Инфляция ва пул муомаласини барқарорлаштириш усуллари



Download 65,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi65,5 Kb.
#207110
Bog'liq
Инфляциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


Инфляциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
Режа:
1) Инфляциянинг моҳияти.
2) Инфляциянинг асосий турлари.
3) Инфляция даражаси.
4) Пул муомаласини барқарорлаштириш ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.

Таянч тушунчалар.


Инфляция, муомалада ортиқча пулнинг вужудга келиши, талаб инфляцияси, таклиф инфляцияси, пул миқдори. Инфляция турлари, ўрмаловчи ёки эвида бўладиган инфляция, сузиб юрувчи инфляция; югурувчи инфляция ёки гиперинфляция. Инфляциянинг енгил турлари; стагфляция; очиқ инфляция, яширин инфляция. Инфляция юз бераётган шароитдаги 2 хил вазият.

I. Бозор иқтисодиёти пулга талаб ва пулга таклиф мувозанатда


бўлишини тақазо қилади. Аммо бу мувозанат бузилиши ҳам мумкин. Бунга сабаблардан бири - ишлаб чиқариш ҳажми, баҳо, пулнинг айланиш тезлиги ва пул миқдори ўртасидаги мутаносибликнинг бузилишидир.
Aмерикада фуқаролар уруши даврида (1861- 1865 йиллар) биринчи марта муомаладаги қоғоз пуллар миқдори кўпайиб кетган.
Инфляция нисбатан кенг миқёсда XX асрнинг бошларида биринчи жаҳон уруши йилларида вужудга келган.
Инфляция – мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараён бўлиб, такрор ишлаб чиқаришда номутаносибликларни юзага келтиради.
Инфляция - муомалада нисбатан ортиқча пул вужудга келиб, баҳоларнинг ўсиши, пул харид қобилиятининг ёки қадр-қийматининг пасайишидир.
Инфляция - бу пул бирлигининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсишидир.



Савол: пул нимага нисбатан ёки нималарга нисбатан қадр-сизланади?

Пул: - товарларга
- олтинга
- ўз қадрини барқарор сақлаётган валюталарга нисбатан қадрсизланади.
Инфляция (лотинча) сўзи таржима қилинганда, кўпчиш, бўртиш деган маъноларни билдиради.
Инфляция алоҳида олинган бозорлардаги товарлар нархининг ўсиши эмас, балки умумиқтисодий фавқулодда ходисадир.
Нархларнинг ошиши бутун мамлакат микёсида юз беради.
Инфляция юзага келишига сабаблардан бири ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилаётган маҳсулот ва хизматлар миқдорини кескин кўпайтира олмасликлари ва хизматларни сотиб олишга эҳтиёжлари ва талабларини тез ўсиб боришидир.
Шундай қилиб, инфляциянинг сабаби иқтисодиётда, ёки ишлаб чиқаришда.
Инфляция кўп ҳолларда иқтисодий қийинчиликлар, иқтисодий таназзул билан, бир вақтда юз беради.

(давоми бор)


II – савол.
Инфляциянинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
Келиб чиқиш сабабларига кўра инфляция 2 турга бўлинади:
1) талаб инфляцияси. Товарлар ва хизматларнинг жами талабдан оркада қолиши нархни оширади ва пул бирлиги қадрини туширади. Ёки нарх даражасининг анъанавий ўзгариши жами талаб ортиқчалигидан далолат беради.
2) таклиф инфляцияси – инфляция ишлаб чиқариш ҳаракатлари ва бозордаги таклифнинг ўзгариши натижасида юзага келади.
Таклиф инфляциясининг сабаби - ўртача ишлаб чиқариш харажатларининг, яъни маҳсулот бирлигига кетганҳаражатларнинг ортишидир. Ҳаражатлар ошганда муайян нархда товар сотиш фойдани қисқартиради, чунки улар тескари мутаносибликда ўзгаради.
Айни шу шароитда ишлаб чиқаришни кўпайтириб, товар таклифини оширишга қизиқиш бўлмайди. Нарх ошгандагина, товар таклифи кўпайиши мумкин.
Ҳаражатларнинг ортиб боришига яна бир сабаб – иш ҳақини меҳнат унумдорлиги ошмаган ҳолда кўпайиб боришидир.
Бу ҳолат хом ашё, ёқилғи, материаллар нархининг кутилмаганда ошиб кетиши натижасида ҳам юзага келади.
Пул миқдори ишлаб чиқариш ҳолатига боғлиқ экан, уни сунъий равишда кўпайтириш ҳам инфляцияга сабаб бўлади.
Бундай холатни бюджет (дефицитини) тақчиллигини эмиссия йўли билан қоплаш орқали вужудга келтириш мумкин.
Инфляция суръатларига кўра 3 хил бўлади:
1) Ўрмаловчи, эвида бўладиган инфляция. Бунда баҳолар аста-секин, ўрмалаган ҳолда орта бошлайди. Инфляция суръатлари 2-3% атрофида бўлади. Иқтисодий ўсиш юз беради, ишсизлик даражаси ҳам юқори бўлмайди.
2) Сузиб юрувчи инфляция. Бу ҳолатда товар ва хизматларнинг нархи тезроқ ўса бошлайди, ишсизлик кўпаяди, иқтисодий ўсиш суръатлари камаяди. Инфляция йилига 8-12 % атрофида бўлади.
3) Югурувчи инфляция ёки гиперинфляция. Бунда бозордаги нархлар тез, шиддат билан ўсади, пулнинг қадри тез пасаяди. Одамларнинг пул топишга интилиши минимал даражага тушади.
Югурувчи инфляциянинг яна бир белгиси – корхоналар, ташкилотлар, аҳолинима қилиб бўлса ҳам қадрли пул- валюта йиға бошлайди.
Гиперинфляция шароитида нархни мутлақо тартибга солиб бўлмайди. Нархлар ойига 40-50 % атрофида ўсади.
Гиперинфляция натижасида мавжуд пул тизимининг тамомила барбод бўлиши хавфи туғилади, чунки пул ўз функцияларини бажармай қўяди.
Одамлар қадрсизланган пулдан қутулиш учун тезда кераксиз товарларни ҳам сотиб ола бошлайди.
Аҳолининг қўлидаги пул миқдори кўпаяди ваш у техликда нархлар ортиб боради.
Беқарорлик туфайли пуллар ишлаб чиқаришга қўйилмайди, пулга ишонч йўқолади, молия- кредит тизими издан чикади.
Кескин чоралар кўрилмаса, гиперинфляция иқтисодий- ижтимоий ҳалокатга олиб келиши мумкин.
Инфляциянинг енгил турлари иқтисодий ўсиш шароитида юз берса, оғир турлари депрессия ёки инқироз шароитида содир бўлади.
Инфляциянинг иқтисодий танглик билан биргаликда юз бериши стагфляция деб аталади.

III. Инфляциянинг намоён бўлишига кўра очиқ ва яширин турлари мавжуд;


1) Инфляциянинг нархларни ўсишини кузатиш мумкин бўлган тури очиқ инфляция деб аталади. Буни ошкора инфляция деб ҳам аташимиз мумкин.
2) Яширин инфляцияда - товар ва хизматлар – нархлари очиқдан –очиқ ўсмайди. Бунда товарнинг сифати ёки истеъмол қиймати маълум сабабларга кўра ёмонлашади, лекин нархлар ортмайди.
Агар товарларнинг нархлари ўзгармай қолгани ҳолда, улар сурункали тақчил бўлиб турса ҳам яширин инфляция юз беради.
Демак, яширин инфляция шароитида нархлар ўсмайди, лекин пулнинг қадрсизланиши тақчилликда, товарлар ва хизматларни уларнинг қатъий нархларда сотиб олиш мумкин эмаслигида ифодаланади.
Ўзбекистон гиперинфляцияни 1992- 1993 йилларда бошидан кечирган. Ўша йилларда инфляция даражаси йилига 1500 % дан ортиқ бўлган. Лекин республика ҳукумати, Марказий банк томонидан амалга оширилган кескин чоралар натижасида гиперинфляция оркага чекинди. Гиперинфляция шиддатли инфляция билан (йилига 20% дан – 200% гача алмаша бошлайди.
Инфляция бир мамлакат доирасида ёки жаҳон миқёсида бўлиши мумкин.

III.
Иқтисодиётда нарх-наво тўхтовсиз ўзгариб туради, баъзи товарлар ва хизматлар қимматлашади, баъзилари эса арзонлашади.


Инфляция даражасини ҳисоблаш учун махсус иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1) нархларнинг ўсиш суръатлари( индекслари)
2) нархларнинг қўшилиш суръатлари.
Нархлар индекси муайян даврда ўртача нархлар даражасининг нисбатан ўзгаришидан иборат.
Ўртача нархлар даражаси «истеъмол саватчаси»га кирувчи муайян миқдордаги товарлар барча нархларининг ўртача қийматидир.
Нархлар индексини ҳисоблашда базавий давр нархлари 100 % деб ҳисобланади.
Кейинги йиллардаги нархлар эса шу 100 фоизга нисбатан баҳоланади.
Нархлар индекси:
Ди =

Ди - жорий давр нархлар индекси.(ой, йил)


Ждн – жорий давр нархлари.
Бйн – базавий йил нархлар.
Инфляция даражасини нархларнинг ўсиш суръатлари ёрдамида ўлчаш қуйидагича бўлади:

Д ис =


Д ис - жорий давр нархларининг ўсиш суръатлари.
Ж дн – жорий давр нархлари.
Ў дн – ўтган давр нархлари ( база даври)

Нархлар индексларининг ҳар хил турлари мавжуд.


Нархлар индексларининг 2та тури мавжуд:
- занжирли
- базавий
Нархлар индексининг занжирли турини аниқлашда, ҳар бир кейинги давр нархларининг олдинги давр нархларига нисбати ҳисобланади.
Масалан, май ойида нархлар апрелдаги нархлар даражасига қараганда 1,25 баравар ўсди дейилади.

IV.
Инфляция иқтисодиётга, молия тизимига, банк тизимига, аҳолининг турмуш даражасига таъсир кўрсатади.


Инфляциянинг мавжудлиги ва кучайиши иқтисодиётни ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Буни қуйидаги ҳолатларда кузатиш мумкин:
- энгаввало, халқ хўжалигининг айрим тармоқлари ривожланишидаги мутаносиблик бузилади;
- ишлабчиқаришда стихиялилик ҳолатлари кучайиб боради;
- узоқ муддатли капитал қўйилмалар фойдасиз бўлиб қолади, ишлаб чиқариш соҳасига капитал қўйишлар кескин камаяди.
- нарх- навонинг доимий равишда ўсиб бориши, товарларни захирада сақлашга ва уларни кейинроқ юқори бахоларда сотишга ундайди.
- истеъмол ва талабнинг таркибида кескин ўзгаришлар юзага келади. Одамлар пулдан қочиш мақсадида дуч келган товарларни сотиб ола бошлайдилар.
Инфляция юз бераётган иқтисодий шароит 2 хил бўлиши мумкин:
1) ялпи тақчиллик, яъни қиммат бўлсада, пулга товарлар топилмайдиган вазият;
2) бозор товарларга тўйинган вазият.
Биринчи ҳолатда фирмалар, корхоналар, ташкилотлар ва айрим кишилар ортиқча пул топишга интилмайди, чунки пулга товар топилмайди. Бундай вазият юзага келса, инфляцияни даф этиш учун ўта кескин чоралар кўриш зарур бўлади.
Иккинчи ҳолатда, пул қадрининг пасайиши кўпрок пул топишга ундайди.
Пул топишга интилиш ишлаб чиқаришни ривожланишига олиб келади.
Инфляция банк тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бу холат куйидаги йўналишларда намоён бўлади:
- инфляция даражасини олдиндан айтиш қийин бўлганлиги сабабли, кредит фоизлари хам унга бўлган талаб ва таклиф доирасидан чиқиб кетади ва ўсиб боради;
- узоқ муддатли кредитлар бериш тўхтатилади, чунки қадрли пулларда берилган кредит маълум муддат ўтгандан кейин қадрсизланган пулларда қайтарилиши мумкин;
- банк тизимини бир маромда ишлаши мумкин бўлмай қолади;
- энг қисқа муддатли кредитлар келиб чиқади;
- хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб- китоб муносабатларида ҳам қийинчиликлар вужудга келади;
- аҳолини вактинча бўш пулларини банкларга жалб этиш қийинлашади;
- коғоз пулларга ишонч йўқолади, натижада аҳоли қоғоз пулларни товарларга ёки конвертланадиган валюталарга алмаштиришга ҳаракат қилади;
- бартер муносабатлари вужудга келади.
Инфляция аҳолининг турли қатламлари иқтисодий ва ижтимоий аҳволига турлича таъсир кўрсатади.
Энг аввало банклардаги ва аҳоли қўлидаги пул жамғармалари кескин қадрсизланади. Пул тенглаштирилган қоғозлар, сугурта полислари, акциялар, чеклар, сертификатлар, облигацияларнинг реал қиймати ҳам пасаяди.
Қимматли қоғозлар, банкка жойлаштирилган пуллар келтирган даромадларни ҳам инфляция кадрсизлантиради.
Кутилмаган инфляция шароитида қарз берганлар ютқазади, қарзолганлар ютади.
Тадбиркорларнинг, ишбилармонларнинг умуман ишлаб пул топувчиларнинг турмуш даражаси пасаймасдан юксалиши ҳам мумкин.
Янги, ракобатбардош, харидоргир товарлар чиқарувчи корхоналар ҳам ютқазмаслиги мумкин, чунки улардаги товарларнинг нархи бошқаларникидан тез ўсади.
Тўлов балансида тақчиллик юзага келади, давлат қарзи ҳам қадрсизланади.
Умуман, ишсизлар сони ҳам кўпаяди.
Майда товар ишлаб чикарувчилар ҳам зарар кўриши мумкин, чунки улар товарларини кийматидан арзонрок нархда сотишга мажбур бўладилар.
Ўзбекистон мустақил ривожлана бошлаган пайтдан бошлаб, то миллий валютасини қўлга, муомалага киритгунча мисли кўрилмаган инфляция хуружини бошидан кечирди.
Рубль минтақасида ўтказилган даврда инфляция тэнг юқори даражага кўтарилди. Бунга қуйидаги 2 омил сабаб бўлади:
1) хўжалик алокаларининг бузилиши;
2) Россия инфляциясининг импорти.
1992 йилда улгуржи нархлар индексининг устун даражада ўсиши чакана нархларнинг ўсишига олиб келади. 1993 йил мобайнида улгуржи нархлар индексининг ўзгаришида тескари жараён юз беради, чакана нархларнинг индекси эса тўхтовсиз ўсиб боради. 1993 йил охирига келиб чакана нархларнинг йиллик индекси улгуржи нархлар индексидан ортиқ бўлади.
Улгуржи нархлар индекси пасайишининг таъсири бир йил оралиқ билан чакана нархлар индексининг пасайишида намоён бўлди.
Инфляцияга қарши узок муддатли ва қисқа муддатли сиёсат олиб борилади.
Узоқ муддатли сиёсат қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ишлаб чикаришни рақобатлаштириш, монополияга қарши кураш, қулай рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётни эркинлаштириш;
-солиқ тизимини такомиллаштириш;
- бюджет тақчиллигини қисқартириш.
Download 65,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish