Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet12/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

2-жадвал

Изоляцияланмаган симларга оид асосий маълумотлар

Сим марка
си

Кесим юзаси, мм2

Симларнинг сана

Симлар
нинг диаметри мм

Сим диаметри, мм

Узил
иш кучи, кН, ками

Чизи
кий зичлик кг/м

Оғирлик кучидан юклама, кН/м

Номи нал

Ҳисоб
лаган

М

50

49.4

7

3.00

9.0

17.5

0.44

4.3210-3

70

67.7

19

2.13

10.7

28.3

0.61

6.0010-3

95

94.0

19

2.51

12.6

39.1

0.85

8.3410-3

120

117.0

19

2.80

14.0

43.6

1.06

10.410-3

ПБСМ

50

45.5

7

3.00

9.0

32.8

0.41

4.0210-3

70

72.2

19

2.20

11.0

47.7

0.60

5.9010-3

95

93.3

19

2.50

12.5

61.8

0.77

7.5510-3

А

95

92.4

7

4.10

12.3

13.8

0.25

2.4510-3

120

117.0

19

2.80

14.0

18.0

0.32

3.1410-3

150

148.0

19

3.15

15.8

22.8

0.41

4.0210-3

185

183.0

19

3.50

17.5

28.2

0.50

4.9110-3

Ҳаволи линияларда рухланган пўлат-алюмин симлардан иборат пўлат ва алюмин симлар қўлланади. Пўлат симларни сим кесими ўртасида жойлаштирадилар. Пўлат-алюмин изоляцияланмаган, алюмин қисми кўндаланг кесимининг юзаси 50 мм2, пўлат ўзаги кўндаланг кесимининг юзаси 8.0 мм2 бўлган симнинг шартли белгиланиши қуйидагича: АС-50/8.0 ГОСТ 839-74.


Ҳаволи линия ва контакт тармоғи учун қўлланадиган симларни тайёрлашда совуқлигича ҳолатида чўзадилар ва бу узилишга вақтли қаршилиги ортиши ва пластиклигининг камайишига олиб келади. Иссиклаганда сим бу шароитларни шунча тез юкотияпти, анча ҳарорат ва унинг таъсир вакти катта бўлияпти. Шунинг дек Нормаларга караб контакт тармоғ симларнинг максимал рухсат этилган ҳарорати энг ёмон аҳволида: мисли – 100С, алюминий - 90С, биметалл - 120С дан қўп бўлиш мумкин эмас. Шу учун симларни монтаж килганида, пайвандлашдан фойдаланиш мумкин эмас.

3-жадвал

Изоляцияланмаган пўлат алюмин симларга доир асосий маълумотлар

Номинал кесим юзаси, мм2, Алимин/
пўлат

Ҳисоблаган кемис юзаси, мм2

Симларнинг сана

Симлар
нинг диаметри, мм

Узилиш кучи, кН, ками

Чизи
кий зичлик кг/м

Оғирлик кучидан юклама, кН/м

алюмин

пўлат

алюмин

пўлат

35/6.2

36.9

6.2

6

1

8.4

12.5

0.15

1.4710-3

50/8.0

48.2

8.0

6

1

9.6

16.0

0.20

1.9610-3

7011

68.0

11.3

6

1

11.4

22.6

0.28

2.7510-3

95/16

95.4

15.9

6

1

13.5

31.1

0.38

3.7210-3

120/27

116.0

26.6

30

7

15.5

47.9

0.53

5.2010-3



§ 11. Изоляторлар

Изолятор контакт тармоғи ва ҳаво линиясининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Изоляторнинг шикастланиши кучланиш йўқолиб, электр энергиясини узатиш тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли изолятор юқори электр ҳамда механик мустаҳкамликка эга бўлиши шарт. Изолятор материали сифатида чинни кенг қўлланади. Сўнгги вақтда бошқа изоляцияловчи материаллар: шишачинни, чиниқтирилган шиша ва полимерлар ҳам кўпроқ қўлланмоқда.


Изоляторлани конструкциясига кўра ликопчасимон ва стерженли, мақсадига кўра – осма, анкерли, фиксаторли, секцион ва консоллиларга ажратадилар.
Электрлаштирилган темир йўлларда А, Б, В (Давстандарт (ГОСТ) 12649-67, 12650-67, 5.1085-71) кўринишларида ишлаб чиқиладиган 6-тоифали осма ликопчасимон изоляторлар (28-расм) кенг қўлланилади. Изоляторнинг шартли белгисида, масалан ПФ6-А (28-расм, а), унинг мақсади (П-осма), изоляцияловчи детал материали (Ф-чинни), тоифаси (6-энг кичик емирувчи электромеханик юкланма кўрсаткичи), кўриниши тури (А).

28 расм. 6-тоифали осма ликопчасимон изоляторлар:


а) ПФ6–А б)ПФ6–Б в) ПФ6–В

Изолятор белгилашда шунингдек стандарт ёки техник шартлар рақами ҳам кўрсатилади. Изолятор қуйма (ковкий) чўяндан ясаладиган қалпоқ 1, ичи бўш юмалоқ каллакли қовурғасимон чинни ликопча 2 ҳамда металл стержендан иборат.


Чинни каллак ва унинг ичидаги стержень цемент қоришмаси 4 ёрдамида маҳкамланади. Изолятор ва сферасимон шарнирли уланмага эга бўлган улаш арматураси айрилиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир изолятор қулф 5 билан жиҳозланади.

29 расм. Осма ликопчасимон ФТФ–3,3/3 (а) ва ПТФ–3,3/3
турли изоляторлар

30 расм. Стерженли ССФ–27,5/5 (а), ФСА–27,5/3,5 (б) ва ИКСУ–27,5 (в)
турли изоляторлар

Синовлар чоғида изолятор бир вақтнинг ўзида механик ҳамда 50 Гц частотага эга 60-70 кВ кучланишли ўзгарувчан ток таъсирида дучор этилади. Изолятор 4500 кгс га тенг бир соатли электромеханик синов юкланмасига шикастланмасдан чидаши лозим. ПФ6-А изоляторининг электромеханик емирувчи юкланмаси камида 6000 кгс га тенг. Заводдан чиқарилаётган барча изоляторлар ўтказиладиган бир минутли механик синов юкланмаси 3600 кгс меъёрида белгиланган. ПФ6 изолятори бир вақтнинг ўзида механик куч орқали таъсир кўрсатиш билан бирга ҳароратнинг бир маромда –60 дан +50 º га қадар уч карра ўзгаришини зарарланмай чидаши керак.


ПФ6-Б изолятори (28-расм, б) ПФ6-А изолятори билан бир хил электр ва механик тавсифга эга бўлиб, аммо унинг конструктив баландлиги камроқ 167 ўрнига 140 мм. Уни ПФ6-А изоляторлари кўзда тутилган контакт тармоқлари ва ҳаво линияларининг барча узелларида қўллаш мумкин. ПФ6-В изолятори (28-расм, б) масса (5 кг) ҳамда конструктив баландлиги (140 мм) камроқ бўлишига қарамай, ток оқиб ўтиш йўли катталиги (355 мм) билан фарқланади. ПФ6 изоляторлари осма ҳамда анкерли изолятор сифатида ишлатилади.
Темир йўлларнинг электрлаштирилган контакт тармоғи учун қуйидаги турдаги мухсус чинни изоляторлар тайёрланади:
ФТФ-3,3/3 – фиксаторли ликопчасимон (29-расм, а); ПТФ-3,3/5– осма ликопчасимон (29-расм, б); ССФ-27,5/5 – секцияли стерженли (30-расм, а); ФСФ-27,5/3,5 – фиксаторли стерженли (30-расм, б). Ҳарф ва рақамлар қуйидагиларни билдиради: биринчиси – изолятор мўлжалланганлиги (Ф-фиксаторли, П-осма, С-секцияли); иккинчиси-конструктив ижроси (Т-ликопчасимон, С-стерженли); учинчиси - изоляцияловчи деталь тайёрланган материал (Ф-чинни); касрдаги рақамлар-тармоқдаги номинал кучланиш (3,3 ва 27,5 кВ); махраждаги рақамлар-чўзиш чоғида меъёрлаштирилган емирувчи юкланма (3; 3,5; 5 тс). ФТФ-3,3/3 ва ПТФ-3,3/5 ликопчасимон изоляторлари (29-расмга қар.) ПФ6-В изоляторининг «зирак» 1 ва қалпоқли стержень билан мустаҳкамланган чинни деталидан 2 иборат бўлади. Қалпоқ изолятор мўлжалидан келиб чиққан ҳолда, оддий ёки резьбали 1 қилиб бажарилади.
Ликопчасимон изоляторлари тўсилган ёки тешилган ҳолларда электр шикастланиши мумкин. Изолятор юзаси (сатҳи) тўсилган ҳолда электр ёйи пайдо бўлади. Қисқа туташув токи тортиш подстанцияларининг тез ишлайдиган ўчириш мосламалари томонидан ўчирилса, у ҳолда ёй изоляторда қисқа вақт давомидагина ушланиб туради. Изолятор ушбу ҳолда жиддий шикастланмайди ва ишлашда давом этиши мумкин. Қисқа туташув токини ҳеч бўлмаганда битта подстанция ўчириш мосламаси ўчирмаса, унда ёй чиннининг дарз кетиши, эриши, ундан сўнг емирилишига олиб келади.
Ликопчасимон изоляторлар ҳисоби ва конструкцияси тўсилиш тешиб ўтишдан бироз аввал рўй берадиган қилиб бажарилади. Шунинг учун изолятор тешилиши фақат чиннидаги бирон-бир нуқсон (дарз ва ҳ.к.) оқибатидагина юз бериши мумкин. Агар бунда тез ишлайдиган ўчириш мосламалари қисқа туташувнинг олдини олмаса, у ҳолда стержень ва қалпоқ орасида юзага келадиган ёй изоляторни емириб юборади. Қисқа туташув хавфи тезда бартараф этилган ҳолларда ёй изоляторда ҳеч қандай ташқи из қолдирмаслиги мумкин. Бундай тешилган изоляторни излаб топиш баъзан анча вақт талаб қилади.
Доимий токли йўлларда ликопчасимон изолятор шикастланишлари стержен цемент қуйилмасидан чиқиб турган жойидаги электр коррозияси (занглаши) туфайли келиб чиқиши мумкин. Бу изолятор юзаси кучли ифлосланиб, стержен мусбат потенциалга эга бўлган участкаларда оқиб чиққан токлар таъсирида юз беради. Коррозия оқибатида стерженда унинг кесимини кучсизлантирадиган ва узилиш хавфини пайдо қиладиган «бўйинча» пайдо бўлади. Коррозия ривожланиб бориши натижасида чиннидаги цемент қуйилмаси ичида кучланиш юзага келиб, улар дарзлар ҳамда тешиклар пайдо қиладилар. Ана шу каби шикастларнинг олдини олиш мақсадида анкерли ва фиксаторли изоляторларни стержени билан заминлаштирилган конструкция томон қаратиб ўрнатиш зарур. Шунингдек стерженни электр коррозиясидан муҳофаза пружиналари, металл втулкалар (59-расм), турли электр сими суртмалари кабилар ёрдамида ҳимояланиши мумкин.

31 расм. Металл втулкаларни стерженга котириши:
1–втулка; 2–электрутказувчи клей
Контакт тармоғи ишининг ишончлилигини ошириш учун ликопчасимон изоляторлар занжир каби кетма-кет уланади. Осилиш нуқталарида улар занжири доимий токда икки ва ўзгарувчан токда эса уч изолятордан иборат бўлади. Анкерланган симларда бу миқдор мос равишда битта изоляторга кўпайтирилади. Контакт тармоғи ва ҳаво линиялари элементларидаги изоляция даражаси Контакт тармоғидан фойдаланиш қоидалари томонидан белгиланади.
1977 йилдан бошлаб 6490-75 Давлат стандарти бўйича 40, 70, 100, 120, 160, 210, 300 тоифали ликопчасимон осма чинни изоляторлар чиқариш бошлаб юборилган. Изолятор тоифаси энг кичик емирувчи электр механик юкланманинг килоньютонларда ифодаланган кўрсаткичига мувофиқ келади. Янги стандарт изоляторларнинг баъзи тавсифлари ҳамда уларни синовдан ўтказиш услубларини ўзгартиришни кўзда тутади.
Электр нуқтаи назаридан стерженли изоляторлар ишончлироқ бўлиб, улар тешилиши мумкин эмас. Аммо улар тўсилиб, ҳамда зарб олганида шикастланиб, бу изоляция қисмининг емирилишига олиб келади. Стерженли изоляторлар асосан ўзгарувчан токли темир йўлларда фиксация (маҳкамлаш) узелларида, секцияларга ажратиш мосламаларида ҳамда изоляцияланган консолларда ўрнатилади (30-расм). Изоляторлар ҳалқали қовурғалари ва икки қалпоқдан иборат чинни стержендан тузилган; улардан бирининг конструкцияси изолятор мақсадига мос тушади. Қалпоқлар стержень каллаклари билан цемент қоришмаси ёрдамида уланган.
ИКСУ-27,5 консолли изоляторини (30-расм, в) изоляцияланган изоляцияланган консолга кўндаланг қилиб, унинг таглиги олдида ўрнатилади. Изоляторни йўлдан чеккада жойлаштириш электрлаштирилган участкада аралаш тортиш кучи сақланиб қолган жойларда унга тутун ва буғ бевосита таъсир кўрсатишининг олдини олади. Консолга кўндаланг ўрнатилган изолятор бўлинадиган қилиб ишланган ва шу сабабли чўзиладиган қилиб бажарилган изоляторга нисбатан каттароқ ҳажмли қилиб тайёрланади.
Чинни изоляторларнинг камчилиги – уларнинг, айниқса доимий ток линияларида, эскиришга мойиллигида. Вақт ўтиши билан уларнинг электр пишиқ(маҳкам)лиги пасайиши эскириш деб аталади. Эскириш суръати чинни ва унинг қопламаси сифати, чиннининг ғоваклилиги, ҳарорат тебранишлари, изоляторга тушадиган механик юкламага боғлиқ. Чинни изоляторлар эҳтиёткор муносабат талаб қилиб, уларни йиғиш ва ташиш жараёнида уриб олмаслик лозим. Армирланган изоляторнинг металл қисмларига (қалпоқ ёки стержен) механик ишлов берилиши ё уларга қўшимча қисмлар пайвандланишига йўл қўйиб бўлмайди. Электр узатиш ҳаво линияларида фойдаланиладиган ликопчасимон шиша изоляторлар ана шу нуқсонлардан холи.
Ўзгарувчан ток контакт тармоғи учун ПС6-А ва ПС12 шиша изоляторларини (32-расм) осма изолятор сифатида қўллаш бошланган. Улар чинни изоляторларга нисбатан электр ёйига камроқ чидамли ҳисобланади.
Ҳаво линиялари симларини контакт тармоғи таянчларида осиш учун ШФ10, ШФ20, ТФ20 каби штирли изоляторлар қўлланади. Контакт тармоғининг баъзи узелларида полимер изолятор ишлатилиб (61-расм), у стержен ва муҳофаза ғилофидан иборат. Бундай изолятор узоқ давом этадиган юкланма таъсирига ҳам чидаш беради. Секцияли изоляторлар (61-бандни қар.) учун шиша пластикдан бир вақтнинг ўзида ҳам чўзилишга, ҳам бўлинишга чидамли бўлиб ишлай оладиган изоляцияловчи элементлар тайёрланади.
Ҳаво линиялари симларини контакт тармоғи таянчларида осиш учун ШФ10, ШФ20, ТФ20 каби штирли изоляторлар қўлланади. Контакт тармоғининг баъзи узелларида полимер изолятор ишлатилиб (33-расм), у стержен ва муҳофаза ғилофидан иборат. Бундай изолятор узоқ давом этадиган юкланма таъсирига ҳам чидаш беради. Секцияли изоляторлар (33-бандни қар.) учун шиша пластикдан бир вақтнинг ўзида ҳам чўзилишга, ҳам бўлинишга чидамли бўлиб ишлай оладиган изоляцияловчи элементлар тайёрланади.


32 расм. ПС6-А ва ПС12 шиша изоляторлар


33 расм. Полимер изолятори:
1–стержень; 2–химояли ғилов; 3–наконечник; 4–болт



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish