§14. Фиксаторлар ва уларнинг ишлаш шароитлари.
Контакт симининг зигзагсимон жойлашувини таъминлаш мақсадида ҳар бир таянчга фиксаторлар ўрнатилади. Бундан ташқари, улар симнинг ток қабул қилгич ўқидан шамол таъсирида оғишини чеклаш учун мўлжалланган. Фиксатор контакт сими ва таянчга у ток қабул қилгич ўтганида сим кўтарилишига ҳалал бермайдиган қилиб уланади. Фиксатор шунингдек контакт симининг ҳарора- ўзгарганидаги бўйлама ўзгаришига ҳам йўл қўйиши керак. Фиксатор шакли ток қабул қилгич сирпанчиғининг контакт сими таянч олида 300 мм га кўтарилганида ўтишини таъминлаши шарт. Баъзи ҳолатларда контакт симининг шамол таъсирида оғишини камайтириш учун пролет ўртасида қайд этувчи таянчлар ўрнатилиб, уларга фақат фиксаторлар маҳкамланади. Бу ҳолларда, пролетнинг ўрта қисмида, одатда, осма қайишқоқ(эластик)лиги юқорироқ бўлгани сабабли ҳисобий кўтариш кучи (отжатие) 600 мм деб қабул қилинади. Бу кўрсаткичларга динамик ҳисоб-китоб натижасида аниқлик киритилиши мумкин. Бунда контакт симининг баландлиги бўйича энг номақбул ҳолатдан келиб чиқиб, бу энг паст ҳисобий ҳароратда юз бериши мумкин. Фиксатор мосламаси контакт сими зигзагини мувофиқлаштиришга йўл қўйиши керак.
57-расм. Каттик фиксатор:
1 – фиксаторнинг кронштейн; 2 – изолятор; 3 – трубаси; 4 – ушлаб турувчи; 5 – контакт сим
Фиксаторлар конструкциясига кўра қаттиқ, улама ва эгилувчан бўадилар.контакт симининг букилишга қабул қиладиган юкламаси йўналишига кўра қаттиқ фиксаторлар чўзиқ ва сиқиқ бўлиши мумкин.
Агар Р куч таянчга қараб йўлланган бўлса (йўлнинг тўғри участкасида симнинг таянчдан зигзагсимон бўлиши ёки таянч эгри участканинг ички томонида жойлашганида), у ҳолда фиксаторнинг контакт симига уланган жойида қуйига қараб йўлланган куч ҳосил бўлади. У контакт симининг ток қабул қилгич босими таъсирида кўтарилишига қаршилик қилади, яъни шу жойда қўзғалмас нуқта пайдо қилиб, османинг эластик(қайишқоқ)лигини камайтиради. Шу сабабли сиқиш кучлари таъсирида ишлайдиган қўзғалмас фиксаторларнинг маҳкамланган жойларида ток қабул қилиш имкони анча ёмонлашиб, симнинг маҳаллий едирилиши кучаяди. Чўзилган фиксаторда R вертикал куч юқорига йўлланган бўлиб, контакт сими айнан шу жойда бироз камроқ едирилади. Қўзғалмас фиксаторлар, ҳатто чўзилганлари ҳам, симга узатиладиган фиксатор ва изолятор оғирлигининг маълум қисми туфайли жиддий жамланган юкламалар ҳосил қилиб, бу ток қабул қилишга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун қўзғалмас фиксаторларни ҳаракат тезликлари катта бўлмаган йўллардагина ўрнатилади.
58-расм. Тугри улама фиксатор(а), кайтувчи улама (б) ва эгувчан (в) контакт симнинг фиксаторлар:
1 – ФТФ-3,3/3 турли фиксатор; 2 – уланувчи детал; 3 – тугри фиксаторнинг асосий стержен; 4 – тугри фиксаторнинг устуна; 5 – кушимча фиксатор; 6 – тор; 7 - ФСФ-27,5/3,5 турли фиксатор; 8 – контакт симлар; 9 – кайтувчи фиксаторнинг асосий стержен; 10 – кайтувчи стерженнинг устуна; 11 – ПТФ-3,3/5 турли изолятор; 12 – серга; 13 – ССФ-27,5/5 турли изолятор
59-расм. Тугри фиксаторлар консоли таянчларда(а, б, в), кундаланг темир (г)
ва эгувчан (д) тусинларда
Ҳаракат тезлиги 50 км/с дан ортиқ бўлган асосий ва қабул қилиш-жўнатиш йўллари, консоллар ва қўзғалмас тўсинларда икки стержендан иборат улама фиксаторлар ўрнатилади. Контакт симига енгил қўшимча фиксатор маҳкамлаб, у асосий стерженда махсус тирговуч ёрдамида шарнир усулида ўрнатилади. Асосий фиксаторнинг бир учини изолятор орқали таянч ёки ушлаб турувчи конструкция билан уласалар, иккинчи учи икки тор ёрдамида консолдан ҳар иккала томонга 1500-2000 мм масофадаги нуқталарда ушлаб турувчи тросга осадилар.
60-расм. Таянчида эгилган (а), тугри(б) ва изаляцияланган (в) консолларда
жойлашган кайтувчи фиксаторлар
Ток олиш сифатини яхшилаш мақсадида қўшимча фиксатор асосан шундай ўрнатиладики, бунда у контакт сими йўналиши ўзгариши туфайли тушадиган куч таъсирида чўзилади. Бу шартни бажариш учун тўғри ва тескари фиксаторлар қўллашга тўғри келади. Тўғри фиксаторлар куч таянч ёки ушлаб турадиган конструкциядан йўлланганида, тескарилари эса қарама-қарши йўналишда йўлланганида қўлланади.
Тўғри улама фиксаторлар эгри участканинг ташқи томонида жойлашган консолли таянчларда, ҳамда йўлнинг тўғри участкасида, контакт сими таянчга зигзагсимон йўлланганида (манфий зигзаг) ўрнатилади. Қўзғалмас ва эгилувчан тўсинларда фақат тўғри фиксаторлар қўлланиб, бунга уларни конструкцияда маҳкамлаш томонини топиш орқали эришилади. Тескари улама фиксаторлар эгри участканинг ички тарафидаги таянчларда, ҳамда йўлнинг тўғри участкасида, контакт сими таянчдан зигзагсимон йўлланганида (мусбат зигзаг) ўрнатилади.
Таянч эгри участканинг ташқи томонида 1 жойлашганида тор ёрдамида таянч олдида жойлашган изоляторга тортиб қўйилган қўшимча стержень олдида эгилувчан фиксатор қўлланади. Бундай фиксаторларни осмага эгри участканинг ички томонидан энг катта ҳисобий кучга эга бўлган шамол таъсир қилганида фиксатор торида битталик контакт сими учун камида 200 Н ва жуфт контакт сими учун 400 Н дан кам бўлмаган тортилиш кучи ва кичикроқ узуна ва вертикал ўзаро силжиш имконияти сақланиб қолганида қўллаш мумкин. Энг яхшиси, бунга ҳар бир контакт сими учун алоҳида бир хил узунликдаги улама фиксаторларни, эгри участкаларда эса – ҳар бир сим учун эгилувчан фиксатор қўллаш орқали эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |