Ўчиргичнинг улаш вақти (время включения) tвкл улашга буруқ берилган вақтдан бошлаб, уччала фазалар занжирини туташтиришга кетган вақт ҳисобланади.
Ўчиргичнинг ишончлиги билан бутун энегетика тизимнинг ишончлиги таъминланади. Ўчиргичнинг ишончлиги (отказ отключателя) деганда унинг асосий вазифасини бажаролмай қолиши, жумладан, ўчириш ва улаш вазифаларини бажармай қолиш, унинг изоляциясини ишдан чиқиши, ток ўтувчи занжирнинг носозлиги, ишчи токнинг ўча олмаслиги, электр ёйининг ўчирилмаслиги тушинилади. Бундай ўчиргич фойдаланишдан четлаштирилади.
Ўчиргичнинг кичик носозлиги аниқланса, у хали ишлашини давом эттириши мумкин ва кейинроқ биринчи имкониятдаёқ носозлик тузаттирилади.
Ўчиргич ишончлигининг мезони бузилмай ишлаш ихтимоли ёки ишдан чиқиши билан белгиланади ва фойдалаланишдан олинган статистик маълумотлар асосида умумлаштирилади. Ўчиргич аппаратларининг механизмлари синиши сабабли 70% ва изоляция ишдан чиқишидан 10% ва бошқа сабаблардан 20% ўчиргич ишдан чиқади Ўчиргич Uном35кВ ва I = 8кА да 2000 марта ҳамда Uном=110-220кВ бўлганда 1000 марта ишлашга чидайди.
Ўзгарувчан токли юқори кучланиш ўчиргичлар уч груҳга бўлинади: ҳаво ўчиргичлари; мойли ўчиргичлар; ва вакуум ўчиргичлар.
Ҳаво ўчиргичлари. Ҳаво ўчиргичларида электр ёйи махсус ёй ўчирувчи қурилма ЁЎҚ (ДУ дугогасительные устройства)ларда ўчирилади. ЁЎҚ (ДУ) лар ичида ёй устунига ката тезлик билан ҳаракатланувчи ҳаво оқими пуркаб ёй ўчирилади.
Ажраткичли 110 кВ кучлашга мўлжалланган ҳаво ўчиргичининг умумий кўриниши 5.1-расмда келтирилган.
Аппаратнинг тагида бошқарув қутиси 6, қисилган ҳаво тўлдирилган бак 7 ўрнатилган. Ўчиргич ташқи очиқ резистив бўлгич 5 га эга. Ўчиргичда иккита ЁЎҚ (ДУ) ёй ўчириш қурилмаси 1 ва ажратгич пичоқ 3 бўлиб, улар чинни изолятор 3 га ўрнатилган ва изолятор 2 ёрдамида ердан изоляцияланган. Изолятор 2 нинг ичида ЁЎҚ ни қисилган ҳаво билан таъминловчи бош ҳаво узаткичи ва ажратгич пичоқ 3 ни ҳаракатини таъминловчи ёрдамчи ҳаво узаткичи жойлаштирилган. Ёй ўчиришни сифатли бажариш учун ЁЎҚ да ўрнатилган контактлар 4 ораоиғининг узунлиги оптимал миқдорда олинади. Бу оралиқ тикланувчи кучланишни ушлаб қолишга ожиз бўлиб., контакт 4 занжири узилгач, ажратгич пичоқ 3 ҳам зарур электр мустаҳкамликни таъминловчи масофага кўтарилади. Шундан сўнг контакт 4 қайта уланади.
Ўчиргичнинг уланиши ажратгич пичоқ 3 ёрдамида бажарилади. Ўчиргичга кучланиш контакт 8 орқали кириб, контакт 9 орқали чиқиб кетади.
Ташқи очиқ ҳавода ишловчи ўчиргичилар ёмғир, қор ва музлаш каби табиат шароитларида ишончсиз ишлаши сабабли зарур бўлганда ёпиқ аппаратлардан фойдаланишга тўғри келади.
Кучланиши 110 кВ бўлган ВВБ (Воздушнўй вўключатель боковой) маркали бошқарилиши ён томонли ёпиқ бажарилган ҳаво ўчиргичининг умумий кўриниши 5.2а-расмда келтирилган. Аппаратнинг номиналь токи 2000 А, ўчириш токи 31,5 кА, тўла ўчириш вақти 0,06 с, тўла улаш вақти 0,2 с, номиналь босим 2,0 МПа.
5.1-расм. 110 кВ ҳаво ўчиргичи
Аппаратнинг тагида бошқарув қутиси 1 ва қисилган ҳаво тўлдирилган ёрдамчи бак ўрнатилган. Асосий пўлат бак 3 таянч изолятори 2 нинг устига жойлаштирилган. Асосий бак 3 нинг ичида икки жуфт узиш контактлари ва иккита шунтловчи резисторлар ўрнатилган. Аппаратнинг кириш ва чиқиш полюслари чини покришкалар 4 ёрдамда ўрнатиб қўйилган. Покришкалар 4 ичида эпоксиддан ясалган кирма изоляторлар жойлаштирилган. Жуфт контактлар орасида кучланишни тенг тақсимлаш учун конденсаторлар 5 дан фойдаланилган. Аппаратнинг электр схемаси 70б-расмда келтирилган. Унда номиналь ток ва қисқа туташув токлари асосий контактлар 6 дан ўтади. Асосий контактлар 6 га параллель равшда ёрдамчи контактлар 7 ўрнатилган. Ёрдамчи контактлар 7 шунловчи резистор 8 билан таъминланган.
Ўчиришга ўчириш буйруғи берилгач, аввало, контактлар 6 узилади ва ҳосил бўлган ёй ҳаво оқими билан пуфланади.
Шунтловчи резистор 8 қаршилиги 2х200 Ом дан тузилган. Орадан 0,03-0,035 с ўтгач, контактлар 7 ҳам узилади. Бунда узиш токининг қиймати резистор 8 нинг қаршилиги билан белгиланади ва кичикроқ ток ўчирилади. Токни бундай икки босқичли ўчирилиши аппарат ишини ўчирилувчи занжирда кучланиш тикланиши билан боғланишдан холи қилади.
а) б)
5.2-расм. 110 кВ ёпиқ ҳаво ўчиргичи
Мойли ўчиргичлар. Кучланиши 6 кВ дан 220 кВ гача бўлган энергетикатизимда, асосан, мойли ўчиргичлардан фойдаланилади. Улар икки асосий груҳга бўлинади: трансформатор мойи электр ёйини ўчириш ва зарур изоляцияни таъминловчи омил; трансформатор мойи фақат электр ёйини ўчиришни таъминловчи омил.
Кучланиши 35 кВ ВМП маркали кам мойли осма тартибли ўчиргичнинг тузилиши 5.3-расмда келтирилган. Механик юкланувчи рама 1 га иккита таянч изоляторлари 2 ўрнатилган. Изоляторлар 2 га эса ўчиргичнинг танаси маҳкамланган. Тананинг юқори қисми 3 да ҳаракатчанг контакт 4 нинг шга тушириш механизми ва ток олувчи қурилмаси ўрнатилган. Ҳаракатчанг контакт 4, турғун розетка симон контакт 7, ҳавода ёйни ўчирувчи камера 6 изоляцияповчи цилдр 5 нинг ичига жойлаштирилган. Ўчиргичнинг вали 8 рама 1 га бириктирилган. Вал 8 га бирнеча ричаглар ўрнатилган: юритгич билан уловчи ричаг 9; узгич пружиналар 10 билан боғловчи икки ричаг 8; буфер пружиналари 12 нинг икки ричаги 11; мой буферининг ричаги 13; изоляцияланган тортгич 16 билан шарнирли боғланган ричаг 15.
Ўчиргични улаш учун юритма вал 8 ни соат мили бўйлаб бураб, пружини 10 керилади. Охирида буфер пружинаси 12 ва эркин ажровчи механизм билан тўхтатилади. Вал 8 ни айланиши изоляцияловчи тортгич 16 ни ҳаракатга келтиради ва ричаг 17 ни буради. Бу контакт 4 ни ўқ бўйлаб чизиқли ҳаракатлантиради. Натижада контакт 4 контакт 7 нинг тешикчаларига кириб боради ва контакт 7 билан уланади.
Ўчиргични ўчириш эса эркин ажровчи механизмни ишга туширишдан бошланиб, узгич пружина энергияси ҳисобига бажаради.
Вакуум ўчиргичлари. Вакуум ўчиргичларининг афзалликлари қуйидагилардир: номинал токлар ва қисқа туташув токларини комутация қилишда контактларнинг юқори ишқаланиб емирилишига чидамлиги; электр ёйидан кейинги электр чидамлигини гирда катта тезликда тикланиши; катта агрессив муҳитда ишлаганда ҳам портлаб кетиш ва ўт олиб кетишга ҳавфсизлиги; атроф муҳит температураси катта оралиқда ўзгаришига чидамлиги (-70оС дан +200оС гача); электр апаратларда вакуум ўчиргични ҳохлаган ҳолатга ўрнатиш мумкинлик имкони; катта тезликда ишлаши, чунки ҳаракатдаги контактнинг юриш масофаси кичик-бир неча мм эканлиги ва ҳаракат қилувчи қисмлар массасининг кичиклиги, ёки ҳаракат инерциясининг кичиклиги; эксплуатацияда минимал хизмат кўрсатиш ва эксплуатация харажатларини камайиши; атроф муҳитни ифлослашнинг умуман йўқлиги ва шовқинсиз ишлаши.
5.3-расм. 35 кВ ВМП кам мойли осма ўчиргич
Ўртача кучланишда ишлайдиган вакуум ўчиргичларини ишлаб чиқариш миқдори ўчиргичларнинг умумий сонига нисбатан Японияда 50-60о/о ни, Буюк Британияда 30-40о/о ни АҚШда 20-30о/о ни ташкил қилиб, тезда ўсиб бориш эҳтимоли катта. Вакуумли коммутацион аппаратнинг бошқалардан фарқи шундаки, вакуумда ёй кичик токларда умуман ёнмайди. Бу кичиклик маълум бир чегаравий қийматгача бўлади. У асосан контакт материалига боғлиқ.
Вакуум ўчиргичи юритгичига қуйидаги шартлар қўйилади: улаш жараёнида ҳаракатланувчи контактнинг ўртача тезлиги V=0.5-1.5 м/с бўлиши; ўчириш жараёнида V=0.8-3.8 м/с бўлиши;
ўтувчи ток миқдори 40-100 кА бўлганда электродлардаги контакт босими 1000-4000 Н бўлиши талаб қилинади.
Вакуумли ўчиргич КВ-1,14 (контатор) нинг ток ҳимоясида микропроцессор бошқарувли блоки мавжуд бўлиб, ўзгарувчан ток занжирини ўчириб–ёқиш (коммутациялаш) га мўлжалланган. Занжирнинг номинал кучланиш миқдори 1140 В гача бўлиши мумкин. Мазкур улагич темир йўл транспорти ҳамда қувур орқали узатиш транспортидаги гирда оғир шароитда ишлайдиган электр жихозларини бошқаришда қўлланилади. Бундан ташқари электроэнергетика, тотрудаси, нефьтегаз металлургия соҳасида қўллаш кўзда тутилган. Микропроцессор бошқарув блоки улагични қисқа туташув токи ва фазалар носимметрияси токидан қўшимча ҳимоялашни таъминлаб беради.
Вакуум ўчиргич ЗАН5 ички қурилмаларда қўлланишга мўлжалланган бўлиб, 20 кА миқдоригача номинал токни узиш имконига эгадир. Электр зонгирларида нормал ва авария режимидаэлектр токини узиш учун ишлатилишга мўлжалланган. Мазкур ўчиргич КСО белгили ячейкалардаги мойли ва озмойли ўчиргичларни алмаштириш учун ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари 2КБЭ-6 белгили юқори кучланишли тармоқлагич шкафларда ва КРУ ҳамда КРУН белгили киритувчи ячейкаларда ишлатиш мумкин.
Вакуум ўчиргич ВБКЭ-10 пружина юритгичлик серияли электр занжирларидаги нормал ва авария режимларида номинал кучланиши 10 кВ частотаси 50 Гц номинал токи 20 кА ва 31,5 кА бўлган уч фазалик ўзгарувчан ток тармоғини коммутациялашга мўлжалланган. Уни ҳаракатланувчи типидаги тармоқловчи қурилма шкафларида ўрнатиш кўзда тутилган.
Вакуум ўчиргич ВБЦО-27,5 ички қурилмаларда ишлатилувчи кучланиши 27,5 кВ бўлган ўзгарувчан токли тортувчи ним станцияларнинг фидерлар блокини комплектлашда ва темир йўл участкаларидаги параллел уланувчи контакт тармоғининг пунктларида қўллашга мўлжалланган. Улагич пружинали юритгич билан таъминланган бўлиб, улагувчи пружинанинг тарангланиши электромагнит ёрдамида бажарилади. Улаш, узиш, ва пружинани таранглаш электромагнитлари 220 В ўзгармас (тўғриланган) токли кучланишда ишлайди.
Вакуум ўчиргич ВБЦ ички қурилмаларда ишлатилувчи 35 кВ номинал кучланишлик уч фазали ўзгарувчан ток тармоқларидаги электр занжирларни нормал ва авария режимларида коммутациялашга мўлжалланган. Ўчиргич кўп комутацияланувчи электроэнергетикада, электр ёйлик ва бошқа электр қурилмаларида қўланилади. Комутация ўтакучланишини камайтириш учун ўчиргичда фазалар бошқа–бошқа ўчирилиши кўзда тутилган.
Ўчиргич ВБЦ-35 ички қурилмаларининг 35 кВ синфидаги ҳар қандай ўчиргични ўрнига ишлатилиши мумкин.
Вакуум ўчиргич ВБЭ-110 ички қурилмаларда ишлатилувчи номинал кучланиши 110 кВ частотаси 50/60 Гц бўлган уч фазали ўзгарувчан ток тармоқларидаги электр занжирларини нормал ва авария режимларида коммутациялашга мўлжалланган. Ўчиргич электр энергетикаси ва саноатдаги ёпиқ тармоқлантирувчи қурилмаларда ҳамда металлургия электр ёйлик кўплаб эритиш қозонларининг трансформаторларини коммутациялашда қўланилади. Улагич ичига ўрнатилган ва ҳар бир полюсни алоҳида бошқарувчи электромагнит юритмасига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |