5-Маъруза Мавзу:Ёқилғининг таркиби ва ёқилғиларнинг турлари



Download 37,54 Kb.
Sana05.06.2022
Hajmi37,54 Kb.
#638247
Bog'liq
5-маъруза


5-Маъруза
Мавзу:Ёқилғининг таркиби ва ёқилғиларнинг турлари.
РЕЖА:
1.Ёқилғи ва унинг хоссалари
2.Органик ёқилғиларнинг таснифи
3.Органик ёқилғи энергия манбалари

  1. Ёнганда кўп миқдорда иссиқлик чиқадиган, теварак атрофдагиларга зарарли таъсир қилмайдиган, иссиқлик олиш учун ишлатилиши мақсадга мувофиқ ҳамда иқтисодий жихатдан фойдали бўлган барча моддалардан ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин. Электр, механик ва иссиқлик энергиясини олишни асосий манбаи органик ёқилғи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ер юзида ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган энергиянинг 70% ни органик ёқилғининг кимёвий энергияси ҳисобидан ва фақат 30% гина сув, шамол, қуёш ва атом энергиясидан фойдаланиш ҳисобидан олинади. Мамлакатимиз ёқилғи саноати қарийб бир асрлик тарихга эга. Бу саноат ер қаърида топилган ва қазиб олинаётган кўмир, Нефт, табиий газ конлари негизида шаклланди ва ривожланиб бормоқда. Республикамизда 159 (захираси саноат даражасида ҳисобланган) нефт-газ кони очилган, уларнинг 115 таси Бухоро - Хива геологик провинтсиясида, 27 таси Фарғона водийси, 10 таси Сурхондарё, 7 таси Устюртда жойлашган. Конларнинг газ, газ-конденсатли, газ-нефтъ, нефт, газ-нефт конденсатли турлари мавжуд.

Ёқилғи саноати республика ёқилғи-энергетика комплексининг асосий турларини ташкил этади ва барча турдаги ёқилғини қазиб олиш, табиий газни тозалаш ва етказиб бериш, Нефт махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналаридан иборат.
Мустақиллик йилларида кўрилган кескин тадбирлар натижасида нефт қазиб олиш хажми юқори суръатларда ўсди. Республиканинг нефт мустақиллиги таъминланди.
Агрегат ҳолига кўра ёқилғи қаттиқ, суюқ ва газ ёқилғисига, келиб чиқишига ёки олиниш усулига кўра табиий ва сунъий ёқилғига бўлинади. (12.1-жадвал).
2.Органик ёқилғиларнинг таснифи.
12.1-жадвал

Ёқилғи

Агрегат холати

Қаттиқ

Суюқ

Газ

Табиий

Ёғоч,торф, қўнғир ва тошкўмирлар, антратсит, сланетслар

Нефтъ

Табиий газ

Сунъий

Кокс,
брикетлар,
ёғоч кўмири,

Мазут,
керосин,
бензин,
соляр мойи, газоил

Кокс гази, домна гази,
генератор гази, Нефт гази, пропан, атсетилен



3.Органик ёқилғи энергия манбаи бўлиши билан бир қаторда, у кимё саноати учун муҳим хом-ашё ҳисобланади. Органик ёқилғиларни қайта ишлаш натижасида кўплаб муҳим кимёвий махсулотлар олинади. Қазиб олинган жойи ва ишлатилишига кўра махаллий ёқилғи (торф ва сланетс) ва ташиб келтириладиган ёқилғилар бўлади.
Ёқилғи таркиби органик ва минерал моддалардан иборат бўлади. Органик моддаларга углерод (C), водород (Н2), кислород (О2), азот (Н2) ва олтингугурт (С) киради. Бу кимёвий элементлар ва улар бирикмаларининг миқдори турли хил ёқилғида турлича бўлади. Масалан, нефтъ ва унинг махсулотлари таркиби асосан углерод ва водороддан ташкил топган. Ёқилғи таркибига ёнувчан элементлар, намлик ва ёқилганда кулга ўтадиган минераллар киради. Ёқилғининг таркиби кимёвий элементларнинг массавий фоиз миқдори, намлиги ва кул миқдори билан тавсифланади.
Қаттиқ ва суюқ ёқилғининг элементар таркибини қуйидагича ёзиш мумкин:
C+H+S+O+N+A+W=100% (12.1)
Ёқилғининг ёнувчан қисмига углерод, водород ва олтингугурт киради. Ёқилғининг ёнмайдиган қисмига эcа, азот, кислород, намлик W ва ёқилғи ёнганда кулга айланадиган минерал моддалар А киради. Ёқилғининг таркиби ишчи, қуруқ, ёнувчан ва органик массаларга ажратилади. Хар бир масса таркибига мос равишда қуйидагидек индекслар берилади: ишчи – и; қуруқ – қ; ёнувчан – ё; ва органик – о;
Ёқилғи истеъмолчига қайси ҳолда берилса ва ёндирилса, шу ҳолдаги ёқилғига ишчи ёқилғи, массаси ва элементар таркиби эса, мос равишда ишчи масса ва иш таркиби дейилади. Ишчи массанинг элементар таркибини қуйидагича ёзиш мумкин.
(12.2)
Ёқилғини ёнмайдиган элементлари унинг балластини ташкил этади. Кислород ва азот ёқилғининг ички балласти, кул ва намлик эса ташқи балласти ҳисобланади. Ёқилғининг қуруқ массаси таркибида намлик бўлмайди:
(12.3)
Ишчи массадан қуруқ массани қайта ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишга эга:
ва ш.к. (12.4)
Ёқилғининг ёнувчан массаси таркибида ташқи балласт, яъни намлик ва кул бўлмайди:
(12.5)
Бундай таркибни “ёнувчан масса” деб айтишимиз шартли албатта, чунки унинг таркибидаги фақат C, H ва S ларгина ёнувчан элементлар ҳисобланади.
Ёқилғининг ёнувчан массасининг таркиби унинг ўзгармас тавсифи бўлиб, хажми ва кул миқдори ўзгарганда ҳам бу тавсифи ўзгармайди.Қаттиқ ёқилғидаги углерод миқдори унинг геологик ёши ортиши билан кўпаяди. Масалан, торфдаги углерод миқдори Cё=5060%, қўнғир кўмирда Cё=6075%, тошкўмирда Cё=7590% ни ташкил этади. Қуруқ ва ишчи массадан ёнувчан массани қайта ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади.
ва ш.к. (12.6)
Ёқилғининг органик массаси таркибини қуйидагича ёзиш мумкин:
C+H°+S° +N° =100% (12.7)
Барча иссиқлик техникаси ҳисобларида ёқилғининг таркиби унинг ишчи массаси бўйича олинади. Газ ёқилғиси таркибини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
Ch4+CmHn+CO+H2+H2S+CO2+O2+N2=100% (12.8)
Қаттиқ ва суюқ ёқилғининг ва ёнувчан газнинг асосий тавсифлари 12.2 ва 12.3-жадвалда келтирилган.
Қаттиқ ва суюқ ёқилғининг асосий хоссалари
12.2-жадвал

Ёqилғи тури

Ёқилгъининг ёнувчан массаси %

Cё

Ҳё

Оё

Сё

Қ , кЖ/кг

Ёғоч

50

6

43

0

1,05-1,47

Торф

53-62

52,62

32,37

0,1-03

0,84-1,05

Қўнғир кўмир

62-72

4,4-6,2

18-27

0,5-6,0

0,62-1,09

Тошкўмир

75-90

4,5-5,5

4-15

0,6,-6,0

2,10—3,00

Антратсит

90,96

1,02,0

1-2

0,5-7,0

2,70-3,10

Нефт

83-86

11-13

1-3

0,2-4,0

4,30-4,60

Сланетс

72-76

8-10

10-12

-

0,73-1,50

Мазут

84-87

9-11

1

3-3,5

4,00-4,55


Назорат саволлари:
1.Ёнувчи масса деб нимага айтилади
2.Ёқилғиларнинг таркиби қандай моддалардан иборат
3.Ёқилғининг турлари
4.Газсимон ёқилғилар деб қандай ёқилғиларга айтилади
Download 37,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish