Ердан фойдаланиш” кaфедрaси ердан фойдаланиш иқтисоди фaнидaн


-мавзу. Мамлакат иқтисодиётида ер тузишнинг ўрни



Download 496,95 Kb.
bet3/38
Sana30.06.2022
Hajmi496,95 Kb.
#720389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ЕФИ-Услубий кўрсатма

2-мавзу. Мамлакат иқтисодиётида ер тузишнинг ўрни.

Ер тузиш фанининг ривожланиши жараёнида ер тузишнинг айрим томонларини юқори қўйиш натижасида уни ҳар хил тушунишлар келиб чиқди.


Дастлабки вақтларда ер тузишни, унинг моҳиятини, вазифаларини ва мазмунини маъмурий-ҳуқуқий, ижтимоий-техник ва хўжалик-ташкилий ишларидан иборат деб тушуниш устунлик қиларди.
Ер тузишда хуқуқий, техник, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-хўжалик масалари ечилади. Бу масалалар ичида иқтисодий масалалар асосий ҳисобланиб, улар ер тузишнинг моҳиятини очиб беради. Бундай хулосага қуйидагилар сабаб бўлади.
Биринчидан, ер тузиш кенг маънода ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таркибий қисми бўлиб, ер билан ажралмас боғлиқ ишлаб чиқариш воситаларини жойлаштириш ва ҳудудни ташкил этишнинг ижтимоий-иқтисодий жарёни сифатида намоён бўлади. Демак у ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси билан доимий боғлиқ ва объектив таъсир этувчи иқтисодий қонунларга (қиймат қонуни, пропорционал ривожланиш қонуни, вақтни тежаш қонуни ва бошқ.)
таъсирида бўлади.
Иккинчидан, маълумки, жамиятнинг ривожланиш қонунлари одамларга тўғридан-тўғри эмас, балки, уларнинг манфаатлари орқали таъсир этади. Шунинг учун хам ер тузиш давлат мақомига эга ва давлат ижрочилик ҳамда қонунчилик хокимиятлари назорати остида фуқоролар манфаатлари йўлида амалга оширилади. Сиёсий, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва иқтисодий манфаатлар тизимида иқтисодий манфаатлар устиворликка эга. Шунинг учун ҳам ҳар доим ер тузишнинг вазифалари бир томондан жамият, айрим жамоалар ва фуқоролар иқтисодий манфаатларининг бирлигини таъминлаш, иккинчи томондан эса, жамият манфаатларининг устиворлигини сақлаш талабларига жавоб берадиган қилиб ерни тақсимлашдан иборатдир. Ер ҳар доим манфаатлар қарама-қаршилиги объекти бўлгани учун ер тузиш уни тақсимлаш ва фойдаланишни ташкил этиш механизми сифатида ҳамма вақт сиёсий курашлар марказида бўлиб келди.
Учинчидан, ер тузишда ер, ердан фойдаланувчилар ва ер эга-лари орасида, улар орқали эса халқ хўжалиги тармоқлари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқ.) орасида тақсимланади. Кейин ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ерларида ички ер тузиш ўтказилади, ишлаб чиқариш объектлари, аҳоли яшаш жойлари, йўллар, каналлар, ер турлари (ҳайдалма ерлар, дарахтзорлар, яйловлар ва бошқ.), алмашлаб экиш массивлари ва бошқалар жойлаштирилади. Бунда ер ҳар хил вазифаларни бажариши мумкин.
Хом ашё ва маҳсулотларни қайта ишловчи саноат корхо-наларида ер биринчи навбатда меҳнат жараёни содир бўладиган жой (базис) ҳисобланади. Бунда унинг тупроқ қатлами, ер ости бойликлари, ўрмон ва сувлари каби хусусиятлари маҳсулот ишлаб чиқаришга деярлик таъсир этмайди.
Қазилма бойликларни қазиб олувчи кон саноати корхоналарида ернинг аҳамияти анча юқори бўлиб, у меҳнат жараёни содир бўладиган жой ва кўмир, руда, газ, нефт ва бошқа фойдали қазилма бойликлар захирасига эга бўлган меҳнат предмети вазифаларини бажаради.
Қишлоқ хўжалигида махсулот етиштириш жараёни тўғридан-тўғри тупроқ унумдорлигига, ернинг сифатига ва фойдаланиш шароитига боғлиқ. Унумдорликни ошириш мақсадида инсон ерга ҳар хил усуллар билан таъсир этади: ирригация ва меллиорация ишларини амалга оширади, ўғитлар солади, тупроққа ишлов беради.
Ер тузишда бир томондан ер турлари ва алмашлаб экишни, қишлоқ хўжалик экинларини уларга мос ерларга тўғи жойлаштириш ҳисобига тупроқнинг табиий ва иқтисодий унумдорлигидан яхши фойдаланиш учун шароит яратилса, бошқа тамондан табиатни муҳофаза этиш, ерни Ерозиядан ҳимоялаш, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш натижасида ернинг ишлаб чиқариш хусусиятлари ошади. Шунинг натижасида деҳқончилик махсулотлари, шу жумладан, чорва озуқасини етиштириш кўпаяди, қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида ернинг иқтисодий аҳамияти ошади. Бу эса ўз навбатида ер тузишнинг катта иқтисодий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
Тўртинчидан, ер тузишнинг асосий мақсади ерда тартиб ўрнатишдан
иборат бўлиб, унга ҳудудни оқилона ташкил этиш, жамоа ишлаб чиқаришини
ва унинг айрим тармоқларини тўғри жойлаштириш, хўжаликни рационал таркибда тузиш ва юритиш ҳисобига эришилади. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий таркиби ер массивларининг ҳудудий хусусиятлари (уларнинг хўжалик марказларидан узоқлиги, майдони, шакли,бўлаклари ва ш.ў.) ва си-фати билан боғланади.
Ер тузиш лойиҳаларида келтирилган худуднинг ташкил этилиши бўлажак хўжаликнинг асосини ташкил этади ва унинг иқтисодий самарадорлигини белгилайди. Бу эса қабул қилинган ер тузиш ечимларини чуқур иқтисодий асослашни талаб этади. Шунинг учун ҳам ер тузиш қишлоқ хўжалигининг иқтисодий самрадорлигини оширувчи омил ҳисобланади.
Бешинчидан, ер тузишда ер муносабатларини тартибга солишнинг иқтисодий механизмини жорий этиш учун ахборотлар асоси тайёрланади, ерларни бериш ва қайтариб олиш амалга оширилади, ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларнинг янгилари ташкил этилади ва мавжудлари қайта ташкил этилади, уларнинг чегаралари белгиланади, ерларнинг сифати баҳоланади, ерга мулкчилик ва ижара ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар берилади, махсус ер фондлари ташкил этилади. Бунда ҳар бир ер бўлаги баҳога эга бўлиши керак, ҳамма ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ер солиғи, ернинг ижара ҳақи, ундан ер давлат ва жамият эхтиёжлари учун олинадиган бўлса тўланадиган компенсация (қоплама) миқдорлари, ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантирувчи иқтисодий чоралар тўғрисида маълумот олади.
Олтинчидан, ер тузишнинг давлат мақоми унинг ер ресурсларини бошқариш тизимининг ҳар хил миқёсларида (республика, вилоят, туман) бўлишини тақоза этади. Ер тузиш қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
давлат ер кадастри ва ер мониторинги асосида ахборот таъминоти;
ер ресурсларини муҳофаза қилишни ва ундан фойдаланишни режалаштириш ва башоратлаш (прогнозлаш);
ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш;
ердан фойдаланишни ва уни муҳофазалашни назорат қилиш.
Ер тузиш ишлари ер ресурсларини бошқаришнинг барча босқичларини топографик, геодезик, аЕрофотогеодезик, тупроқ ва бошқа изланиш ва ўрганишлардан бошлаб қамраб олади. Уларнинг натижаларидан ерни ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш ва баҳолаш, ер ресурсларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш чизмаларини, ер тузиш чизмаларини тузиш ва ер тузиш лойиҳаларини ишлашда фойдаланилади.


МAВЗУГA ОИД AСОСИЙ ДAРСЛИКЛAР ВA ЎҚУВ ҚЎЛЛAНМAЛAР
Aсосий aдaбиётлaр:

1. Aвезбaев С, Волков С. Н. Ер тузиш иқтисоди. - Т.: «Янги aср aвлоди», 2002.
2. Волков С.Н. Экономикa землеустройствa. Москвa.: «Колос», 1996. – 370 б.

Download 496,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish