Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш



Download 0,57 Mb.
bet2/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

ЭКСТРЕМИЗМ [лот. extremus – энг охирги, ўтакетган, ашаддий, кескин] Сиёсатда ва мафкурада ашаддий, фавқулодда усуллар билан йўл тутишга, кескин чоралар кўришга тарафдорлик. Экстремист, экстремистик сўзларининг моҳияти юқоридаги маъно билан боғлиқ ҳолда ойдинлашади ва ашаддий, ўтакетган мутаассиб, ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тоймайдиган шахслар ва уларга хос бўлган иллатлар улар орқали тушунилади [7]. Шунга мос равишда терроризм сўзига қуйидагича изоҳ берилган.
ТЕРРОРИЗМ [лот. terror– қўрқинч, даҳшат] террор билан амалга ошириладиган сиёсат ва тактика; сиёсий рақибларни, мухолифларни йўқ қилиш ёки қўрқитиш, аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадида зўровонлик ҳаракатлари (таъқиб қилиш, бузиш, гаровга олиш, қотиллик, портлатиш ва б.); террорчилик [8].
Юқоридаги сўзларга диний ва халқаро сўзлари қўшилгач, диний экстремизм ва халқаро терроризм шаклида ваҳимали, айни пайтда кенг кўламли хавф кўз олдимизда гавдаланади. Зўравонлик, ахлоқий бузуқлик, ОИТС, эгоцентризм, индивидуализм, ваҳшийлик, қонхўрлик, қотиллик каби даҳшатли сўзлар диний экстремизм ва халқаро терроризм атрофида айланиб юрган йўлдошчалардир. Ёш авлодни улар солаётган хавф-хатардан огоҳ этиш, уларни тўғри йўлга солиш бугунги кундаги энг муҳим вазифаларимиздан санади. Бунинг учун биринчи галда юқоридаги сўзлар орқали ифодаланаётган маъноларни ёшлар онгига сингдириш зарур. Мазкур сўзларнинг айримларига тўхталиб ўтайлик.
ЭГОЦЕНТРИЗМ [лот. еgo– мен, centrum – марказ, ўрталик] Манманлик ва худбинлик (эгоизм) нинг учига чиққан шакли, кишиларнинг фақат ўз қизиқиш доирасидагина боғланиб қолиниши, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашмаслик, фақат ўз фикрлари ва шахсиятини юқори қўйишдан иборат хислати [9].
Эгоцентризм, – деб айтади М.Қуронов, худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа нарсани тан олмасликни билдиради. Инсониятга етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди” [10].
Демак, эгоцентризм лексемасининг остида худбинлик, шахсиятпарастлик, жоҳиллик, такаббурлик, манманлик, нодонлик сингари семалар мавжуд. Бундай иллатлар бугун пайдо бўлгани йўқ. Шунга мос келувчи айрим сўзларни тилимиз тарихида учратишимиз мумкин. Манманлик, ўзига бино қўйиш, бошқаларнинг фикри билан чиқишмаслик каби тушунчалар нутқимизда азал-азалдан мавжуд бўлган. Масалан, Алишер Навоий асарларида кенг истеъмолда бўлган худбин сўзи эгоцентризм лексемасига тўғри келади. Шоир ғазалларининг бирида шундай деб ёзади: “Ғайрдин кўнглумни соф эттим юзунг акси учун, Гарчи худбинсен, сенга бўлмас бу кўзгу сори майл. Худбин сўзи бу ўринда “ўзинигина кўрувчи, ўзидан бошқаларни назар-писанд қилмовчи, такаббир” маъноларда қўлланган. “Кўрма арода ўзунгни мискинлик аро, Ким бўлди киши ҳалоки худбинлик аро” [11] сатрларидаги ғоя бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Аксинча, “оммавий маданият” деб аталган даҳшатли бўҳрон ёшларимиз ҳаётига суқулиб киришга, уларни йўлдан оздиришга ҳараакт қилаётган ҳозирги шиддатли, тезкор замонда ҳазрат Навоийнинг айтганлари узоқ тарихдан туриб ҳозирги ёшларга айтилган огоҳлантиришга, ҳушёрликка даъват этишга ўхшайди. Алишер Навоий талқинидаги “худбинлик” маънавий таҳдиднинг бир кўриниши, эгоцентризмнинг айнан ўзидир. Навоий асарларида ишлатилган худком//худкома (фақат ўз манфаатини кўзловчи), худкомлиғ (фақат ўз манфаатини кўзлаш), худнамо//худнамой (шуҳратпараст, ўзини кўрсатишга интилувчи), худнамолиқ//худнамолиғ(1. худбинлик, шуҳратпарастлик; 2. риёкорлик), худоройлиқ//худоройлиғ (ўзига аро бериш), худпараст (мутакаббир, худбин), худпарастлиғ (ўзини ҳаммадан устун билиш, бошқани тан олмаслик), худписанд (ўз манфаатини кўзловчи, худбин, мутакаббир), худписандлиқ (ўзбилармонлик, ўзбошимчалик), худрой (ўзбилармон, ўжар, қайсар), худройлиғ (ўжарлик, ўзбилармонлик), худситонлиғ (ўзини мақташ), худфуруш (ўзини бозорга солувчи, ўзининг баҳосини оширувчи сингари сўзлар остида ҳам ушбу талқин мавжуд. Худбин (эгоист) сўзи билан маънодош саналган такаббур сўзида ҳам ёшларга ибрат бўлгудек ҳолат бор. Такаббур – ўзини улуғ тутиш, ўзини катта тутиш, манманлик саналади. “Такаббур шайтон иши ва бийиклик нодон иши”, – деб ёзади Навоий [12]. Бу билан кишини ўзидан кетмасликка, такаббур бўлмасликка чақиради, такаббурлик, ўринсиз мағрурланиш шайтон иши эканлигига, катта кетиш (бийиклик) нодонликка олиб боришини уқтиради. Навоий ва у каби мумтоз адабиёт намояндаларининг ижоди ва улар томонидан тилга олинган сўзлар остида ётган мазмун ҳозирги ёшлар учун битмас-туганмас хазина, таълим-тарбия ўчоғидир. Фақат уни чуқур ўрганиш, буюк алломаларимиз ижодининг мазмун-моҳиятини қалбан ҳис қилиш, сатрларда яширинган маъноларни тўла англаб етиш ва улардан тўғри хулосалар чиқариш ёшларимизни интернет тўри, эгоизм деб аталмиш балолардан сақлаб қолади ва уларга тўғри йўл кўрсатади.
“Таълим-турбия олдида турган энг катта муаммолардан бири ўқувчиларнинг ўқишга бўлган муносабатларини ўзгартириш, уларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини орттириш, таълим-тарбия жараёнини бевосита ҳаёт билан боғлаб олиб бориш, энг муҳими, уларнинг фаолиятини ва мустақил фикрлаш қобилиятларини юксалтиришдан иборатдир” [13]. миллатининг даҳосини дунёга ёйишимиз муқаррар.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish