Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш



Download 0,57 Mb.
bet1/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам


ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА СЎЗДАН ФОЙДАЛАНИШ


Собиров А.Ш.,филология фанлари доктори, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори. Sobirov-1957@mail.ru


Аннотация. Мақолада ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг тарбиясида сўзнинг ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Терроризм, экстремизм сўзларига изоҳлар берилган. Аждодларимиз меросидан мисоллар келтирилган.
Таянч сўз ва иборалар: ёшлар, таълим, тарбия, лексема, луғат, маъно, мазмун, манба, синоним, сўз, тил, тилшунослик, тил тарихи, тарихий-этимологик хусусиятлар, худбинлик.


Аннотация. В статье идёт речь о условие для развитии молодой поколений и место слов в сфере воспитательной работе молодёжь. Дань объяснение словам терроризм и экстремизм. Приведены примеры из произведений предков.
Ключевые слова и выражения:молодёжь, образование, воспитание, лексема, словарь, значение, содержание, источник, синоним, слово, язык, языкознание, история языка, историко-этимологический особенность, эгоизм.


RESUME. Thearticle discusses the plane of words in educating youth as well as negative illnesses occurring in their lives, particularly selfishness. Besides the definitions of the words terrorizm and extremism were provided. Analysis of words with negative connotations mage by our ancestors is also given.
Key words and word expressions: youth, education, training, lexeme, vocabulary, meaning, content, source, synonym, word, language, historical-etymological features,

Бугун дунё шиддат билан тараққий этиб бормоқда. Ундаги суръатни баҳор тошқинларига, селлардан юзага келган жиловсиз дарёлар оқимига ўхшатиш мумкин. Эътибор бериб қаралса, бундай оқимда оқу қора, яхшию ёмон бир-бирига аралашиб, қўшилишиб оқади. Нима яхшию нима ёмон эканлигини ажратиб олиш мушкул бўлади. Ҳозирги ижтимоий ҳаётимизда содир бўлаётган жараёнларда ҳам худди шу нарсани кузатиш мумкин. Бир ёқдан халқимизнинг асрий қадриятларига асосланган энг эзгу ғоялар: имон, эътиқод, ибо, ҳаё, меҳр-мурувват каби фазилатлар Президентимиз ва давлатимиз томонидан олға сурилаётган, қўллаб-қувватланаётган бўлса, иккинчи ёқдан глобаллашув орқасидан миллатимизга мутлақо ёт бўлган фирибгарлик, ёлғон, ҳаёсизлик, бетаъсирлик, лоқайдлик, боқимандалик, жоҳиллик сингари иллатлар ҳаётимизга суқулиб кириб келмоқда. Энг ачинарлиси, бу ҳолат миллатимизнинг гули, ишончи бўлган ёшлар орасида учраб турибди. Мана шундай иллатлардан бирини мулоқот жараёнида сўздан нотўғри фойдаланиш, айтаётган сўзига беписандлик билан қараш масаласи ётади.


Тилшуносликда сўзга жуда кўп таърифлар берилган. Ҳар бир сўз остида муайян халқнинг, элат ва миллатнинг орзу-умидлари, интилишлари, мақсад ва муддаолари, бир сўз билан айтганда, босиб ўтган тарихий тараққиёт йўли бутун бўй-басти билан намоён бўлади. Шу маънода сўзлар халқларнинг бебаҳо маънавий хазинаси, ўзига хос бойлиги саналади. Улар асрлар давомида шаклланиб, сайқал топиб боради ва тилда барқарор ўрнига эга бўлади. Жамият ҳаётида рўй берган ижтимоий-сиёсий, маънавий, маданий воқеалар ҳар доим муқаррар равишда сўзлар орқали тарих саҳифаларига муҳрланади.
Реал ҳаётда яшаётган ҳар бир тил соҳиби сўзларни кейинги авлодларга ташувчи, етказувчи жонли восита саналади. Демак, сўзга эътибор бермаслик, унинг қоидаларини писанд қилмасдан бузиб гапириш, айтаётган сўзига диққат қилмаслик авлодлар ўртасидаги алоқага, “тил занжири”га путур етказиши мумикн.
Аслида, сўзга тилшуносликда кўплаб таърифлар берилган. Жумладан, сўз объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни, кишиларнинг ҳис-туйғуларини товушлар кетма-кетлиги асосида фонетик бутунлик орқали юзага чиқара оладиган [1], маъно билдирадиган [2], тарихан шаклланган маълум бир инсонлар жамоаси учун бирдай тушунарли бўлган [3] энг муҳим тил бирлигидир. Сўзнинг фонетик шаклланганлик, кўп маънолилик, семантик валентлилик, грамматик жиҳатдан ўзгара олишлик, мавҳумлик каби ўндан ортиқ белгилари ҳақида маълумотлар учрайди 4]. Энг муҳими, ҳар қандай муомала-муносабат шакллари, ташвиқот-тарғибот ишлари, бошқаларга таъсир кўрсатиш сўзлар воситасида амалга оширилади. Сўзнинг инсоният ҳаётидаги аҳамияти борасида ҳеч ким улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ўтказиб айта олмаган: “Ҳам сўз ила элга ўлимдин нажот, Ҳам сўз ила топиб ўлук тан нажот” [5]. Дарҳақиқат, бугунги шиддатли ва тезкор, ҳар томондан тинимсиз равишда турли-туман ахборотлар ёғилиб турган информацион жамиятда сўзнинг қадри ва ўрни янада юксалганлиги ҳеч кимга сир эмас. Интернет, “сариқ матбуот”, “оммавий маданият” каби ҳаётимизга суқулиб киришга уринаётган ҳодисотларнинг ниқоби остида ҳам ўткир тил – тиғли сўз таъсири яшириниб ётибди. Шу маънода ёшларга таълим-тарбия беришда, уларни маънан юксак ва жисмонан баркамол авлод этиб тарбиялашда бошқа воситалар сингари миллий қадриятларимизнинг боши, халқнинг беминнат ва хокисор хизматчиси саналган она тилининг ва унда барқарор ишлатилаётган лексик бирликларнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Тарғибот-ташвиқот ишларидаги энг зўр қурол бу – сўздир.
Атрофимизга эътибор бериб қарайдиган бўлсак, фаол, интилувчан, истеъдодли ёшларимизнинг демократия, маънавият, маърифат, миллий ғоя, миллий мафкура, суверинитет, диний бағрикенглик, бунёдкор ғоялар, леберализм, истиқлол, концепция, мафкура, модернизация, диверсификация, электрон ҳукумат, тадбиркор, ишбилармон, информацион жамият, глабаллашув, маънавий таҳдид каби минглаб сўзларни ўз ўрнида қўллаётганини ва жамиятимиз учун муносиб кадрлар бўлиб вояга етаётганини эзгу мақсадларимизга эришаётганимизни билдиради. Иккинчи томондан эса, жуда кўп ҳолларда айрим ёшларнинг ҳаётга енгил-елпи, беписандлик билан ёндашаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, бу ҳолат уларнинг муомала-муносабатларида, оғзаки нутқида ишлатаётган сўзларида яққол ўзини намоён этмоқда. Айрим ёшларимиз томонидан “ништяк”, “папаша”, “братан”, “братишка”, “мамаша”, “бобой”, “о кей”, “айва”, “хелло” сингари сўзларнинг маъно-мазмунини билиб-билмасдан туриб, бошқаларга тақлидан, замондан орқада қолмаганини исботлаш учун кўр-кўрона равишда қўллаш бу маданиятлилик белгиси эмас, аксинча бетаъсирлик ва она тилига нисбатан беписандлик саналади. Шунинг учун ҳам ёшларга тилимизда ишлатилаётган ҳар бир сўзни унинг маъно нозикликлари билан бирга тушунтирмоғимиз нафақат она тили таълимининг, балки ҳар бир зиёли шахснинг Ватан ва юрт олдидаги фуқаролик бурчидир. Айниқса, ёшлар нутқида тез-тез қўлланилаётган жиҳод, камикадзе, худкушлик, диний ақидапарастлик, халқаро терроризм, наркомания, шовунизм, наркотрафик, гиёҳвандлик, селфи, селфизм, селфомания, исломофобия каби сўзларнинг асл моҳиятидан уларни хабардор қилиш кейинчалик улар адашиши мумин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, уларни муқаррар чоҳдан асраб қолиш билан баробардир.
Масалан, ақидапарастлик – муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни, бошқа шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллашга уриниш демакдир[6].
Демак, диний ақидапарастлик ҳозирда халифаликни даъво қилаётган биз учун мутлақо ёт бўлган диний оқимларнинг исломнинг илк давридаги ғоя ва тамойилларини бугунги кунимизга татбиқ этишга ҳаракат қилаётганини билдиради. Буни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидан дадил олға қараб бораётган Ўзбекистон шароитига татбиқ этиш хом хаёлдан бошқа нарса эмас.
Глабаллашув жараёнлари туфайли ҳаётимизга, хусусан, ёшларнинг онгини заҳарлашга уринаётган “оммавий маданият” кўринишлари: зўравонлик, ахлоқий бузуқлик, индивидуализм, ишёқмаслик, миллатчилик, қўрслик, қўполлик, шовунизм, жоҳиллик, нодонлик, шахсиятпарастлик ва шу каби сўзлар остида яшириниб ётган қабиҳ маъноларни ёшларимиз ўзларининг ақл тарозисига солиб туриб, фикрлашлари, уларга қарши курашиш ўзларининг кейинги ҳаёти учун замин бўлиб хизмат қилишини тушуниб етишлари даркор. Вайронкор ғоялар билан боғлиқ сўзларнинг остидаги ёвузликлар, залолат ва жаҳолат ётганини ёшларимиз англаб етишлари лозим. Бунинг учун уларга мазкур лексик бирликларнинг мазмун-моҳияти бўйича мунтазам равишда чуқур тушунтириш ишлари ташкил этиш ва бу борада янги ахборот ҳамда педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш бу давр талабидир. Бу ўринда ёшларимиз ҳаётига қутқу солаётган “экстремизм ва терроризм” сўзларига алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Бу сўзлар гиёҳвандлик, наркомания, одам савдоси, жангарилик, худкушлик, биродаркуштлик каби вайронкор ғоялар билан битта мазмуний майдонни ҳосил қилади ва уларга оҳангдош лексемалар саналади. Мазкур сўзлар остида ёш авлоднинг ҳаётига раҳна солувчи жиддий маънавий таҳдидлар, ёвуз кучларнинг ғаразли мақсадлари, қабиҳ ниятлари билан боғлиқ семалар, маъно бўлакчалари яшириниб ётибди.
Яна экстремизм сўзига қайтайлик. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да унга шундай таъриф берилган:

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish