарастлик, манманлик, бефарқлик, ҳасадгўйлик, ғийбатчилик каби иллатларга тоқат қила олмайди ва унга қарши курашади.
Ўқитувчи мулоқотининг негизида сўз, фикр турар экан, фикрни баён этиш ифодаси ҳар бир ўқитувчининг савияси, маънавий дунёси, маданиятига асосланади. Ўқитувчининг мулоқот маданияти нафақат шахслараро муносабатларга, балки шу билан бирга ишлаб чиқариш, меҳнат жамоаси, жамият ҳаётига ҳам кераклигини ҳисобга оладиган бўлсак, бугунги кунда талаба, талабалар феъл - атворини ўрганиш, уларнинг бир-бирларига меҳр-мурувватли бўлишга ўргатиш, диний ақидапарастлик томир отаётган ҳозирги давр учун жамиятни инсонпарварлаштириш нақадар долзарблигини англаш мумкин. Умуман олганда, мулоқот маданиятини такомиллаштириш учун педогоглар дарс олиб бораётган синфдаги ёки аудиториядаги муҳитдан келиб чиқиб тилни ҳамда шу тилга оид урф-одатларни яхши билиши лозим. Ва бир сўз билан айтганда юқоридаги фикрлар учун асосий вазифани миллат – тили бажаради.
Хулоса шуки, миллий маънавиятимизнинг ўзаги, халқимиз мавжудлиги ва тириклигининг белгиси ҳисобланган, қолаверса, бугун бизнинг кимлигимизни бутун жаҳонга намойиш қилаётган бой тилимизни сақлаб қолиш халқимиз маданияти, анъаналари, урф-одатларининг умрбоқийлигини англатади. Ҳар биримиз ўз она тилимизга эътиборли бўлишимиз, уни ардоқлашимиз, келажак авлодга нафосат ва назокатли тилимизни бутун гўзалликлари билан етказишимиз лозим. Бу иш бугунги авлоднинг келажак авлод олдидаги энг муқаддас бурчидир.
Адабиётлар.
1.ЎРҚ-637-сон 23.09.2020. Таълим тўғрисида қонуни.


Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish