Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET
Ер тузишда иқтисодий математик усуллар
Режа:
Модел ва моделлаштириш тушунчаси.
2. Иқтисодий ҳисобларда қўлланиладиган математик усуллар
3. Ҳисоблаш усуллари ва воситаларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши
4. Ер тузишда математик усуллар ва моделларни қўллашнинг зарурлиги ва имкониятлари.
«Модел» тушунчаси лотин тилидаги modulus сўзидан олинган бўлиб, меъёр, ўлчов, намуна маъносини англатади.
Моделнинг энг кўп тарқалган учта турли мавжуд: геометрик, физик, математик.
Геометрик моделлар ўзида объектнинг асл нусхаси тўғрисида ташқи таасурот беради ва уларнинг асосий қисми тақдимот мақсадида хизмат қилади.
Физик моделлар нафақат оригинал ва модел орасида уларнинг шакли ва геометрик пропорциялари нуқтаи-назаридан ўхшатишни акс эттиради, балки уларда кечадиган асосий физик жараёнларни ҳам акс эттиради. Улар ўзларининг табиатига кўра механик, гидравлик, электрик турлардан иборатдир.
Геометрик ва физик моделлар буюмга оид моделлар турига киради. Улар моддий нусха ёки физик таъсир этувчи қурилмалардан иборатдир (тракторнинг ёки суғориш тизимининг модели).
Математик моделлар ўзида объектнинг абстракт ифодасини белгилар (символ)лар орқали акс эттиради, шунинг учун ҳам уларни абстракт моделлар деб ҳам аташади. Улар одатда тенгламалар ва тенгсизликлар мажмуасидан, моделлаштирилаётган объект, ҳодиса, жараёнларни математик ифодалашнинг жадвал, график, формула кўринишларидан иборатдир.
Математик моделлар одатда объектни геометрик ёки физик моделлаштириш қийин бўлган ҳолларда ишлатилади. Бундай моделлар астрономияда, физикада, механикада, лингвистикада ишлатилади
Иқтисодиётда ва ер тузишда геометрик ва физик моделлар жуда кам ишлатилади. Буларга мисол қилиб, ўзлаштириш кўп йиллар давомида амал қиладиган ва самараси ҳам кўп йиллардан кейин кўринадиган қишлоқ хўжалигини юритишнинг тажрибавий тизимларини, тажрибавий алмашлаб экишлар, ҳудудни жойлаштириш ва ташкил қилиш масалаларини олиш мумкин. Кўриниб турибдики , бу соҳаларда математик моделларни қўллаш қулайдир.
Моделлаштириш деганда ўрганилаёган объект, ҳодиса ёки жараённинг моделини тузиш тушунилади.
Объект – бу физик (моддий) жисм, нарсадир. Уни ўрганиш учун одатда геометрк модел ишлатилади.
Ҳодиса – бу предметнинг ташқи хоссаси ва белгиларидан иборат бўлиб , унга ҳис қилиш, қабул қилиш ва тасаввур қилиш орқали Еришилади. Мисол, гул - бу объект (предмет), хоссаси эса унинг шакли, ранги ва ҳиди орқали намоён бўлади.
Ҳодисаларда қонуниятлар очилади: ерга тушган олма И. Ньютонни бутун дунё тортишиш қонунини яратишга туртки бўлди.
Иқтисодий ходисаларнинг моделлари орқали тадқиқот қилиш айниқса муҳимдир. Мисол, объектив амал қилаётган иқтисодий нарх-наво қонунини баҳо акс эттиради. Шунинг учун ҳам баҳони моделлаштириш давлат иқтисодий сиёсатида нарх-наво қонунини ишлатишга ёрдам беради.
Жараён – бу объект ҳолатининг кетма-кет алмашинувига, ҳодисанинг ривожланишига турткидир. Агар ҳодиса статик, доимий сифатга эга бўлса, у ҳолда жараён динамик характеристикага эга бўлади. Мисол, биологияда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини моделлаштириш – бу жараённи моделлаштиришга мисол бўла олади.
Модел ва моделлаштириш терминлари кибернетика тушунчасига кириб, мураккаб тизимларни бошқаришнинг амал қилиши ва уни тузишнинг қонунларини ўрганади. Ҳар қандай бошқарув жараёни олинадиган ахборот асосида қабул қилинадиган қарорлардан боғлиқдир, шунинг учун ҳам кибернетикани бошқариладиган мураккаб тизимларда ахборотни йиғиш, сақлаш, узатиш умумий қоидалари тўғрисидаги фан деб қарашади. «Кибернетика» сўзининг ўзи грек тилидаги cybernetes сўзидан олинган бўлиб , «бошқарувчи», «дарға» маъносини англатади;
Кибернетиканинг мустақил илмий йўналиш сифатида пайдо бўлишига 1948 йилда Массачусет технологик институти профессори, таниқли математик, Норберт Винер (1984-1964)нинг «Кибернетика, ёки машина ва хайвонларда бошқарув ва алоқа» деган китобини нашр эттириши сабаб бўлди. Бу тўпламда Винер ижтимоий, техник ва биологик – табиатдаги турли бошқарув тизимларига қарашли қонуниятларни умумлаштирган.
Иқтисодий кибернетика «модел» ва «моделлаштириш» тушунчалари билан биргаликда «тизим», «ахборот», «бошқарув» тушунчалари ҳам ишлатилади.
Тизим - бу бир-бири билан қонуниятли суратда боғлиқ бўлган буюмлар ва ҳодисаларнинг объектив бирлигидир. Системага хужайралардан ташкил топган тирик организмни, маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхонани мисол қилиб олиш мумкин.
Ахборот – бу системанинг ҳолати тўғрисидаги ва унда кузатиладиган жараёнлар хақидаги маълумотлар мажмуасидан иборатдир.
Бошқарув – бу мавжуд ахборотлар асосида бошқариладиган тизимга мақсадли йўналтирилган таъсир этиш жараёнидан иборат бўлиб , унинг мақсади ўзгариб турувчи ташқи шароитда назорат қилинадиган хулқ атворини таъминлашдан иборатдир.
Бошқариш объектининг тури ва мураккаблик даражасидан қатъий назар, инсоннинг бошқариш фаолияти мураккаб фикрлаш жараёнидан иборат.
Иқтисодий объектларни бошқариш мураккаб ва илмий асосланган қарорлар қабул қилишни талаб қилади. Чунки иқтисодий объектларга кўпгина омиллар таъсир этганлигидан бу таъсир натижасини тизимни таҳлил қилиш йўли билангина аниқлаш мумкин. Иқтисодий объектларга таъсир қилувчи омилларга иқтисодий, техник-иқтисодий , маъмурий, ташкилий ва ижтимоий омиллар киради.
Тизимнинг модели, унинг намунаси, асл нусха-тизимнинг хоссаларини очишга, унинг ҳулқ-атвори қонуниятларини ўрганишга ва керакли йуналишда асл нусха-тизимга таъсир қилиш учун ахборот олишга хизмат қилади.
Эмперик ва назарий билишни бирга олиб борувчи моделлаштириш усули фаннинг барча соҳаларида самарали қўлланилмоқда. Шу туфайли объект ҳақидаги мавжуд ахборотни белгилаш ва тартиблаш, уларнинг баъзи бир хоссалари ва мураккаб боғланишларини аниқлаш, хали номаълум бўлган хоссалари, объект ҳолатининг мумкин бўлган ўзгариши тўғрисидаги ахборотни аниқлаш, бунинг натижасида туғиладиган гипотезалар ва назарий тахминларни аниқлаш мумкин булади. Ўтган замон олимлари (Демокрит, Эпикур, Лукреций Кар) лар ҳам атомнинг ҳаракати ва ўзаро қўшилиши тўғрисидаги хаёлий моделларини, тузганлар ва бу моделлар ёрдамида нарсаларнинг физик хоссаларини тушунтиришга харакат қилганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |