Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet24/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 21. Контакт османинг шамолга чидамлилиги.
оралиҚ максимал рухсат этилган узунлигини ҳисоблаш

Ҳар қандай ҳаво сими шамол таъсирида ўз бошланғич вазиятидан четлашади. Бу линия ишининг бузилишига олиб келади. Масалан, электр узатиш линияларида симларнинг четлашуви ва бу туфайли юзага келган тебранишлар турли фазали симларнинг кесишуви рўй бериб, бу оқибатда қисқа туташув, сўнг сим куйиб кетишига олиб келади. Электрлашган темир йўлларнинг контакт осмаларида симнинг дастлабки ҳолатидан оғиши унинг ток қабул қилгич сирпанчиғидан чиқиб кетиши, ток қабул қилгич синиши ёки сим узилишини келтириб чиқариши мумкин. Ишдаги бу каби носозликлар ҳаракатда узилиш ёки тўхталишлар бўлиб, контакт тармоғидаги энг оғир бузилишлардан ҳисобланади. Шу сабабли контакт осмалари симларининг оғишига доимо жиддий эътибор бериб келинади. Афсуски, оғишнинг аниқ ҳисоб-китоби муайян муаммолар билан боғлиқ ва ҳозирча, бунда тахминий усулдан фойдаланилмоқда. Муаммолар, биринчи навбатда, шамолнинг симга кўрсатадиган таъсирини баҳолаш, иккинчидан, унинг ана шу таъсир шароитида ўзини тутиши мураккаблиги билан боғлиқ.


Шамолнинг симга тушадиган юкланишини бир вақтнинг ўзида вақт ва масофадаги тасодифий функция сифатида, ёки унинг аввалги кўрсаткичларига боғлиқ бўлган кўрсаткич деб қараш керак. Ҳозирча шамол таъсири баёни ва унга мувофиқ ҳисоб-китоб усуллари мавжуд эмас. Одатда, муайян катталикнинг тасодифий функция (ёки торроқ айтганда тасодифий жараён) сифатидаги ўзгаришини кўриб чиқишнинг иложи бўлмаганида кейинги кўрсаткичларнинг аввалгилари билан алоқасини ҳисобга олмайдиган нисбатан соддароқ моделни қўллаб, уларни мустақил қабул қиладилар, яъни тасодифий функциялардан тасодифий катталикларга ўтадилар.
Симларнинг шамолдан тасодифий кўринишга эга бўлган оғишини ҳисоблаб аниқлашда, худди конструкциянинг мустаҳкамлигини ҳисоблашдаги каби эсиши мумкин бўлган энг кучли шамол тезлигидан, ёки узоқ вақт давомида кузатилган максимал шамолдан эмас, балки эсиши мумкин бўлган, ёки кузатилган максимал шамолдан кучсизроқ, аммо улардан ортиш эҳтимоли жуда оз бўлган шамол тезлигидан келиб чиқилади. Техник шартлар (ёки бошқа норматив ҳужжатлар)га мувофиқ кўрсаткичдан ортиб кетиш эҳтимоли ишнинг ишончлилиги ва тежамкорлигини белгилаб бериб, қатъий илмий асосга эга бўлиши шарт. Бу вазифа ҳозирча ҳал этилмаган бўлиб, симларнинг йўл қўйиладиган оғиш нормалари эксперт тартибида белгиланган. Энг интенсив шамол bд таъсирида контакт симларининг ток қабул қилгич ўқидан энг катта оғиши йўлнинг тўғри қисмларида 500 мм ва эгри участкаларида 450 мм дан ортмаслиги керак.
Одатда, шамол тезлигини кузатиш шамолнинг у ёки бу тезлиги бир маротаба кузатилган давр – ана шундай шамолнинг такрорланиш даврларининг ўртача давомийлигини қайд этишдан иборат бўлиб қолади. Шамол шиддати фронтининг аксарият қисми кенглиги 20 м дан кескин ортади ва бунда алоҳида шиддатлар давомийлиги ҳам катта фарқланади. Шамол шиддатлари таъсирида симнинг оғиши шамолнинг бир текис эсиши асосида аниқланган кўрсаткичдан ортиши мумкин. Демак, бўлғусида симнинг оғиши динамий ҳисоб-китоб ёрдамида эҳтимолий катталик сифатида топилиши керак.
Симнинг ток қабул қилгич сирпанчиғидан чиқиб кетишига бошқа: йўлнинг тўғри участкасида рельс каллаклари даражасидаги фарқланиш ва бир рельснинг иккинчиси устидан эгри йўлда йўл қўйиб бўлмас даражада баландлиги; локомотив рессорларининг турлича «ўтириши»; электровоз ва ток қабул қилгичнинг кўндаланг силкиниши каби сабаблар ҳам олиб келиши мумкин. Ушбу сабаблар таъсирида ток қабул қилгич ўқининг симдан оғиши ҳам шамол босими каби тасодифий катталикдир. Симнинг ҳақиқатда оғиши ҳисобдагига нисбатан каттароқ бўлиб, аммо у вақтига кўра ток қабул қилгичнинг оралиқ (оралик)нинг айнан шу нуқтасидан ўтишига тўғри келмаслиги мумкин. Оғиш йўл қўйилганидан катта, бироқ ишда бирон носозлик ёки четлашиш кузатилмаслиги мумкин. Шунинг учун шамолнинг энг катта ҳисоб тезлиги ва симнинг йўл қўйиладиган энг катта оғишларини эмас, балки симнинг ток қабул қилгич сирпанчиғидан чиқиб кетишининг йўл қўйиладиган эҳтимолини меъёрлаштирган тўғрироқ бўлар эди. Афсуски, симнинг шамол таъсирида оғишининг динамик ҳисоб-китоби ҳали ишлаб чиқилмаган бўлиб, симнинг ток қабул қилгич сирпанчиғидан чиқиб кетиш эҳтимолини аниқлаш йўллари ҳам ҳозирча топилмаган. Шу туфайли симнинг оғиш ҳисоби шамолнинг берилган бир текис тезлигидан келиб чиқиб статик детерминирланган кўрсаткич сифатида юритилади.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish