Электр транспорти электр таъминоти фанига кириш. К настоящему времени Вы заработали баллов: из возможных



Download 127,21 Kb.
bet12/17
Sana21.02.2022
Hajmi127,21 Kb.
#49112
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Назорат саволлари:
1. Юқори кучланишли узгичларнинг турлари
2. Узгичларнинг қўлланилиш соҳаси
3. Узгичларнинг темир йўл электр таъминоти тизимидаги ўрни
4. Узгичларга қўйиладиган талаблар
5. Узгичларнинг ишлаш ишончлилиги.

4-Маъруза


Электр транспорти тортувчи нимстанцияларининг конструкциялари.
Режа:
4.1. Тортувчи нимтсанцияларда қўлланиладиган куч трансформаторлари
4.2. Очиқ ва ёпиқ тақсимлаш қурилмаларида қўлланиладиган электр жиҳозлар
Таянч сўзлар: куч трансформатори, хусусий эхтиёж трансформаторлари, очиқ тақсимлаш қурилмалари, ёпиқ тақсимлаш қурилмалари, автотрансформатор, совутиш тизими.
Трансформаторлар сони ишончлиликка талаблар бўйича аниқланади. Шу нуқтаи назардан нимстанцияда камида 2 та трансформатор ўрнатиш биринчи тоифали истеъмолчилар электр таoминотида узлуксизликни таoминлайди.
Агар пасайтрувчи нимстанцияда 2 та трансформатор бўлса, улар бир-бирини ўзаро резервлаши орқали узлуксиз электр таoминотини таoминлайди. Битта трансформаторли нимстанциядаги узилишлар катта миқдорда зарар келтиради. Ҳисоблар ва лойиҳалаш тажрибаси кўрсатадики, пасайтрувчи нимстанцияда 2 та трансформатор ўрнатиш мақсадга мувофиқдир. Бунда юқори кучланиш томонида ўчиргичсиз, соддалаштирилган схема қўллаш тавсия этилади. Пасайтрувчи нимстанцияни лойиҳалашда қуйидагиларни  ҳисобга олиш лозим: биринчи тоифага кирувчи электр истъмолчилар учун 2 та мустақил электроэнергия манбаъи керак. Баъзан алоҳида мустақил манбаларга уланган 2 та 1-трансформаторли нимстанциялар қўлланилади ва ўзаро  резервлаш учун 6¸10 кВ ли кабеллардан фойдаланилади. Биринчи тоифали истеъмолчилар умумий юкламанинг 15-20% ини ташкил этганда бундай схема қўлланилади. Иккинчи тоифага кирувчи истеoмолчилар учун резерв манбаъ автоматик равишда ёки ходимлар қўлда киритишади. Бу  истеoмолчилар учун 2 та трансформаторли нимстанция керак ёки бир нечта нимстанцияларга омборда, албатта, резерв трансформатор бўлиши шарт. Шикастланган трансформаторни бир неча соат ичида алмаштириш амалга оширилади. Бу вақт давомида ишлаётган трансформаторнинг йўл қўйиладиган ўта юкланишини ҳисобга олган ҳолда электр энергия истеъмоли бироз чекланиши мумкин. Учинчи тоифага кирувчи истеъмолчилар бир трансформаторли нимстанциядан таъминланади ва омборда резерв трансформатор бўлиши керак.
Нимстанциядаги трансформаторлар сони юкламалар графигига ҳам боғлиқ. Агар графикнинг тўлдириш кооэфициенти Кгт кичик бўлса, нимстанцияда 2 та трансформатор ўрнатилиб, S(t) нинг SА қувватидан кичик қийматларида 1 та трансформатор ишлатилади; S(t)>SA қийматларида 2 та трансформатор ишлатилади. Бунда нимстанциянинг юқори кучланиш томонида оператив улаш -ўчириш учун ўчиргичлар ўрнатилади. SА қувватида 1 та ва 2 та трансформаторлар ишлагандаги қувват йўқотишлари ўзаро тенг бўлади. Sқуйидагича топилади:
SA+Sт.н. (4.1)
Куч трансформаторлар қувватини танлаш Трансформатор қуввати уларнинг иқтисодий афзал иш тартибини ва 1 та трансформатор ўчиб қолганда ўзаро резервлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда танланади. Бунда трансформаторнинг нормал иш тартибидаги қизиш натижасида унинг ишлаш муддатини қисқартирмаслиги керак.
Нимсанцияда 2 та трансформатор ўрнатиш энергия таъминот тизимининг ишончлигини авариядан кейинги тартибларда тўла ёки бироз чеклашлар билан таъминлайди. Керакли қувват трансформаторнинг номинал қувватидан ва йўл қўйиладиган ўта юкламалардан фойдаланиб таъминланади. Трансформаторнинг номинал қуввати деб нормал муҳит шароитида бутун хизмат даврида (ўртача 20 йил) юклаш мумкин бўлган қувватга айтилади. Нормал муҳит шароити қуйидагича: муҳит ҳарорати 200 тенг; трансформатор бакидаги мойнинг температураси муҳит ҳароратидан М ва Д совутиш системалари учун 44гача, ДЦ ва Ц учун 36гача ортиқ бўлиши мумкин; чулғамнинг энг қизиган нуқтасидаги температура чулғамнинг ўртача ҳароратидан 1300С ортиқ бўлиши; қисқа туташув ва салт қувват йўқотишларининг ўзаро нисбати 5 га тенг бўлиши.
Бундан ташқарии трансформатор температурасининг номинал юкланишидаги ўртача қиймати 850С дан ҳар 60С га ошганда ёки камайганида изоляциянинг хизмат муддати 2 баробар камайиши ёки ортишини ҳисобга олинади. Сутка ичидаги ўтиш жараёнлари натижасида мойнинг юқори қатламларининг ҳарорати 950С дан ва чулғам металлининг энг юқори ҳарорати 1400С дан ошмаслиги керак. Бу шарт 200С га тенг бўлган муҳитнинг эквивалент ҳароратида бажарилади. Бу ҳарорат пасайганда трансформатор юкламаси қийматини назорат-ўлчов асбоблари билан текшириб туриб, уни номиналдан 150 % дан ортишига йўл қўймаслик керак.
+увват трансформаторларини шартли белгилаш қуйидагини билдиради: ҳарфлар билан фазалар сони, совутиш тури, чулғамлар сони ва шоҳланишларнинг бир-бирига уланиши тури; номинал қувватини ва кучланиш синфини белгилаш; ишлаб чиқарилган йилини белгилаш кўзда тутилган.
Ҳарфли белгилашлар тартиби ва маъноси қуйидагича: 0-бир фазали трансформаторлар учун, Т-уч фазаларли учун; совитиш тури (3.5 банддаги, 4-жадвал бўйича); чулғамлар сони: Т-3  чулғамли трансформатор учун; Н-РПН кучланишни юкламани узмасдан ростловчи қурилмаси бор; Р-ПК чулғами 2 қисмга бўлинган.
Ҳарфлар фазалар сонидан кейин ёзилади; масалан: ТРДН, номинал қувват каср суратида ва кучланиш класси махражида келтирилади. +увват трансформатори ТРДН-40000/110 белгисини маъноси қуйидагича: 3 фазали, ПК чулғами 2 га бўлинган, совитиш системасида ҳавонинг мажбурий айланиши ва мойнинг табиий айланиши кўзда тутилган, юқори кучланиш чулғамида кучланишни юкламани узмасдан ростловчи қурилма (РПН) бор, номинал қуввати 40000 кВА, юқори кучланиш чулғами класси 110 кВ.
Трансформатор қувватини танлашда унинг ўта юкланиш қобилияти ҳисобга олинса, трансформаторнинг номинал қуввати камайиши мумкин. Авариядан кейинги ўта юкланишни кўриб чиқамиз. +уруқ трансформаторлар учун 4.1-жадвал ва мойли трансформаторлар учун 4.2-жадваллар бўйича ўта юкланиш қиймати Кўю ни ва вақти tўю ни аниқлаш мумкин.
4.1-жадвал
Мойли трансформаторнинг  авариядаги ўта юкланишлари

Кўю  %

200

100

78

63

60

58

47

45

42

25

tўю мин

1.5

10

20

30

40

50

60

70

80

120

4.2–жадвал
Қуруқ трансформаторнинг авариядаги ўта юкланишлари

Кўю. %

70

65

60

56

52

49

45

40

36

28

20

tўю. мин

0

5

10

15

20

25

30

35

40

50

60

Трансформаторнинг нормал тартибда юклаш коэффициенти 93% ортиқ бўлмаса, уни аварияда 5 сутка давомида 6 соатдан 40% га ўта юклаш мумкин. Бу ҳолларда совутиш суръати кучайтирилиши лозим.
Трансформаторни нормал тартибда ўта юклаш. Ўта юкланиш қобилияти юкламалар графигига боғлиқ бўлиб, у қуйидаги графикнинг тўлдириш коэффициент билан характерланади:
(4.2)
Ёзда юкламалар пасайиши ҳисобига қишда трансформатор қўшимча ўта юклаши мумкин. Унинг қиймати Sқўю ёзги юкламанинг пасайиши фоизи бўйича аниқланади (Sқўю қиймати номинал юкланишнинг 15% дан ошмаслиги керак).Умумий ўта юкланиш 30% дан ортмаслиги шарт.
Куч трансформаторларининг қуввати қуйидаги шартлар бўйича танланади:
-қизиш бўйича:
Sтн = Sҳ (4.3)
-Юкланиш коэффициенти бўйича:
биринчи тоифали электр истъмолчилари учун
(4.4)
II ва III–тоифаларга кирувчи электр истъмолчилари учун
Кю = 0.8 ¸ 0,85 (4.5)
Бу боғланишларда келтирилган: Sт.н.-нимстанциядаги трансформаторларнинг номинал қувватлари йиғиндиси; Sтн -1 та трансформаторнинг номинал қувватидир.
Трансформаторларнинг номинал қувватлари қуйидаги қатордан олинади: 2,5; 4; 6; 3; 10; 16; 25; 40; 63; 80 МВА. Бу қувватлар бош нимстанция трансформаторлари учун ишлатилади. Қатордаги қувватлар бир-биридан 1,6 марта фарқ қилади. Йўл қўйиладиган ўта юкланиш ҳисобига номинал қувватларини 1,3 марта ошириш мумкин: 2500 (3250) кВ*А; 4000 (5200) кВ*А; 6300 (8190) кВ*А 10000 (13000) кВ*А; 16000 (20800) кВ*А; 25000 (32500) кВ*А; 40000 (5200) кВ*А; 63000 (81900)кВ*А; 80000 (104000) кВ*А.
Юқорида келтирилган трансформаторларнинг номинал қувватлари қаторда 18 та қувватлар куч трансформаторларининг қуввати танлаш шартлар бўйича нимстанция трансформаторларининг сони ва қувватини бир неча вариантларда танлаш имкониятларини беради.
Трансформаторлар танлашда техника–иқтисодий ҳисоблар. Трансформаторлар қуввати қатори техник талабларга жавоб берувчи трансформаторлар сони ва қувватининг бир неча вариантини танлаш имкониятини беради. Техник иқтисодий ҳисоблар ёрдамида шу вариантлар ичидан иқтисодий кўрсаткичлари энг юқорисини танлаш мумкин. Буни йиллик келтирилган сарфлар услуби билан ечилади. Бу услубда капитал қўйилмалар КҚ ва эксплуатацион сарфлар ЭС аниқланади. КҚ сифатида куч трансфарматорларнинг қиймати олиниши мумкин. Чунки, кўпинча нимстанциянинг юқори кучланиш ЮК ва паст кучланиш ПК томонларида ўрнатиладиган электр жиҳозларнинг қиймати иккала вариантда деярли бир хил бўлади. Асосан қувватлар қаторидаги қўшни бўлган 2 та вариантлар кўриб чиқилади (2,5 МВ*А ва 4 МВ*А ли вариант; 4 МВ*А ва 6,3 МВ*А ли вариантлар; 6,3 МВ*А ва 10 МВ*А ли вариантлар ва ҳ.к.з.). Аммо, 16 МВ*А ва 25 МВ*А ли вариантлар солиштирилганда ПК томонидаги тарқатиш қурилмалари ТҚ бир-биридан фарқ қилади. Сабаби шуки 16 МВ*А қувватли трансформатор 1 та ПК чулғамига, 25 МВ*А ли трансфарматор эса 2 та ПК чулғамига эга.
Эксплуатацион сарфлар ЭС ни аниқлаш анча мураккаб ҳисобланади. Бу сарфлар амортизация ажратмалари Саi ва электр энергияси йўқотишлари Спi йиғиндисидан иборат :
Са+ Cпi (4.6)

Электр энергияси йўқотишларини ҳисоблаш жараёнида трансформаторларнинг ўзидаги актив қувват йўқотишлари DРт билан бирга трансформатор томонидан истеъмол қилинувчи реактив қувватни генератордан трансформаторгача электр узатгичи элементларида реактив қувватни узатишдан ҳосил бўлган қўшимча актив қувват йўқотишларини ҳам ҳисобга олиш керак. Бу қувватлар йўқотишлари келтирилган йўқотишлар деб аталади ва қуйидагича топилади:


DР`cу.= DРсу. + К`DР`к (4.7)
бу формулада:
DР`к. = DРк. + Кип*DQсю (4.8)
DQсу-трансформатордаги келтирилган салт уланишдаги йўқотишлар бўлиб, улар трансформаторнинг ўзидаги салт уланишдаги актив қувват йўқотишлари ва трансформаторнинг реактив қувват истеъмол қилиши натижасида электр таъминот тизими ЭТТ нинг барча элементларида ҳосил бўлувчи йўқотишлар йиғиндисидан иборат: DР`қ -қисқа туташувдаги келтирилган йўқотишлар; DРсу -салт уланишдаги актив йўқотишлар; DРқт -қисқа туташув актив йўқотишлари; Кип =0.007 кВт/кВАР йўқотишлар ўзгариши коэффициенти; Кю=Sҳ/Sтн -трансформаторнинг юкланиш коэффициенти; DQқ.т -қисқа туташув реактив қуввати DQк = Sнт×Uк / 100; DQсю=Sнт×Iсю/100 -трансформатор салт уланишда истеoмол қиладиган реактив қувват; Iсю-трансформаторнинг салт уланиш токи,%; Uқ.т –трансформаторнинг қисқа туташув кучланиши, %.
Электр энергияси йўқотишлар қиймати:
Сйi = (DРсюi × Тйил + К2юi DРқi×t ) × С0 (4.9)
Трансформаторнинг сони ва қувватининг 2та варианти кўриб чиқилганда қоплаш муддати Тқм аниқланади:
(4.10)
Агар Тқм =8 йил бўлса, капитал сарфлари катта вариант  қабул қилинади. Агар Тқм>8 йил бўлса, капитал қўйилмалари кичик бўлган вариант узил-кесил қабул қилинади.
Қувват трансформаторларининг тузилиши. қувват трансформаторлари ўзгарувчан ток электр энергиясини бир кучланишдан иккинчи кучланишга айлантириб берувчи қурилмалардир. Амалда уч фазали қувват трансформаторлари кенг тарқалган, чунки уларда бир фазли учта трансформаторга нисбатан энергия исрофи 12-15% кичикроқ ва фаол материаллар қўлланиши 20-25% га камроқ. Битта трансформаторнинг энг катта қувватини оширишга ҳеч қандай тўсиқ бўлмасада, унинг оғирлиги, ташқи ўлчамлари ва ташиб келиш муаммолари билан чекланади. Уч фазали қувват трансформаторлар 220 кВ учун 1000 МВ*А гача, 330 кВ учун- 1250 МВ*А, ва 500 кВ учун 1000 МВ*Ага ясалади. Агар керакли қувватга уч фазали трансформаторни ясаш ёки уни ташиб келиш муаммоси мажуд бўлганда бир фазали қувват трансформатори ясалади. Трансформаторнинг юқори кучлаш чулғамини ЮК (русчада ВН), ўрта кучлаш чулғамини ЎН (СН) ва паст кучлаш чулғамини ПН (НН) деб ифодалаш қабул қилинган. Ҳар фазадаги чулғамлар сони икки ёки уч чулғамли ясалади. Кўпинча трансформаторнинг ПН чулғами икки ва ундан кўп бир-биридан изоляцияланган ўрамдан тузилиб, бўлакланган чулғамлар деб аталади. Трансформаторнинг асосий кўрсатгичлари: номиналь қуввати, кучланиши Uн; токи Iн; қисқа туташув кучланиши Uкз; салт улаш токи Iх; салт улаш Pх ва қисқа туташув қўвват исрофи Pкз дир.
Трансформаторнинг номинал қуввати, токи ва кучланиши деб номинал ҳолатда завод паспортида кўрсатилган миқдорлар тушинилади. +исқа туташув кучланиши Uкз бу трансформатор бир чулғамини қисқа туташтирилиб, ундан номиналь ток ўтказилган ҳолда, иккинчи чулғамдаги кучланишдир. Салт улаш токи Iх ўзак пўлатидаги фаол ва реактив йўқотишларни ифодалайди. Салт улаш Pх ва қисқа туташув қўввати Pкз исрофи трансформаторнинг ишини иқтисод кўрсатгичидир. Замоновий трансформаторларда қувват исрофи жуда кичик. Масалан, йил давомида тинимсиз ишловчи 100 кВ 250000 кВ*А трансформаторининг қувват исрофи 0,43% ни (Pх =200 кВт ва Pкз =790 кВт) ташкил этади.
Уч фазали уч чулғамли ТДТН-16000/110-80У қувват трансформаторининг тузилиши 4.1-расмда келтирилган. Унда: 1- бак; 2- ҳаво пуркашнинг автоматлаштирилган бошқарув шкафи; 3- термосифон мой фильтри; 4- ЮК кирма изоляторлари; 5- ПК кирма изоляторлари; 6- ЎК кирма изоляторлари; 7- 110 кВ ток трансформатори ўрнатилиши; 8- 35 кВ ток трансформатори ўрнатилиши; 9- ЮК нуль кирма изолятори; 10-ЎК нуль кирма изолятори; 11- мой кенгайиш баки; 12- стрелкали мой сатхини кўрсатгич; 13- бак ичида босим кўтарилиб кетишидан ҳимояловчи клапан; 14- кучланишни ростловчи электр юритма; 15- совутиш тизимининг вентилятори; 16- радиаторлар; 17- ғилдиракли аравача. +увват трансформаторининг асосий изоляцияси қаттиқ диэлектрикли трансформатор мойи бўлиб, қаттиқ диэлектрик сифатида қоғоз, электр картони, гетинакс, ёғоч қўлланилади. Чулғам ток ўтказувчилари сифатида мисс ва алюминий ишлатилади. Мис энг маъқул материал: солиширма электр қаришили кичик, аммо нархи баланд. Хозирги вақтда алюминий трансформатор қуввати 6300 кВ*А дан кам бўлгандагина ишлатилади. Трансформаторнинг магнит ўзаги юпқа ясси трасформатор пўлатидан йиғилади ва у трансформаторнинг механик таянчидир. Замоновий трансформаторларда магнитлаш токи жуда кичкина тахминан 0,5-0,6 % Iн.тўғри келади.

4.1-расм. ТДТН-16000/110-80У қувват трансформаторининг тузилиши


Расмда 1- бак, 2- трансформаторнинг чиқариб олинадиган қисми, 3- совитиладиган юза, 4- коллектор, 5- қувурчасимон радиаторлар, 6- электр насоси, 7- совутгич, 8- вентилятор.
Қувват трансформаторларини совутиш. Трансформатор ишлаб турганда электр энергиясини йўқотилиши сабабли чулғамлар ва магнит ўзакда иссиқлик ажралиб чиқади ва уларни қиздиради. Трансформатор ташкилий қисмларини энг юқори қизишини изоляция чеклайди. Қувват трансформаторларнинг совутиш тизимлари ҳақида маoлумотлар 4.3–жадвалда келтирилган.
4.3-жадвал
Қувват трансформаторларнинг совутиш системалари

Белги

Совутиш турлари

Қувват/кучланиш
кВ*А

Мойли трансформаторлар

М

Мой ва ҳавонинг табиий айланиши

16000

Д

Ҳавонинг мажбурий ва мойнинг табиий  айланиши

80000

МЦ

Ҳавонинг табий ва мойнинг мажбурий  айланиши


ДЦ

Ҳавонинг ва мойнинг мажбурий айланиши

63000

МВ

Сувнинг мажбурий ва мойнинг табиий  айланиши


Ц

Сув ва мойнинг мажбурий айланиши

160000

Қуруқ трансформаторлар

С

Атмосфера ҳаволи очиқ ҳолатда

1600/15

СЗ

Табиий ҳаволи ҳимояланган ҳолатда

1600/15

СГ

Табиий ҳаволи герметик ёпиқ ҳолатда

1600/15

СД

Ҳавони пуфлаш ҳолатида

1600/15

Ёнмайдиган суюқ диэлектрикли трансформаторлар

Н

Ёнмас диэлектрик билан табиий ҳолатда


НД

Ёнмас диэлектрикни пуфлаш ҳолатида


Қувват трансформаторларнинг совутиш тизимлари 4.2-расмда келтирилган. Унда: а- мой ва ҳавонинг табиий айланиши ҳисобига ишлайдиган М тип совутиш тизими; б- ҳавонинг мажбурий ва мойнинг табиий айланиши билан ишлайдиган Д тип совутиш тизими; в- Ҳавонинг ва мойнинг мажбурий айланиши билан ишлайдиган ДЦ тип совутиш тизими кўрсатилган.
Ҳозирги вақда жуда паст температурагача совитиладиган чулғамли трансформаторларнинг янги тузилишлари устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, электрни ўта ўтказувчан материллар ва криоген кабелларини яратиш устида илмий татқиқот ва тажриба лоиҳалаш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Титан-необий асосида ясалган криоген кабеллари келажак электр ишлаб чиқариш манбаъи бўлмиш термоядро реакторини ҳамда иссиқликдан электр ишлаб чиқаришга мўлжалланган магнит гидродинамик генераторини яратишда ишлатилмоқда.

4.2-расм. Қувват трансформаторларнинг совутиш тизимлари.




Download 127,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish