ўзбекистонда волейболни бошқарувчи давлат ташкилотлари
Республикамизда волейбол тараққиётини бошқариш функциясини жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат ташкилотлари таркибига кирувчи туман, шаҳар, вилоят шаҳобчалари бажаради.
Спортчи резервларни ва юкори малакали спортчиларни етиштиришни бошқариш масъулияти ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси қарамоғидаги спорт ўйинлари шўъбасига юкланади. Бундай қўмиталар республикамизнинг ҳар бир туман, шахар ва вилоятларида мавжуд бўлиб, улар жойларда волейбол тараққиётини таъминлашга жавобгардирлар.
Волейболни тараққий эттиришда, уни янада оммавийлаштиришда республика, вилоят, шаҳар ва туман касаба уюшмаларининг «Кўнгилли жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари» катта иш олиб боради.
Волейбол ўқув машғулоти сифатида Олий ва ўрта махсус билим юртлари ҳамда мактабларининг ўқув дастурларидан жой олган.
Республикамизнинг миллий терма жамоалари мураббийлари нафақат юқори малакали волейболчиларни тайёрлаш, балки волейбол бўйича истеъдодли ўринбосарларни етиштириш тадбирларига раҳбарлик қилиши, уларга назарий ва услубий ёрдам кўрсатиб туриши зарур.
Спорт клубларида, БўСМ, олимпия ўринбосарларини тайёрлаш.
БўСМларда, умумий таълим мактабларида, техникум ва олий ўқув юртларида волейболни ривожлантириш вазифалари ва унинг аҳамияти
Республикамизни барча ўқув юртларида волейбол энг оммавий спорт турларидан бири бўлиб ҳисобланади.Қишлоқларда, хўжалик жамоаларида, маҳалла марказларида, мактаб ва ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган кўпдан-кўп волейбол тўгаракларида мазкур спорт тури билан шуғулланаётганларнинг сони саноқсиздир.
Волейбол ўқув машғулоти сифатида барча ўқув юртларининг ўқув дастуридан жой олган. Бу ўйинга эътибор кучлилигининг сабаби унинг соддалиги ва жисмоний тарбия тизимда арзон, ҳаммабоп восита эканлигидир.
Умумий таълим мактабларида волейбол V-XI синфлар учун ўқув дастурига дарс сифатида киритилган. Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрса-тадики, волейболчилар маҳоратини ошириш ва малакали волейболчиларни етиштириш мактаб ўқувчиларини мазкур ўйин сирларига мақсадга мувофиқ режага асосан оммавий ўргатиш билан боғлиқдир. Мактаб ўқувчилари ўз маҳоратларини махсус БўСМларда, олимпия ўринбосарлари тайёрлаш БўСМларида янада «чуқурроқ» ва кенгроқ такомиллаштиришлари мумкин.
БўСМ ва шунга ўхшаш махсус спорт мактаблари ўз фаолиятларини асосий дастур ва режалаштирув ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт ҳақидаги Қонунга» асосан амалга оширадилар.
Маҳаллаларда, турар жойларда, ётоқхона, дам олиш уйлари, оромгоҳлари, дала шийпонлари ва соғломлаштириш марказларида волейбол тўгаракларини ташкил қилиш ва мазкур спорт билан мунтазам шугулланиш нафақат барча ёшдаги аҳолини жисмонан такомиллаштиришга ёрдам беради, балки уларни саломатлигини мустахкамлайди, болаларни ножўя ишларга аралашувларидан қайтаради.
Олий ўқув юртларида, касб-техника билим масканлари ва ҳарбий қисмларда ҳам волейбол ниҳоятда катта ахамиятга эга. Олий ўқув юртларида волейбол биринчидан ўқув дастурига биноан машғулот сифатида жорий этилган бўлса, иккинчидан шу ўқув юртларининг спорт клубларида фаолият кўрсатаётган волейбол тўгаракларида машғулотлар олиб борилади.
Мазкур ўқув масканларида волейболни кенг оммавийлашганини биргина «Студентлар спорти ҳафталиги» мусобақаларидан ҳам билса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |