Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet19/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

I

II

III

IV


Махсус

Музлик деворнинг қалинлиги

5 мм

10 мм

15 мм

20мм

25 мм ортиқ

Музликнинг интенсивлиги сим диаметрига боғлик. Уни турли диаметрли симларда аниклаб, деворнинг норматив қалинлигини қуйидаги коэффициентларга кўпайтириш зарур:


5-жадвал

Диаметр

5

10

20

30

Коэффициент

1,1

1,0

0,9

0,8

Музлик интенсивлиги ва такрорланувчанлигига унинг денгиз сатҳидан жойлашув баландлиги катта таъсир кўрсатади. Жой нақадар баландроқ бўлса, музлик шунча кучли ва тезроқ ҳосил бўлади. Худди шундай таъсирни симларнинг ерга юзасидан баландлиги кўрсатаяпти. Шунинг учун девор қалинлигини қуйидаги коэффициентларга кўпайтириш керак:

6-жадвал


Баландлик, м

5

10

20

30

50

70

100

Коэффициент

0,8

1,0

1,2

1,4

1,6

1,8

2,0

Агар тадқиқот ва кузатувлар орқали муз қатламлари хусусида олинган маълумотлар мавжуд бўлса, муз девори қалинлиги айнан шу кўрсаткичлар асосида қабул қилинади. Муз деворининг қалинлиги 15 йилда бир марта такрорланади деб фактик маълумотлар натижаларига ишлов бериш орқали аниқлайдилар. Тоғ ва баланд-паст жойлардаги тадқиқот ва кузатувлар чоғида муз девори қалинлигига аниқлик киритиш тавсия этилади, чунки бундай ерларда муз ҳосил бўлишига рельефнинг таъсири ҳисобга олиниши шарт. Алоҳида туманларда музлик девори қалинлиги фактик назоратлар бўйича 1 мм га қадар яхлитлаган ҳолда қабул қилиниши лозим.



500 кВ кучланиш ҳаво линиялари музнинг камида 10 мм қалинлиги билан, барча қолган линиялар - 5 мм қалинлик билан ҳисобланиши керак.


Муз ҳосилалари кузатиладиган ҳарорат, одатда, нолдан паст бўлиб, бунда нисбатан анча пастроғи – тепаликларда, нолга якинлашадигани - атмосферанинг пастки қатламларда. Муз ҳосилалари ҳарорат нолдан бирмунча юқори бўлганида ҳам пайдо бўлганлиги кузатилган. Атмосферанинг юқори қатламларидаги ўта совуган сув заррачалари ёмғир кўринишида ёғиб, симларга тегиши билан улар атрофида деярли бир хил муз қатламини ҳосил қилади. Электр узатиш линиялари ва контакт тармоқларининг ҳисоб нормаларида муз ҳавонинг ҳарорати - 5° га тенг эканлигида ҳосил бўлади деб қабул қилинади.
Музлик юкламаси муз оғирлиги кучи бўлиб, йўналишига кўра вертикал, ҳаракат қилиш вақтига кўра қисқа муддатли ҳисобланади. Симга музлик оғирлиги юкламаси интенсивлиги, кН/м, қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бунда ρгл- сим диаметри ва жойлашиш баландлигини ҳисобга олган ҳолда музлик деворининг қалинлиги, мм.
Симга меъёрий юклама, музнинг зичлик 900 кг/м3 бўлганида, қуйидаги формула бўйича аниқланиб:

бунда b - сим диаметри ва жойлашиш баландлигини ҳисобга олган ҳолда музлик деворининг қалинлиги, мм.
Контакт сими мунтазам равишда ток қабул қилгич ва музликни бартараф қилиш чоралари амалга оширилиши туфайли, бошқа симларга кўра анча қулай шароитда жойлашганлиги сабабли унинг ҳисоби учун тутиб турувчи тросга нисбатан музлик девори калинлиги икки баробар кам деб олинади. Музлаш юкламасини ҳисоблашда, контакт сим диаметри унинг баландлиги ва энининг ўртача қиймати деб қабул қилинади.
Музлик юкламасини аниклашда, микроиқлим хусусиятлари таъсирини ҳам ҳисобга олиш шарт. Контакт тармоғи котлованлар, тор водийлар, зич қурилиш (бинолар) жойларида, ўрмон массивлари ёки дарахт (бино)лар баландлиги контакт симининг баландлигидан юқори бўлган жойларда, ва ниҳоят, чуқурлиги 6 м дан ортиқ бўлган ўраларда бу кўрсаткич 25% камайтириб олинади.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish