Назорат саволлари
1. Тортувчи нимстанциянинг турлари
2. Тортувчи нимстанцияларнинг қўлланилиш соҳаси
3. Тортувчи нимстанция электр қурилмаларининг релели ҳимояси
4. Релели ҳимоя турлари
5. Релели ҳимояларнинг вазифаси
5-Маъруза
Юқори кучланишли ўзгарувчан ток узгичлари
Режа:
5.1. Юқори кучланишли узгичларнинг асосий турлари
5.2. Юқори кучланишли узгичларнинг қўлланилиш соҳаси.
Таянч сўзлар: узгич, ҳаволи узгич, газли узгич, вакуумли узгич, ёй сўндириш камераси, юритма, узгичнинг улаш вақти, шунтловчи резистор, мойли узгич, контактр, қўзғалувчан контакт, қўзғалмас контакт.
Станция ва нимстанцияларда қўлланадиган электр жиҳозлари ва қурилмалари орасида қўлланадиган асосий аппарат–бу узгич бўлиб, унинг ишидан электр таъминотининг узлуксизлиги ва пухталиги тўла боғлиқ бўлиб қолади.
Юқори кучланишли узгичлар ўзгарувчан ток занжирларининг эксплуатация шароитидаги хар хил режимларда коммутациялаш учун, яъни номинал қисқа туташиш, салт ишлаш токларини, шунингдек конденсатор батареялари, узун линия токларини улаш, ўчириш каби вазифаларини бажариш учун хизмат қилади. Узгич ишларининг энг оғир шароитлари қисқа туташиш токларини улаш, узиш даврига тўғри келади.
Узгичларга қўйиладиган талаблар. Юқори кучланишли узгичлар учун қуйидаги талаблар қўйилади: ишлаш пухталиги; атроф муҳит учун хавфсизлик; ҳаракат–ишлаш тезлиги; кичик ўлчамлар ва вазнга эга бўлиши; тортиш ва контакт назоратининг енгиллиги ва монтаж ишларининг соддалиги; фойдаланишда шовқин-сурон бўлмаслиги; портлаш ва ёнғин хавфсизлиги; транспортга ўнғайлиги; нисбатан юқори бўлмаган нархи.
Ҳозирда мавжуд бўлган узгичлар бу талабларга тўла ёки чала жавоб берадилар. Бу соҳада илмий-технологик ва лойиҳа ишлари олиб бориш давом этмоқда.
Узгичлар таснифи. Узгичлар таснифи қуйидаги белгилар орқали тузилади: ўрнатиладиган жойга қараб: очиқ ҳавода ўрнатилганда (1 категория, яъни ташқи ўрнатув); ички биноларда (3,4 категориялар); КРУ металл ўрамида иморат ичида (3 ва 4 категориялар); очиқ ҳаво-палатка, айвон, кузов, прицеп ва бошқаларда (2 категория).
Ёй сўндиргич муҳитга қараб: мойли, ҳаволи, элегазли, автогазли, электромагнитли ва вакуумли бўладилар.
Қутблар орасидаги алоқа конструкциясига қараб: бир қутбли ва уч қутбли-учта қутб умумий ғилофда ёки учта қутб учта алоҳида ғилофларда жойлашади.
Юритмасига қараб: алоҳида юритмали, яъни узгич механик қисми билан узвий боғланган, ва ўрнатилган юритмали, бунда юритма узгичнинг ажралмас қисми қилиб ясалган.
Ҳар бир турдаги узгич бажарадиган иши бўйича генераторли, тармоқли ва нимстанцияли бўлиши мумкин. Генераторли узгичлар катта қийматдаги номинал токлар ва кичик кучланишларда катта ток узилиши билан тавсифланади. Тармоқлари кичик қийматли номинал ток ва нисбатан юқори кучланишлар билан аниқланса, нимстанциялари-энг юқори кучланишлари, узгич узиш қобилиятининг тезкорлиги ва АРУ борлиги билан тавсифланади. Шунингдек, узгичлар фазалар сони, юритма тури, резистор ва конденсатор бор-йўқлиги ва бошқалар билан фарқланади.
Ўчиргич уланган ҳолатда унинг контактлари қисқа туташув токларига чидамли бўлиши шарт. Иссиқлика чидаш (термическая стойкость) токи IТ номинал кучланиш Uном 330кВ учун вақт t=1-2с, электр токи I Т наминал ток I ном. Электродинамикага чидаш токи Iэд=1,8 Iном га тенг. Бу токлар пневматик юритгичларда босим 0,85-1,05*pном ҳамда электромагнит юритгичларда кучланиш 0,85-1,1*Uном бўлдагина таъминланади. Ўчиргичнинг тўла учириш вақти (время полного отключения) t0 деганда узишга буруқ берилган вақтдан бошлаб, уччала фазаларда элект ёйини тула ўчирилишига кетган вақт орлиғи тушинилади.
Катта 80-100 кА токли ўчиргичлар икки босқичда ўчирилади. Биринчи боқичда ўчирилувчи ток шунтланган резистрлардан ўтувчи ток миқдоригача камайтилса, иккинчи босқичда тўла ўчирилади. Тўла учириш вақти
t0= t01+ t02 (5.1)
га тенгдир. Номинал кучланиш Uном=110-220 кВ бўлганда t0=0,04-0,08 с га тенг бўлса, Uном 35 кВ да эса t0=0,1-0,2 с га тенг қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |