М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ....................................................................................................................2
I. Боб. ВОЛЕЙБОЛ ўйинининг ВУЖУДГА КЕЛИШИ ТАРИХИ..............4
I. 1. Дунёда ва ўзбекистонда волейбол уйинининг пайдо булиш тарихи.........4
I. 2. Волейбол ихтисослиги фани, уни моҳияти, мазмуни ...............................26
II. Боб. Волейбол Ўйин техникаси ва уни ургатиш услубиёти…………………………………………………………………….34
II. 1. Ўйин техникасини таснифи……………………...………………………..34
II. 2. Волейбол ўйинининг бошланғич малакалари техникасига ўргатиш услубияти………………………………………………………………………...42
II. 3. Волейбол бўйича дарс ўтказиш услубияти………………………………50
ХУЛОСА................................................................................................................58
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.................................................................60
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Мустақил ўзбекистоннинг равнақ топиши, уни иқтисодий ва ижтимоий томондан буюк давлат даражасига кўтарилиши ёш авлод ва меҳнаткаш фуқороларимизнинг нафақат ақл - идроки, билими ва малакаси, балки уларнинг саломатлигига, жисмоний баркамоллигига ҳам бевосита боғлиқдир. Шундай экан биз тайёрлайдиган жисмоний тарбия ўқитувчилари мамлакатимиз равнақи учун зарур булган ёш авлодни, яъни хар томонлама жисмонан ривожланган йигит – қизларимизни волейболга қизиқтириб уларни ушбу спорт тури орқали камолатга етказишлари зарур.
Бугунги волейбол ӯз моҳияти, мазмуни ва ниҳоятда катта шиддат ва тезликда ижро этиладиган техник - тактик комбинациялари билан шуғулла-нувчилардан катта жисмоний имконият ва функционал тайёргарликни талаб қилади. Бу тайёргарлик турлари ӯз навбатида спорт маҳоратини самарали шаклланиши учун фундаментал аҳамиятга эгадир.
Мамлакатимизда волейбол энг оммавий спорт турлари қаторига киради. Шу билан бир қаторда барча спорт мактабларида ҳанузгача халқаро миқёсга мос, рақобатбардош волейболчиларни таиёрлаш масаласи муаммо бӯлиб қолмокда. Волейбол спорт турига эътибор қаратилиши, истеъдодли ёш волейболчиларни етиштириш, уларга ҳар томонлама шароит яратиш, мураббийлар малакасини ошириш, мутахассисларни тайёрлаш масалаларини буткул ҳал қилмоғи керак. Президентимиз И. Каримовнинг 2002 йил 24 октябрдаги «Ӯзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тӯғрисида» ги Фармони ва уни ҳаётга тадбиқ этиш бӯйича қабул қилинган Ҳукумат Қарори ушбу масаланинг «бугунги» ва «эртанги» истиқболини белгилаб, меъёрий - ҳуқуқий ва моддий таъминотига фундаментал асос солди ва волейбол спорт турини ривожига яна ҳисса қўшди.
Do'stlaringiz bilan baham: |