§ 23. Контакт тармоғини озиклантириш ва
секциялаш схемаси
Электрлашган темир йўлларда электрлашган ҳаракат таркиби (эҳт) электр қувватини контакт тармоғи орқали бир-биридан эҳт учун зарур кучланиш ҳамда қисқа туташув токларидан муҳофазани таъминлайдиган масофада жойлаштирилган тортиш подстанцияларидан олади. Доимий ток билан таъминлаш тизимида контакт тармоғига электр энергияси тортиш подстанциялари 3,3 кВ кучланишли мусбат қутбли шиналардан келиб тушади ва эҳт тортиш двигателлари орқали ўтганидан сўнг манфий қутбли шиналарга уланган рельс занжирлари бўйлаб қайтади. Доимий ток тортиш подстанциялари орасидаги масофа юк ташиш (напряженност)га боғлиқ равишда кенг миқёсда ўзгариб туради (7-30 км).
Бир фазали ўзгарувчан ток электр таъминоти тизимида электроэнергия контакт тармоғига 27,5 кВ кучланишли икки a ва b фазаларидан келиб тушади ва шунингдек рельс занжири орқали учинчи с фазага қайтиб келади. Бунда таъминот кейинги фидер зоналари учун таъминлашни энерготаъминот тизими алоҳида фазаларининг юкланмасини мувозанатлаш учун навбатма-навбат қўлланиб, бир фаза ёрдамида фидер зонасига қарама-қарши тарзда амалга оширилади. Электр таъминотнинг ана шундай тизимида юқори юкланма оқибатида тортиш подстанцияларини 40-60 км оралиқ билан жойлаштириш мумкин.
Шунингдек автотрансформаторли 2х25 кВ кучланишли электр таъминот тизими ҳам қўлланиб, бунда тортиш подстанциясида махсус бир фазали трансформаторлари ўрнатилиб, уларнинг иккиламчи ўрамлари ҳар бири 27,5 кВ га мўлжалланган икки секциядан иборат бўлади. Бу секциялар олдинма-кетин уланиб, умумий нуқта рельсларга уланган. Иккиламчи ўрам бир секциясининг сим учи контакт тармоғи симларига уланган бўлса, иккинчиси – контакт тармоғи таянчларига осиладиган қўшимча таъминловчи симга уланади. Шундай қилиб, контакт тармоғи ва таъминловчи сим кучланиш йўқотилишини ҳисобга олиб ерга нисбатан 25 кВ кучланиш остида бўлса, улар орасидаги кучланиш эса 50 кВ га тенг.
Подстанциялараро зонада, бир-биридан 8-15 км масофада трансформация коэффициенти 2 га тенг бўлган автотрансформаторлар ўрнатилган. Автотрансформаторлар контакт тармоғи симлари ва таъминловчи симга, ўрта нуқтаси эса – рельсларга уланган.
2х25 кВ кучланишли ушбу электр таъминоти тизимида тортиш подстанциясидан электр энергияси контакт тармоғи симлари бўйлаб номинал кучланиш 50 кВ бўлган ҳолда таъминловчи сим томон узатилади. Натижада тортиш тармоғидаги ток электровозлар истеъмол қилаётган токдан икки баробар кам бўлиб, бу кучланиш ва энергияси йўқотилишини камайтиради ва тортиш подстанциялари орасидаги масофани 100 км га қадар узайтириш имконини беради. Поезд участка бўйлаб ҳаракатланганида автотрансформаторлар юкланмани ўзига олиб, кучланишни 25 кВ га қадар пасайтирадилар ҳамда уни электровозлар ток оладиган контакт тармоғига узатадилар.
Одатда, электрлаштирилган темир йўлларда икки томонлама таъминлаш схемаси қўлланади. Линиядаги ҳар бир локомотив икки тортиш подстанциясидан энергия кучи олади. Контакт тармоғининг электрлаштирилган линия сўнггида жойлашган участкалари бундан истисно бўлиб, уларда энг чекка тортиш подстанциясидан консолли (бир томонлама) таъминот схемаси қўлланиши ҳам мумкин.
Контакт тармоғини алоҳида, электр жиҳатидан ўзаро боғланмаган участка(секция)ларга ажратиб, бунинг учун тортиш подстанциялари ва секциялаш постлари яқинида изоляцияловчи богланиш – бўйлама секциялаш ташкил этилади. Ҳар бир секция тортиш подстанциясининг таъминот линияси ва контакт тармоғининг қўшни секцияларидан, секциялаш пости орқали электроэнергия олади.
70–расм. Доимий (а) ва ўзгарувчан (б) токдаги электрлаштирилган линиянинг озиқланиш принципиал схемаси:
1-тортиш подстанциялари; 2-секциялаш постлари
Бўйлама секциялашда изоляцияловчи богланиш ёрдамида ҳар бир перегон ва станция контакт тармоғини алоҳида секцияларга ажратадилар. Ушбу секциялар ўзаро секцион ажратгичлар орқали уланган бўлиб, бу ҳолат зарурат пайдо бўлганида секциялардан исталган бирини электр таъминот тармоғидан узиб қўйиш имконини беради.
71–расм. Доимий токдаги тортиш подстанциясида икки йўллик линия контакт тармоғининг озиқланиш ва секцияланиш схемаси
Станция йўлларида секциялаш имкон бор қадар ана шундай бажарилиши керак. Бунда секциялардан бири ўчирилганида станциянинг қолган секцияларига поезд қабул қилиш ва жўнатиш имконияти сақланиб қолиши керак.
Депо биносида ҳар бир йўлнинг контакт тармоғи алоҳида секцияланиб, заминлаштирувчи контакти бўлган алоҳида секция ажратгичига эга. Ҳаракатдаги таркибни кўздан кечириш ва таъмирлаш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ушбу ажратгичлар ёруғлик кўрсаткичлари билан таъминланиб, улар депо ички ва ташқи томонида, тегишли йўл дарвозаси устида, ажратгич ҳолатига механик тарзда ёки электр ёрдамида боғланган ҳолда ўрнатилади.
Эксплуатация жараёнида таъмирлаш ва тиклаш ишларининг амалга оширилиши электр таъминоти ва секциялаш нормал схемасининг вақтинча ўзгартирилишини талаб этади. Схема ўзгариши қисқа туташув (қ.т.) токларидан ҳимоя билан таъминланиш шартига путур етказмаслиги керак Шу сабабли аввалдан ҳар бир муайян участка учун нормал режимдан ташқари, қуйидаги иш режимларини кўзда тутган махсус схемаларни ишлаб чиқадилар:
72–расм. Секциялаш пости мавжуд станцияда контакт т
армоғини секциялаш схемаси
тортиш подстанцияларида агрегатлар ўчирилган ва подстанция секциялаш пости режимида ишлаб турибди;
тортиш подстанцияси тўлиқ ўчирилган ва шу билан боғлиқ равишда контакт тармоғининг бўйлама ажратгичлари ёқилган;
секциялаш пости ўчирилган ва шу районда контакт тармоғининг бўйлама ажратгичлари ёқилган;
тортиш подстанцияси яқинидаги контакт тармоғининг нормал тарзда ўчирилган бўйлама секция ажратгичлари ёқилган;
станциядаги контакт тармоғининг кўндаланг ажратгичлари ёқилган.
73–расм. Икки йўллик (а) ва бир йўллик (б) линиялардаги ўзгарувчан токли тортиш подстанцияли станцияларда контакт тармоғининг секцияланиш ва озиқланиш схемаси
Ҳар бир иш режими учун қ.т. токларини контакт тармоғининг энг узоқ нуқтасида ҳисоблаб аниқлайдилар. Бунда к. токи кўрсаткичи заҳира коэффициентини ҳисобга олган ҳолда тортиш подстанцияси ё секциялаш постини таъминловчи линиядаги ҳимоя уставкаси токидан кам ёки унга тенг бўлиб чиқса, у ҳолда таъмирлаш ишлари вақтида ҳимоя уставкасини озайтирадилар.
Икки ва кўп йўлли участкаларда бундай ҳолларда контакт тармоғини таъминлаш ва секциялаш схемасини уни параллел равишда улаш йўли билан ўзгартириш мумкин. Бу ҳолда тортиш подстанциясини таъминловчи линиялардан бирини ўчириб, ишлаб турган таъминлаш линиясидаги қисқа туташув токини кўпайтиришга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |