Ердан фойдаланиш” кaфедрaси ердан фойдаланиш иқтисоди фaнидaн



Download 496,95 Kb.
bet11/38
Sana30.06.2022
Hajmi496,95 Kb.
#720389
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
ЕФИ-Услубий кўрсатма

Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET


Қишлоқ хўжалик корхоналари ер эгаликлари (ердан фойдаланувчилар) ерларининг оптимал ўлчамлари
Режа

  1. Қишлоқ хўжалик корхоналари ер эгаликлари (ердан фойдаланувчилар) ерларининг оптимал ўлчамлари

2. Ердан фойдаланувчиларнинг ўлчамлари.

  1. Ердан фойдаланувчиларнинг оптимал ўлчамларини аниқлаш.

Янги қишлоқ хўжалик корхоналарини ташкил этишда ва мавжудларини қайта ташкил этишда ажратилаётган ерлар майдони оптимал бўлиши катта аҳамиятга эга.
Амалиёт кўрсатадики, оптимал майдонларни аниқлаш асосида ишлаб чиқаришни ва ҳудудни уларни ҳисобга олмасдан тўғри ташкил этиш мумкин бўлмаган, хўжаликни оқилона тузиш ва юритиш талаблари ётади. Уларнинг энг аҳамиятликларини санаб ўтамиз:
1.Ишлаб чиқаришнинг асосий шароитлари ва омиллари - ер, моддий
ресурслар, ишчи кучи - аниқ нисбатларда ва балансланган бўлиши керак. Масалан, хўжаликда чорва моллари бош сонининг ўсишига мос равишда озуқага бўлган талаб ҳам ўсади, ем-хашак экинлари майдони кенгаяди, чорвачиликда ишловчилар сони ва асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажми ўсади, бу эса ўз навбатида хўжалик ўлчамларининг каттаришига ёки унинг ихтисослиги, молларни сақлаш усуллари ва озиқлантириш турларининг, ер турлари таркиби ва нисбатининг ўзгаришига олиб келади.
2.Хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш йўналиши, унинг ихтисослиги ва тузилиши албатта тупроқ унумдорлигини, ерларнинг маданийлаштирилиш даражасини, ерларни яхшилаш ва кейинчалик трансформациялаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. Демак, Республикамизнинг суғориладиган текислик ҳудудларида деҳқончилик хўжаликлари юқори самара беради, тоғ олди, адир минтақаларида асосан ғаллачиликка асосланган лалми деҳқончилик хўжаликлари, тоғлик ҳудудларда боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари, чўл ва саҳро ҳудудларида чорвачилик хўжаликлари яхши натижа беради.
3.Ҳар қандай хўжаликнинг турғун ривожланиши фақат кенгайтирилган
қайта ишлаб чиқариш асосидагина мумкин. Қишлоқ хўжалик корхонасида тупроқ унумдорлигини доимий ошириб бориш учун шароит яратилиши керак, акс ҳолда экинлар ҳосилдорлиги ва ерлар унумдорлигининг, ўғитлардан, экинларни ҳимоялаш воситаларидан, қишлоқ хўжалик техникасидан фойдаланиш самарадорлигининг ўсишига Еришиш мумкин эмас. Бундан ташқари капиталнинг доимий айланишини ва маълум хўжаликнинг кейинги ривожланишини ва истеъмол фондлари ўсишини таъминловчи жамғармани таъминлаш керак.

  1. Хўжалик, ҳар хил турдаги харажатларни камайтириш учун, имкон

борича бир бутун ер массивида жойлашуви, тўғри шаклга эга бўлиши, чегаралари рационал шаклда, экологик асосланган ҳолда жойлашган ва хўжалик маркази ер участкаси марказига яқин жойлашган бўлиши керак.

  1. Ер майдони ўлчами ва ташкилий-ишлаб чиқариш тузилиши бўйича

хўжаликни бошқаришга қулай ва барча тармоқлари мос тартибдаги ер турларининг зарур майдонлари билан таъминланган бўлиши керак.

  1. Хўжаликнинг ер майдони бўйича ўлчамларини белгилашда ҳар қандай

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига қуйиладиган комплекс талабларни (мавсумийлик, деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларининг технологик боғлиқлиги, агрономик, зоотехник, биологик, экологик, қурилиш-лойиҳалаш, санитария-гигиена шароитлари ва чеклашлари) ҳисобга олишнинг аҳамияти катта.

Download 496,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish