3. Ҳисоблаш усуллари ва воситаларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Кўп сонли статистик пакетлардан кўп қўлланиладиганлари
STATGRAPHICS, STADIA, STATISTICA дастурлардан иборат бўлиб, улар кўп турдаги статистик ҳисобларни: статисатик гипотезаларни текшириш, чизиқли регрессия таҳлили, корреляция таҳлили, кўп ўлчовли маълумотлар таҳлили ва бошқалар. Айрим махсус ҳисобларни олиб боришда (мисол, вақтинчалик қаторлар таҳлили)да махсуслашган пакетлар (SPSS, ЭВРИСТА)ни ишлатиш қулайдир. Барча статистик программалар Windows интерфейсига мос келувчи дўстона интерфейсга эга бўлганлиги учун математик статистика соҳасида керакли билимга эга бўлган фойдаланувчи ўртача тайёргарлик билан тезда ўрганиб олиши мумкин.
Махсус амалий дастур таъминотлари воситаларининг имконияти асосан аниқ амалий масалаларни ечишда аниқланади.
Ҳозирги вақтда қуйидаги масалаларни ечишда қўлланиладиган амалий дастур пакетлари мавжуд:
Чизиқли программалаштириш умумий масалаларини симплекс усулида ечиш;
Транспорт масаласига доир масалаларни;
Корреляция-регрессия таҳлилини олиб бориш ва ишлаб чиқариш функциясини тузиш;
Турли хилдаги мулкчиликка асосланган қишлоқ-хўжалик корхоналарида ерга эгалик ва ердан фойдаланишнинг оптимал ўлчамини аниқлаш;
Ҳозирги вақтда ўзининг соҳасида математик моделлаштириш усулларини қўлловчи ер тузувчи, тизимли дастурий таъминотлар ва стандарт дастурий воситалар ҳамда амалий дастур пакетларидан фойдалана билишлари керак. Мана шу барча воситаларга эга бўла туриб, замонавий компьютер техника имкониятларидан фойдалангандагина ерни мухофазалаш ва ундан рационал фойдаланишни ташкил қилиш бўйича энг яхши ечимларни тезлик билан олиш мумкин.
4. Ер тузишда математик усуллар ва моделларни қўллашнинг зарурлиги ва имкониятлари
Ер тузиш лойиҳаси ердан фойдаланувчи ҳар қандай корхона ёки ташкилот учун катта аҳамиятга эга.
Мисол учун, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаларида хўжаликлар ва аҳолига ажратиладиган ер майдони, ерга эгалик қилувчи ва ундан фойдаланувчиларга унинг чегараси, ер бойликларининг таркиби, мақсади, ердан фойдаланишни чегаралашни аниқлашдан иборатдир. Бу лойиҳалар асосида ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларга ер ажратиш, ҳужжатлар бериш, ерни хусусийлаштириш ҳуқуқини ўрнатиш, арендага бериш, кўп ва оз муддатда ердан фойдаланиш, уларсиз хўжаликни юритиш мумкин бўлмаган операциялар( олди, сотди, мерос қолдириш, совға қилиш ва ҳоказо)ларни амалга ошириш мумкин.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларида қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳудуди унинг иқтисоди, ишлаб чиқариши, меҳнат ва бошқаришни ташкиллаштириш талаблари билан биргаликда ташкиллаштирилади. Буларда ердан фойдаланиш, ер бойликларининг таркиби (ҳайдаладиган ер, кўп йиллик экинлар, озуқа экинлари, иҳотазорлар ва бошқалар майдони) алмашлаб экиш далаларининг тури, кўриниши, ўлчами, сони ва жойланиши, пичанзорлар, алоҳида олинган хўжалик тармоқлари ўлчами, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва хўжаликни ривожлантириш истиқболлари белгиланади.
Ишчи лойиҳалар ер тузиш тадбирлари ( озуқа майдонларини яхшилаш, ерни ўзлаштириш, боғлар ва экинзорларни ҳосил қилиш (закладку) йўллар қуриш ва ҳоказо) ни амалга оширишда аниқ ер участкаларидан фойдаланишни, ва бу тадбирларга инвестиция воситаларини самарали фойдаланишга йўналтиришни аниқлаб беради.
Шундай қилиб ер тузиш лойиҳалари ҳар қандай корхонанинг хўжалик фаолияти ва ердан фойдаланишини бир йил олдин аниқлайди. Ерда хўжалик юритишнинг иқтисодий, экологик, ижтимоий самарадорлиги мана шуларнинг қай даражада тўғри ва сифатли тайёрланишига боғлиқдир.
Ер тузиш лойиҳасининг таркибига график ва матнли ҳужжатлаштириш ҳам киради.
График ҳужжатлаштириш лойиҳали режа, объектни бор ҳолича кўчириш бўйича ишчи чизмалар (чертежи), карталар (тупроққа хос бўлган, геоботаник, ерни баҳолаш, агроэкологик ва бошқалар), лойиҳалашда ишлатиладиган ва объектнинг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олувчи схемалар, графиклар, расмлар, диаграммаларни ўз ичига олади.
Матнли ҳужжатлаштириш лойиҳалаштиришга топшириқ, ҳисоб-тушунтириш хати, лойиҳани асослаш учун техник-иқтисодий материаллар, ер бойликлари майдонининг варақалари, молиявий-смета ҳисоблари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Лойиҳаларни график ва матнли ҳужжатлаштириш сонли маълумотларга таянади. Мисол учун хўжалик чегараси бу чизиқлардан иборат бўлиб, улар маълум бир координатали нуқталарни бирлаштиради. Лойиҳали экспликацияларни тайёрлаш турли хилдаги ер майдонларини ҳисоблаш, экин майдонлари ва алмашлаб экиш далаларининг структурасини ҳисоблаш, аҳоли пунктлари, аҳолиси сони ва миқдорини аниқлаш, ишлаб чиқариш марказлари, чорвачилик фермаларининг жойлашитирилиши ва бошқаларни аниқлайди. Буларнинг барчаси сонли характерга эгадир.
Ер тузиш лойиҳалари ўзининг мақсадини тўлиқ ифодалаб, ердан фойдаланишнинг энг самарали йўлларини аниқлайдиган бўлиши учун уни тузишда бир қанча факторларни ҳисобга олиш керак бўладики булар айрим ҳолларда тескари йўналишда таъсир кўрсатади. Мисол учун қишлоқ хўжалик техникаларидан самарали фойдаланиш нуқтаи назаридан алмашлаб экиш далалари ва ҳайдаш узунлиги катта бўлиши керак. Аксинча тупроқнинг яроқли бўлиши нуқтаи назаридан эса, аниқ турдаги қишлоқ хўжалик экинини экиш учун бу далалар унча катта бўлмаслиги керак.
Бундай турдаги кам сонли чекланишларга эга бўлган рационал лойиҳали ечимларни топиш қийин эмас, чунки лойиҳачига кўп бўлмаган вариантларни қарашга тўгри келади. Масалага янги шартларнинг қўшилиши билан энг самарали ечимни топиш мураккаблашади, барча зарур боғланишларни ҳисобга олиш эса қийинлашади.
Бундан ташқари, асосий қийинчилик қандайдир мумкин бўлган лойиҳа ечимини топишдангина иборат эмас. Бунга қарамасдан ҳар қандай қўшимча шарт ёки чекланишлар деярлик ҳамма вақт масаланинг аниқланиш соҳасини қисқартиради, мумкин бўлган ечимлар сони ёки лойиҳа вариантлари олдингидек чексиз кўплигича қолади. Лойиҳачининг мақсади, мумкин бўлганлар ичидан энг рационал ечимини танлаб олишдан иборат бўлиб бунга фақатгина математик усуллардан фойдаланиш орқалигина Еришиш мумкин.
Ер тузишни лойиҳалашнинг мавжуд усуллари асосан йиғилган билим ва тажрибаларга суянади; лойиҳачилар энг кўпи билан лойиҳанинг икки-учта вариантига эга бўла олишади ва буларнинг ичидан энг яхшисини танлаб олишади. Бу олинган вариант эса, мумкин бўлган кўплаб ечимлар ичидаги икки-учтасининг ичида энг афзали бўлиши мумкин. Бундай йўл билан олинган лойиҳани ҳақиқатан ҳам оптимал эканлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Бундай муаммолдарни ечишда турли хилдаги усуллардан фойдаланилган.
Биринчидан, ЭҲМ да мулоқотли (интерактив) ишлаш режимлари пайдо бўлиб, ер тузувчи-лойиҳачи масаланинг турли параметрларини ўзгартириб, машина олдига «нима бўлади, агар..?» деган саволни қўяди. Бу асосда аниқ бир кўрсаткичлар бўйича ёки битта интеграллашган кўрсаткич бўйича энг яхши вариант танланган. Шундай қилиб, аниқ лойиҳали вазиятгни компьютерда имитация қилиш орқали энг тўғри келадиган ечимини танлаш амалга оширилади.
Иккинчидан, лойиҳали масалаларни ечиш учун тўғри келадиган чексиз кўп ечимлардан энг яхшисини хатосиз танлайдиган математик усуллар (математик программалаштириш усуллари, ёки иқтисодий-математик усуллар).
Иккала йўл ҳам ер тузиш лойиҳаларини агроиқтисодий тушунтиришда ишлатилган. Бироқ ҳисоблаш техникаси воситаларининг ривожланиши график кўринишдаги ер тузиш масалаларини ечишда ҳам математик усулларни қўллаш имкониятларини туғдирди.
Математик усуллардан ташқари кейинги пайтларда картография ва фотограмметриялар учун махсус дастурлар, MapInfo, Arc info, Micro station геоинформацион тизимлари, автоматлашган-кадастр тизими ва бошқалар қўлланилмоқда.
МAВЗУГA ОИД AСОСИЙ ДAРСЛИКЛAР ВA ЎҚУВ ҚЎЛЛAНМAЛAР Aсосий aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С, Волков С. Н. Ер тузиш иқтисоди. - Т.: «Янги aср aвлоди», 2002.
2. Волков С.Н. Экономикa землеустройствa. Москвa.: «Колос», 1996. – 370 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |