3.2. Ўзгарувчан токли юқори кучланиш ўчиргичлари
Станция ва нимстанцияларда қўлланадиган электр жиҳозлари ва қурилмалари орасида қўлланадиган асосий аппарат–бу узгич бўлиб, унинг ишидан электр таъминотининг узлуксизлиги ва пухталиги тўла боғлиқ бўлиб қолади.
Юқори кучланишли узгичлар ўзгарувчан ток занжирларининг эксплуатация шароитидаги хар хил режимларда коммутациялаш учун, яъни номинал қисқа туташиш, салт ишлаш токларини, шунингдек конденсатор батареялари, узун линия токларини улаш, ўчириш каби вазифаларини бажариш учун хизмат қилади. Узгич ишларининг энг оғир шароитлари қисқа туташиш токларини улаш, узиш даврига тўғри келади.
Узгичларга қўйиладиган талаблар. Юқори кучланишли узгичлар учун қуйидаги талаблар қўйилади: ишлаш пухталиги; атроф муҳит учун хавфсизлик; ҳаракат–ишлаш тезлиги; кичик ўлчамлар ва вазнга эга бўлиши; тортиш ва контакт назоратининг енгиллиги ва монтаж ишларининг соддалиги; фойдаланишда шовқин-сурон бўлмаслиги; портлаш ва ёнғин хавфсизлиги; транспортга ўнғайлиги; нисбатан юқори бўлмаган нархи.
Ҳозирда мавжуд бўлган узгичлар бу талабларга тўла ёки чала жавоб берадилар. Бу соҳада илмий-технологик ва лойиҳа ишлари олиб бориш давом этмоқда.
Узгичлар таснифи. Узгичлар таснифи қуйидаги белгилар орқали тузилади: ўрнатиладиган жойга қараб: очиқ ҳавода ўрнатилганда (1 категория, яъни ташқи ўрнатув); ички биноларда (3, 4 категориялар); КРУ металл ўрамида иморат ичида (3 ва 4 категориялар); очиқ ҳаво - палатка, айвон, кузов, прицеп ва бошқаларда (2 категория).
Ёй ўчиргич муҳитга қараб: мойли, ҳаволи, элегазли, электромагнитли ва вакуумли бўладилар.
Қутблар орасидаги алоқа конструкциясига қараб: бир қутбли ва уч қутбли - учта қутб умумий ғилофда ёки учта қутб учта алоҳида - алоҳида ғилофларда жойлашади.
Юритмасига қараб: алоҳида юритмали, яъни узгич механик қисми билан узвий боғланган, ва ўрнатилган юритмали, бунда юритма узгичнинг ажралмас қисми қилиб ясалган.
Ҳар бир турдаги узгич бажарадиган иши бўйича генераторли, тармоқли ва нимстанцияли бўлиши мумкин. Генераторли узгичлар катта қийматдаги номинал токлар ва кичик кучланишларда катта ток узилиши билан тавсифланади. Тармоқлари кичик қийматли номинал ток ва нисбатан юқори кучланишлар билан аниқланса, ним станциялари - энг
юқори кучланишлари, узгич узиш қобилиятининг тезкорлиги ва АРУ
борлиги билан тавсифланади. Шунингдек, узгичлар фазалар сони, юритма тури, резистор ва конденсатор бор - йўқлиги ва бошқалар билан фарқланади.
Ўчиргич уланган ҳолатда унинг контактлари қисқа туташув токларига чидамли бўлиши шарт. Иссиқлика чидаш (термическая стойкость) токи IТ номинал кучланиш Uном 330кВ учун вақт t=1-2с, электр токи I ТI ном. Электродинамик таъсирга чидаш токи Iэд=1,8 Iном га тенг. Бу токлар пневматик юритгичларда босим 0,851,05*pном ҳамда электромагнит юритгичларда кучланиш 0,851,1*Uном бўлдагина таъминланади.
Ўчиргичнинг тўла учириш вақти (время полного отключения) t0 деганда узишга буйруқ берилган вақтдан бошлаб, уччала фазаларда электр ёйини тўла ўчирилишига кетган вақт орлиғи тушинилади.
Катта 80100 кА токли ўчиргичлар икки босқичда ўчирилади. Биринчи боқичда ўчирилувчи ток шунтланган резистрлардан ўтувчи ток миқдоригача камайтилса, иккинчи босқичда тўла ўчирилади. Тўла учириш вақти
t0 = t01+ t02 (3.1)
га тенгдир. Номинал кучланиш Uном=110220 кВ бўлганда t0=0,040,08 с га тенг бўлса, Uном35 кВ да эса t0=0,10,2 с га тенг қилинади.
Ўчиргичнинг улаш вақти (время включения) tвкл улашга буруқ берилган вақтдан бошлаб, уччала фазалар занжирини туташтиришга кетган вақт ҳисобланади.
Ўчиргичнинг ишончлиги билан бутун энегетика тизимнинг ишончлиги таъминланади. Ўчиргичнинг ишончлиги (отказ отключателя) деганда унинг асосий вазифасини бажаролмай қолиши, жумладан, ўчириш ва улаш вазифаларини бажармай қолиш, унинг изоляциясини ишдан чиқиши, ток ўтувчи занжирнинг носозлиги, ишчи токнинг ўча олмаслиги, электр ёйининг ўчирилмаслиги тушинилади. Бундай ўчиргич фойдаланишдан четлаштирилади.
Ўчиргичнинг кичик носозлиги аниқланса, у ҳали ишлашини давом эттириши мумкин ва кейинроқ, биринчи имкониятдаёқ носозлик тузаттирилади.
Ўчиргич ишончлигининг мезони бузилмай ишлаш ихтимоли ёки ишдан чиқиши билан белгиланади ва фойдалаланишдан олинган статистик маълумотлар асосида умумлаштирилади. Ўчиргич аппаратларининг механизмлари синиши сабабли 70% ва изоляция ишдан чиқишидан 10% ва бошқа сабаблардан 20% ўчиргич ишдан чиқади Ўчиргич Uном35кВ ва I = 8кА да 2000 марта ҳамда Uном=110-220кВ бўлганда 1000 марта ишлашга чидайди.
Ўчиргич танлаш. Ўчиргичлар танлашда қуйидаги шартлар бажарилиши керак: электр занжирига ўрнатиш кучланиши Uуст ўчиргичнинг номинал кучланиши Uв.ном дан кичикроқ бўлиши керак ҳамда ўрнатилаётган электр занжирининг максимал ишлаш токи Iраб.мак ўчиргичнинг номинал электр токи Iв.ном дан кичикроқ бўлиши керак:
(3.2)
Do'stlaringiz bilan baham: |