Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet20/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 18. Шамол ва шамол юкламалари

Ҳаво оқимларининг структураси кўп жиҳатдан уларнинг тезлигига боғлиқ. Бу оқимлар кичик тезликдагина параллел бўладилар. Тезлик ошганида ер юзаси нотекисликлари ва қўшни ҳаво массалари ҳарорати билан белгиланадиган мураккаб уюрма ҳаракатлар юзага келади. Шу сабабли шамол тезлиги доимий бўлмай, балки шиддат билан (узилиб) эсади. Шамол эсиши узоқ бўлмай - одатда 0,5-2,0 с, бунда унинг тезлиги ва йўналиши ўзгариб туради. Демак, бирон-бир манбалар асосида шамолнинг ўртача тезлиги олинганида, оқим тезлиги айрим пайтда ундан ортиқ бўлиши мумкинлигини назарда тутиш керак. Шамол тезлиги тебранишларини тавсифлаш учун шиддатлилик коэффициентидан фойдаланиб, у шиддат давомидаги энг катта тезликнинг муайян вақт давомидаги ўртача тезликка бўлган нисбатига тенг. Кузатишлар шиддатлилик коэффициенти шамолнинг ўртача тезлиги ошганида камайишини кўрсатди (63-расм). Шамол тезлигининг кескин ўзгаришлари симга ва таянч конструкцияларига қўшимча динамик юклама келтириб чиқаради. Илгари контакт тармоғининг ҳисоби шамолнинг ўртача тезлиги бўйича амалга оширилган. Сўнгги вақтда шамол кескин ўзгаришлари таъсирига оид қизиқарли тадқиқотлар ўтказилмоқда.



63-расм. Шамол даврий коэффициенти ўртача шамол тезлигидан боғланиш.

Шамол тезлиги тасодифий катталик бўлиб, тақсимот эгри чизиқлари билан тавсифланади. Одатда бўлгани каби, муайян кўрсаткичнинг энг ката кўрсаткичга яқинлашиши билан унинг эҳтимолийлиги камаяди. Контакт тармоғи қурилмаларни ҳисоблаш учун 10 йилда бир марта такрорланадиган шамол тезликлари олинади.


Узоқ кузатувлар асосида Ўзбекистон ҳудудининг норматив шамол тезликлари бўйича (9-жадвал) ёки шамол тезликлари бўйича районлаштириш хариталари ишлаб чикилган (64-расм). Районлаштириш харитасидан фойдаланишда туманлар чегарасига яқин бўлган 100 км кенгликдаги полоса учун тезлик ёки босим кўрсаткичининг энг каттаси олиниши керак.
Шамол тезлигининг босими, Па, тегишли, νнор тезлик билан ҳаракатланаётган 1 м3 ҳаво кинетик қувватига мувофиқ келиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланиб:

Бу ерда р - ҳаво зичлиги, кг/м3;
нор - шамол тезлиги м/с.
Ҳарорат 15° ва атмосфера босими симоб устунининг 760 мм бўлганида ҳавонинг зичлиги 1,23 кг/м3 га тенг. Шунда тезлик босими ва шамол тезлиги орасидаги боғлиқлик қуйидаги формулага биноан белгиланади:




Фойдаланиш шароитида шамол тезлиги (м/с) ўзгарувчан бўлгани сабабли, шамол юкламасини аниқлаш учун ҳисоблаш формуласи қуйида ушбу тавсифнома билан бирга келтирилган. Бу ҳолда шамол юкламаси:

Бўлиб, бу ерда Pвт – шамолга перпендикуляр йўналишдаги юза қабул қилаётган юклама, кН;
Сх – объект шакли ва ҳолатига боғлиқ бўлган олд қаршиликнинг аэродинамик коэффициенти (10-жадвал).
S – шамол оқими таъсир килаётган юза майдони, м2.
Таянчга шамол таъсирини ҳисоблашда, Сх қиймати цилиндрсимон таянчлар учун 0.7, ясси таянчлар учун 1.4 деб олинади.
Бир метрли симга шамол юкламасини аниқлаш учун юқоридаги формула қуйидаги кўриниш олади:

бу ерда рвт – симга тушган шамол юкламаси, кН/м;
d – симнинг диаметри ёки баландлиги, мм.
7-жадвал
Белгиланган тезлик босими ва шамол тезлиги ердан 10 м узоқда жойлашганида


Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish