§13. Симларни маҳкамлаш ва улаш
Ушлаб турувчи трос изоляторга «эгар» устида осилиб, трос унинг устида симни кескин бурилишлардан асрайдиган аста-секин букилган эгри чизиқ бўйлаб жойлашади. Ушлаб турувчи тросни «эгар» 2 устида икки томонлама плашка 3 ёрдамида маҳкамлаб, плашканинг бир томони камроқ диаметрли симлар, иккинчиси эса катта диаметрлилари учун мўлжалланган. «Эгар»нинг қуйи қисмида иккинчи «эгар»ни бир изоляторда осилганида маҳкамлаш учун қўлланадиган осилма 1 мавжуд. Бир консолга икки ушлаб турувчи трос осиладиган ярим компенсацияланган осилмада ўтиш таянчида жуфт «эгар» қўлланади (52-расм, б).
Компенсацияланган занжирли осилманинг ушлаб турувчи троси қаттиқ кўндаланг темир ёки эгилувчан тўсиқларда маҳкамланган ҳолларда ҳарорат ўзгарганида унинг бўйлама силжишини таъминлаш зарур. Бу осма «занжир»га қўшимча бўғин қўшиб қўйиш, ёки ушлаб турувчи тросни ролик орқали маҳкамлаш билан эришилади (53-расм). Кучайтирувчи ва таъминловчи симлар худди ушлаб турувчи трос каби «эгар»ларга ўтқазилади (52-расм). Бир изоляторга кўпи билан тўртта сим улашга рухсат этилади. Контакт, биметалл ва пўлат симларнинг учлари понали қисқичлар ёрдамида амалга оширилади (54-расм).
Контакт тармоғининг алоҳида симлари орасидаги электр уланиш бўйлама, кўндаланг ва айлана улгичлар томонидан таъминланади. Бўйлама улагичлар анкер участкалари бириккан, ўтиш таянчлари олдида, ҳамда ҳаво стрелкаларида ўрнатилади. Кўндаланг улагичлар эса контакт, ушлаб турувчи ҳамда кучайтирувчи симларни ўзаро боғлаб туришга хизмат қиладилар. Доимий токли темир йўлларда уларни бир-биридан 150-250 м масофада жойлаштирадилар. Биметалл ушлаб турувчи трос ўзгарувчан токли йўлларда эса анкер участкасига иккитадан кўндаланг улагич ўрнатилиб, пўлат трос бўлганида эса улар қўлланилмайди. Кўндаланг улагичлар таянчлар яқинига ўрнатилади.
52-расм. Биттали (а) ва иккитали (б) «эгар»лар.
53-расм. Ушлаб турувчи тросни ролик орқали маҳкамлаш:
1–тортиш кисгич; 2–уланиш планкаси; 3–клинли кисгич; 4–кушимча трос;
5–ролик; 6–ушлаб турувчи трос
Кўндаланг улагич ёрдамида мис симни алюмин симга улаш мақсадида махсус ўтиш қисқичлари қўлланади. Бу миснинг алюмин билан бириккан жойларига сув текканида занглаб, контакт юзалари қораяди ва уланган симлар куйиши юз беради. Ўтиш қисқичларида турли металлардан ясалган симларнинг бевосита бир-бирига тегиб туришининг олди олинган. Кўндаланг улагич алюмин ва мис қисмларидан ташкил топган. Бу қисмлар ўзаро оралиқ қисқич ёрдамида бириктирилади.
54-расм. Клинли кисгич:
1–кисгичнинг корпуси; 2–клин; 3–бандаж; 4–шплинт; 5–валик
Айлана улагичлар сунъий иншоотнинг ҳар иккала томонидан анкерланган ва симларни контакт осмасида кичикроқ бўлса ҳам кесим майдони кичрайган сим участкалари пайдо бўлмаслиги учун кучайтирадиган қилиб ўрнатилади.
Контакт симига уланадиган электр улагичлар осилмаларнинг зарур эластиклигини таъминлаш мақсадида мис қайишқоқ симдан (кесими майдони 50-95 мм2 бўлган МГГ) ясалади.
55-расм. Пўлат (а) ва мис (б) симларнинг улагичлари
Мис ва биметалл симларни ўзаро улаш трубкасимон улагичлар ёрдамида амалга оширилади (55-расм, б). Пўлат симлар уланиш қисқичи орқали уланадилар (55-расм, а). Контакт симлари ҳам шу каби уланиш қисқичи ёрдамида улади (56-расм). Симлар қисқич ичида учи ўткирланган болтлар билан маҳкамланади. Қисқич учларида тик (вертикал) тирқишлар ва икки болт мавжуд бўлиб, улар ёрдамида контакт сими «лаб»лар орасида тортиб маҳкамланади. Сўнгги вақтда темир йўлларда контакт симларини босим ёрдамида совуқ пайвандлаш усулини қўллаш кенг расм бўлди.
56-расм. Контакт сим учун стыкли кисгич.
Do'stlaringiz bilan baham: |