Релеларнинг тузилиши
Электромеханик релелар ишлаш принциплари бўйича электромагнит индукция, электродинамик, динамик индукция ва магнитоэлектрик турларга бўлинадилар.
Релелар асосан икки қисмдан ташкил топади: ахборотни қабул қилувчи чулғамлар ва иш бажарувчи контактлар.
Реле қурилмаларига қўйилган талабларда уларнинг аниқ ўз вақтида ишлаши, ишончлилиги, соддалиги, кам харажатлилиги ва бошқалар билан бирга ишлаш сонларининг кўп бўлишлиги, контактларининг пишиқлиги хам алохида уқдириб ўтилган.
Реленинг ишлаши учун бериладиган қувват уларнинг иш жараёнларини белгилайди. Чунки реле контактларнинг тортилиши ёки ажралиши улар орқали ўтадиган токнинг миқдорига боғлиқ. (контактларнинг катта ёки кичиклиги). Демак контактлардан катта миқдордаги ток ўтказиш учун уларнинг ўзлари ҳам катта бўлишлари зарур ва бунинг акси.
Электромагнит релелар. Реле тузилиши бўйича ўзак ва унга ўрнатилган ғалтак 1, тортувчи якорь 2, характатланувчи 3 ва харакатланмайдиган 4 контактлар, хамда харакатни мувозанатловчи тескари пружиналардан 5 ташкил топган. Электромагнит релеларнинг турлари: а -тортилувчи якордик б –буралувчи якорлик, в –кўндаланг ҳаракатланувчи якорлик.
Реле чулғамига кучланиш берилганда ундан ўтаётган ток Iр магнит юритувчи куч МЮК ни IрWр ҳосил қилади. Бу МЮК реленинг электромагнит ўзаги, ҳаво бўшлиғи ва якор орқали уланадиган магнит оқимини ҳосил бўлади. Бунда электромагнит индукцияси қонунига асосан якорга механик куч таъсир этади (чап қўл қоидаси) ва у харакатга келиб электромагнитнинг қутбига тортилади. Шу аснода якорга ўрнатилган қўзғолувчи контактлар хам харакатга келиб ўзарининг қўзғолмас контактлари билан қўшилишади. Якорнинг харакати мувозанатловчи пружина ва қўзғолмас таянч билан чегараланади.
Магнит оқими ва у ҳосил қилувчи токи Iр, тизимнинг магнит қаршилигига боғлиқ
, (8.7)
Электромагнит индукциясига асосланган реленинг якорига таъсир этувчи куч қуйидагича аниқланади.
Релеларнинг асосий ифодаларидан кўринишича, якорнинг тортилиш кучи F ёки унинг моменти М реле чулғамидаги ток Iр нинг квадратига пропорционал, аммо токнинг йўналишига боғлиқ эмас. Шу сабабли электромагнит релеларнинг ўзгарувчан ва ўзгармас токда ишлатилиши мумкин.
Электромагнит момент Мэм нинг талаб қилинган қийматида релени ишга тушириш учун зарур ток Iр ҳосил бўлади. Реленинг ишлаш токи Iр, деб реле ишга тушиши учун зарур бўлган энг кичик токка айтилади. Релеларнинг айрим турларида ишга тушиш токини Iи.т. ни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун реленинг МЮК ни Wр, пружинанинг қаршилик моментини, ҳаво оралиғини ўзгартириш мумкин.
Реленинг қайтиш токи Iқайт деб реле чулғамидан ўтаётган токнинг шундай максимал миқдорига айтиладики, бунда пружинанинг механик кучи реле хосил қилётган электромагнит кучдан катта бўлади ва натижада якор бошланғич холатига қайтади.
Максимал ва минимал қийматларда ишловчи релелар. Юқорида кўриб чиқилган релелар ток қийматининг ошуви натижасида ҳаракатга келадилар, шунинг учун улар максимал релелар деб юритиладилар.
Чулғамдаги ток миқдорининг камайиши натижасида ишловчи релелар минимал релелари ҳисобланадилар. Демак, нормал ҳолатларда минимал релеларнинг якорлари тортилган бўладилар (61г-расм) ва бунда Мэм > Мпр, хамда унинг контактлари очиқ- узуқ бўлади. Реленинг ишга тушиши учун унинг токи камайиши ва чулғам ҳосил қилган электромагнит момент пружина ва ишқаланиш моментларидан кичик бўлиши лозим. Натижада Мпр > Мэм + Мишк, бўлади ва реленинг якори орқага қайтиб унинг контактларини қўшади.
Минимал релеларнинг ишлаш токи деб шундай энг катта токка айтиладики, бунда реленинг якори орқага қайтади. +айтиш токи-энг кичик ток миқдори бўлиб, бунда реленинг якори тортилади. Максимал релелардагидай Iқайт.р.нинг Iр.и.т. га нисбати қайтиш коээфициенти дейилади. Iқайт.р/ Iр.и.т қ Ккайт. Минимал релеларда Iқайт.р > Iр.и.т шунинг учун Ккайт > 1.
Do'stlaringiz bilan baham: |