Ердан фойдаланиш” кaфедрaси ердан фойдаланиш иқтисоди фaнидaн



Download 496,95 Kb.
bet10/38
Sana30.06.2022
Hajmi496,95 Kb.
#720389
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
ЕФИ-Услубий кўрсатма

Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET


Хўжаликлараро ер тузишнинг мазмуни ва ижтимоий-иқтисодий характери
Режа

  1. Хўжаликлараро ер тузишнинг мазмуни

  2. Хўжаликлараро ер тузишнинг ижтимоий-иқтисодий характери

Хўжаликлараро ер тузиш ерларни қайта тақсимлаш, рационал ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ва ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ерларни олиш ва ажратиш, корхоналар ва фуқароларни ер билан таъминлаш, уни ижарага беришнинг асосий механизми ҳисобланади.
Ер тузиш пайдо бўлган даврдан бошлаб унинг бош вазифаси ерларни бўлиш ва чегаралаш, яъни, ер мулклари чегараларини ва майдонларини ўзгартириш ва белгилаш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар бериш бўлиб келди.
Бу ишлар чегаралаш деб аталди ва ҳозирги вақтгача улар мазмунан ер тузишнинг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.
Ер мулклари чегаралари ва майдонлари ер эгасининг ерга бўлган ҳуқуқлари таъсири тарқаладиган ҳудудни белгилайди. Уларни белгилаш ва мустаҳкамлаш асосан техник ва ҳуқуқий фаолият ҳисобланади.
Шу билан бир қаторда, хўжаликлараро ер тузишда янги корхоналар, ташкилотлар, фуқаролар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлари ташкил топади ва эскидан мавжудлари ерлари тартибга солинади. Бу эса хўжаликни қуриш ва юритишга, унинг иқтисодиётига таъсир этувчи мос ташкилий-ҳудудий шароитлар яратади. Шунинг учун ҳам хўжаликлараро ер тузиш маълум иқтисодий мазмунга эга.


2.Хўжаликлараро ер тузишнинг ижтимоий-иқтисодий характери

Ер тузишнинг бу турининг ижтимоий-иқтисодий характери қатор сабаблардан келиб чиқади.



  1. Хўжаликлараро ер тузишнинг бош мақсади рационал ер эгаликларини ва ердан фойдаланувчиларни яратиш, яъни, ўзларининг ўлчамлари (жойлашган ўрни, майдони, шакли, ички тузилиши, ер турлари таркиби, чегаралари) билан ҳудудни ташкил этишнинг ишлаб чиқаришни ва унинг тармоқларини жойлаштиришнинг, ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишнинг юқори самарадорлигини таъминлайди, аҳолининг иқтисодий манфаатларини кўрсатади.

  2. Хўжаликлараро ер тузишда янги ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни ташкил этиш ёки мавжудларининг ерларини тартибга солиш ажратилган ҳолда эмас, балки, ердан фойдаланишнинг мавжуд умумий тизимида кўриб чиқилади, сабаби, ҳаттоки битта янги хўжаликни ташкил этиш ҳам, бир гуруҳ хўжаликларга ва катта ҳудудга таъсир этиши мумкин. Бундай вазият, хусусан, йирик гидротехник иншоотларни ва сув омборларини қуришда, саноат, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналарини ташкил этишда юзага келади. Бунда ерни олиш теваракда жойлашган барча хўжаликлар иқтисодига сезиларли таъсир этади.

  3. Хўжаликлараро ер тузишда ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ерларидаги камчиликлар (ерларнинг полоса-полоса бўлиб жойлашуви, бошқалар ерларига ўткир бурчакли қирра бўлиб кириб туриши, бошқалар ерида майда бўлаклар тарзида жойлашиши, шаклининг чўзилиб кетиши, чегаралар нотекислиги, норационал ер майдонлари) тугатилади. Бу эса ердан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

  4. Хўжаликлараро ер тузиш усуллари ёрдамида жойларда маъмурий-ҳудудий бўлинмалар, кам сонли халқлар ва этник гуруҳлар яшайдиган ва хўжалик фаолиятини олиб борадиган жойлардаги махсус ҳуқуқий тартибга эга ерлар ҳудудлари, махсус табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион ва қўриқхона тартибидаги ҳудудлар ҳамда шаҳарлар, поселкалар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойлари чегаралари белгиланади. Бу эса ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш шароити ва тартибига ҳамда жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга сезиларли таъсир этади.

  5. Ҳар хил мақсадлардаги ер фондларини (ерларни қайта тақсимлаш, кўчириш ва бошқ.) ташкил этиш кўплаб ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар манфаатларига таъсир этади ва аксарият ҳолларда ишлаб чиқариш самарадорлигини ва ўлчамларини белгилайди.

Хўжаликлараро ер тузишнинг қишлоқ хўжалиги ва ноқишлоқ хўжалик ер эгаликларини (ердан фойдаланувчиларни) ташкил этиш билан боғлиқ икки тури мавжуд. Ҳамма вазиятда ҳам у ўз ичига қуйидагиларни олади:
янги ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни ташкил этиш ва мавжудлари ерларининг жойлашувидаги ноқулайликлари тугатиб тартибга солиш лойиҳаларини тузиш;
жойларда ер участкаларини ажратиш;
ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш.
Хўжаликлараро ер тузишнинг ижтимоий-иқтисодий характе-рини ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалик корхоналари ва фуқаролар ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилари ерларини ташкил этиш ва тартибга солиш лойиҳаларида қуйидаги масалалар ечилади:
ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ерлари майдони ва чегаралари, хўжаликнинг мақсадга мувофиқ ихтисослиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг мумкин бўлган ҳажми, сув, иссиқлик, электр энергияси, газ ва алоқа билан таъминланиш шароитлари белгиланади;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратизим объектларини жойлаштириш аниқланади;
ердан фойдаланишнинг махсус шароитлари ва тартиби белгиланади;
ер солиғи ва ижара ҳақини аниқлаш учун бошланғич маълумотлар тайёрланади.
Мавжуд қишлоқ хўжалиги ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларининг ерларини тартибга солиш, қишлоқ хўжалик корхоналарини қайта ташкил этишда, улар ерларининг бир қисмини маҳаллий маъмурият ихтиёрига беришда, фермер ва деҳқон хўжаликларини, қишлоқ хўжалик ширкатларини ташкил этиш учун ер ажратишда ҳамда қуйидагиларни тугатиш мақсадида ўткзилади:
ер турларининг норационал таркибини;
чегаралардаги ва жойлашувдаги камчиликларни;
ҳудуд чегараларининг экологик нотўғри жойлашувини.
Ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ерларни олиш ва ажратиш лойиҳалари ўз ичига қуйидагиларни олади:
ажратилаётган ер участкасининг жойлашувини, майдонини ва чегараларини асослаш;
олинаётган ерларнинг таркибини ва қийматини аниқлаш;
ишлаб чиқаришни, аҳоли тизимини, ҳудудни ташкил этиш, ерни ва атроф муҳитни муҳофаза этиш учун ер ажратишнинг салбий оқибатларини тугатиш бўйича тадбирлар ишлаш;
ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга тўланадиган зарарлари миқдорини, қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ишлаб чиқаришлари зарарлари миқдорини ҳисоблаш ва асослаш, уларни қоплаш йўлларини аниқлаш;
бузилган ерларни рекультивациялаш ҳамда олинаётган ернинг устки унумдор қатламини қириб олиш, сақлаш ва фойдаланиш талаблари ва техник шароитларини белгилаш;
янги ташкил этилаётган корхоналарнинг ҳимоя минтақаларини белгилаш;
ердан фойдаланишнинг махсус шароитлари ва тартиби бўйича тавсиялар тайёрлаш;
ер солиғининг миқдорини белгилаш учун бошланғич маълумотлар тайёрлаш;
лойиҳада кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш навбатини, ажратилган ер участкаларидан фойдаланишга ўтиш тартибини аниқлаш.
Ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун каттароқ майдонлар олинганда лойиҳа таркибида мавжуд ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни қайта ташкил этиш бўйича тавсиялар ишланади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаларида ер эгаликлари (ердан фойдаланувчилар ерлари) ўлчамлари асосланиши зарур бўлган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
МAВЗУГA ОИД AСОСИЙ ДAРСЛИКЛAР ВA ЎҚУВ ҚЎЛЛAНМAЛAР
Aсосий aдaбиётлaр:

1. Aвезбaев С, Волков С. Н. Ер тузиш иқтисоди. - Т.: «Янги aср aвлоди», 2002.
2. Волков С.Н. Экономикa землеустройствa. Москвa.: «Колос», 1996. – 370 б.

Download 496,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish