Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди


§ 9. Ўта оғир поездларни ўтказиш учун контакт осмалари



Download 9,67 Mb.
bet9/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 9. Ўта оғир поездларни ўтказиш учун контакт осмалари

Ўта оғир ва узун юк поездларни ташкиллаштириш бўйича йўриқномага асосан оғирлиги 6000 тоннадан ёки узунлиги 350 ўқдан кўп поездлар ўта оғир юкли поездлар ҳисобланади.


Ўта оғир ва узун поездлардан фойдаланишга бир ва икки йўлли участкаларда куннинг исталган вақтида ҳарорат – 30С дан кам бўлмаганда, бўш вагонлардан иборат поездларга ҳарорат – 40С дан кам бўлмаганда рухсат берилади.
Уланган поездлар станцияларда ёки перегонларда иккита поезддан, зарур бўлганда эса учта поезддан локомотивнинг тортиш кучи ва қуввати бўйича чеклашларни ҳамда электр таъминот қурилмаларининг чеклашларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Электрлаштирилган участкаларда уланган юк поездларини ўтказиш тартиби битта йўл контакт тармоғи симларининг қизиш шароитлари бўйича ўрнатилади. Ундан ташқари, барча ўта оғир ва узун поездлардаги электровозларнинг умумий токи контакт тармоғи симларининг қизиши бўйича рухсат этилган токдан ошмаслиги керак. Нолдан паст ҳароратларда контакт осмаси симларининг рухсат этилган токи 1,25 мартага ошиши мумкин.
Электрлашган линияларнинг икки йўлли участкаларида, одатда, бундай поездлар ўтган вақтда секциялаш постлари ва параллел улаш пунктлари уланади.
Тортувчи нимстанциялар орасидаги зонада ўта оғир ва узун поездларнинг сони (нормал электр таъминот учун) ҳаракат графигига киритилган сонидан ошмаслиги лозим. Шу билан бирга электр таъминот қурилмаларининг юкланганлигини ҳисоблаш учун унификация қилинган оғирликга ва узунликга эга иккиталик поездлар иккита алоҳида поезд деб, учталик поездлар эса учта алоҳида поезд деб қаралади. Поездлар аро минимал интервални берилган қийматгача пасайтириш – ўта оғир поездлар билан енгил поездларни навбатма-навбат ўтказиш йўли билан, шунингдек секциялаш постлари ва параллел улаш пунктларини улаш ёки контакт тармоғининг рухсат этилган токини ошириш йўли билан эришиш мумкин. Масалан, йўллар бўйича жиддий фарқ қилувчи юкламаларга эга икки йўлли участкаларда қўшимча секциялаш постлари ва параллел улаш пунктларининг киритилиши контакт тармоғи симларидаги токнинг пасайишига олиб келади ва бу поездлараро ҳисобий минимал интервални тахминан 1,1 – 1,4 мартага камайтириш имкониятини беради.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish