Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET
Фаннинг предмети, усуллари ва вазифаси
Режа
1.Ер тузиш иқтисоди фанининг предмети
2.Ер тузиш иқтисоди фанининг усуллари
3.Ер тузиш иқтисоди фанининг вазифалари.
1.Ер тузиш иқтисоди фанининг предмети.
Жамият ривожланиши жараёнида ер тузиш ердан оқилана фойдаланишни ташкил этишни, ер муносабатларини тартибга солишни, ер сиёсатини қамраб олувчи, аҳоли яшаш тизими ва одамларни кўчириш масалалари, ирригация, мелиорация ва Ерозияга қарши тадбирларни амалга ошириш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ерларини рўйхатга олиш ва майдонларини ҳисоблаш, геодезия ва хариташунослик ишлари билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган кўп қиррали фаолиятга айланганлиги сабабли, у мураккаб амалий ва назарий билимлардан иборатдир.
Шунинг учун ҳам ер тузиш фанининг туғилиш даврида (XIX аср охири - XX аср боши) олимлар ер тузишни фанлар туркими ёрдамида ўрганиш зарурлигини кўрсатишган. Улар бу фанлар жумласига қуйидагиларни киритишган:
ер тузиш иқтисоди, - у ер тузишни ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида, унинг моҳияти ва сабабларини, ер тузишнинг ердан фойдаланишга таъсирини ва ер тузишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ усулларини излаб топишни ўрганади;
ер тузиш техникаси, - бу фан ўз ичига бўлиш, ўлчаш ва ерларнинг майдонини ҳисоблаш ҳамда ер тузиш усулларини олади;
ер тузиш жараёни, - ер тузиш ишларини ер-ҳуқуқ меъёрларига боғлиқ ҳолда қўзғаш (бошлаш), ўтказиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида билим берадиган фан;
ер тузишни ташкил этиш, - ер тузиш ишларини режалаштириш ва ташкил этиш, уларни молиялаш ва оқилона ўтказиш масалаларини ёритадиган фан.
Бу фанлар туркумида «Ер тузиш иқтисоди» фани асосий ҳисобланиб, у ер тузишнинг назарий масалаларини ўрганувчи фан ҳисобланган.
Ер тузиш иқтисоди фани бўйича биринчи дарслик 1925 йили профессор Ф.Г.Некрасов томонидан ёзилди. У «Ер тузиш асослари» деб аталиб 3 қисмдан (1. Иқтисод. 2. Техника. 3. Ташкил этиш.) иборат эди. Бу китобда биринчи марта ер тузишнинг иқтисодий моҳияти ва бу фан таркибига кирадиган масалар таркиби асослаб берилди.
Ер тузиш иқтисоди фани мазмунини белгиловчи асосий масалалар жумласига қуйидагилар киритилди:
ер майдонларини ҳудудий ташкил этиш турларининг ривожланиши;
ер тузиш усуллари (қишлоқлараро ва қишлоқлар ичида);
ер тузиш турлари;
ер тузиш усулларини иқтисодий баҳолаш, унинг натижаларини аниқлаш ва баҳолаш.
Амалиёт ер тузишга икки томондан: ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этиш бўйича амалий фаолият доираси ва шу соҳадаги илм-фан тармоғи сифатида қараш зарурлигини кўрсатди.
Ер тузиш иқтисоди фанининг махсус ер тузиш фанлари тизимидаги ўрни, ҳамда бу фанларнинг ўрганадиган предметлари орасидаги фарқ
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |