§ 7. Симларнинг ток Қабул Қилгич ўҚига нисбатан жойлашуви
Йўл участкасидаги ток қабул қилгичларнинг контакт киритмалари бир хилда ейилиши учун симни ток қабул қилгич ўқидан у ва бу тарафга навбатма-навбат кўчириш билан жойлаштирилади. Симларнинг таянч олдидаги кўчиши зигзаг деб аталади. Сим ҳар бир таянчда ёки бир неча таянчдан сўнг кўчириб турилади. Зигзаг кўрсаткичи ток қабул қилгич сирпанчиғи ишчи қисмига мувофиқ равишда ўрнатилади. Чет эл темир йўлларида зигзаг 200 дан 500 ммгача ўзгариши мумкин. МДҲ темир йўлларида йўлнинг тўғри участкаларида нормал зигзаг 300 мм деб қабул қилинган. Иккита контакт симли осма (шокила) учун зигзаг кўрсаткичини ток қабул қилгич ўқидан энг узоқ жойлашган симникига тенг деб оладилар.
Йўлнинг қийшиқ участкасида симни ҳар бир таянч олдида зигзагини эгриликнинг ташқи томонига қилиб жойлаштирилади. Зигзаглар ана шундай жойлаштирилганидагина чегарадош таянчларда контакт симининг шамолда тебраниши бўйича энг катта узунлигини олиш мумкин. Нормал зигзаг йўлнинг қийшиқ участкаларида 400 мм деб қабул қилинган. Бундай зигзагда шамол эсмаганида кичик радиусли эгри чизиқларда оралик (оралиқ) ўртасидаги контакт сими ток қабул қилгич ўқидан эгри чизиқ маркази томонга силжиган бўлади. Катта радиусли эгриликларда зигзаг шунга қадар камайтириладики, бунда сим оралиқ ўртасида жойлашиб, ток қабул қилгич ўқига тегиб туради. Фойдаланиш пайтида контакт симнинг энг катта зигзаги йўлнинг тўғри участкаларида 400 мм дан, эгри қисмларида эса 500 мм дан ортиши керак эмас.
Ушлаб турувчи трос ток қабул қилгич чана сирпанчиғи билан тегмайди, шунинг учун уни горизонтал сатҳда турлича жойлаштириш мумкин. Симларнинг йўлнинг тўғри участкасида ўзаро жойлашишига боғлиқ равишда занжирли осмаларни вертикал, ярим ётиқ ва ётиқ (косой) турларига ажратилади.
20-расм. Контакт тармоғининг шамол бўлмаган вақтда тўғри (а) ва эгри (б) участкаларда жойлашиши:
1- контакт тармоғи; 2-таянч; 3-фиксатор
Вертикал осмада симлар бир вертикал сатҳда жойлаштирилади. Бунда барча торлар ҳам ана шу сатҳдан жой олади. Ушлаб турувчи трос контакт сими билан бир хил зигзагга эга бўлиб, бу турли узунликдаги консоллар қўлланишига олиб келади. Ана шу туфайли МДҲ темир йўлларида вертикал осма қўлланмайди.
Ярим ётиқ осмаларда ушлаб турувчи трос ток қабул қилгич ўқи устида, контакт сими эса зигзагли қилиб жойлаштирилади. Торлар йўлга кўндаланг ва бироз ётиқ жойлашади. Контакт сими ярим ётиқ осмада шамол таъсирида вертикал осмага нисбатан камроқ четлашади, чунки .тиқ торларда юзага келадиган улар тортилишининг горизонтал таркибий қисмлари симнинг оғишига ҳалақит беради. Торларнинг қиялиги кичик бўлгани учун улар на контакт симини маҳкамлаш конструкциясида, на осма симларининг мустаҳкамлиги ҳисобида, на шамолдан силкиниш кўрсаткичини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Ярим ётиқ осма тузилиши содда бўлиб, турли узунликдаги консолларни талаб этмайди.
Ётиқ осмада ушлаб турувчи трос ва контакт сими таянч олдида ток қабул қилгич ўқидан ўзаро қарама-қарши тарафга силжиган бўлади. Ушлаб турувчи тросни 1000 мм гача силжитадилар. Торлар ярим ётиқ осмага нисбатан кўпроқ ётиқликда бажарилиб, шунинг учун торлар тортилиши горизонтал таркибий қисмларининг таъсири бир мунча ортади. Оралиқнинг шамол йўналиши контакт сими зигзаги йўналишига мувофиқ келадиган қисмидаги контакт сими номи келтирилган горизонтал таркибий қисмлар таъсирида камроқ силжийди. Аммо бу каби османи монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш мураккаб бўлганлиги сабабли МДҲ темир йўлларида улар деярли қўлланмайдилар.
Йўлнинг қийшиқ участкаларида вертикал ва ётиқ осмалар фарқланади. Вертикал осмада ушлаб турувчи трос таянчлар яқинида ток қабул қилгич ўқи эгри чизиғининг ташқи томонига контакт сими билан бир хил масофага сурилади. Режада осма алоҳида тўғри чизиқ (хорда)лардан иборат синиқ чизиқ кўринишида жойлашади. Ётиқ занжирли осмада ушлаб турувчи тросни таянчлар олдида контакт симига нисбатан эгри чизиқнинг ташқи томонига кўчирадилар ва барча торлар бир томонга эгилиб жойлашадилар. Бунинг оқибатида контакт сими режада йўлнинг эгри чизиғига яқин эгри чизиқли кўриниш олади. Бунда худди шу радиусли эгри чизиқдаги вертикал осмага нисбатан оралиқ (оралик) узунлигини узайтириш мумкин бўлиб чиқади. Эгри чизиқнинг маълум радиуси учун ётиқ занжирли осма фиксаторсиз ҳам бажарилиши мумкин. Аммо ишончлилик шартларига кўра меъёрларда фиксаторсиз осмаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Ётиқ османи йўлнинг эгри участкасида монтаж қилиш йўлнинг тўғри участкасига нисбатан ҳам мураккаброқ. Шунинг учун МДҲ темир йўлларида йўлнинг тўғри қисмида асосан ярим ётиқ ва эгри участкаларида вертикал осмаларни қўллайдилар.
Номи келтирилган занжирли контактли осмалардан ташқари таянчлар олдида ток қабул қилгич ўқидан турли томонларга силжиган икки ушлаб турувчи тросга эга (пространственная) осма ҳам қисман тарқалган. Бундай осма шамол таъсири кучли бўлган кичикроқ участкаларда ишлатилади. Икки контакт симига эга, ҳамда шамолга чидамли бўлган ромбсимон занжирли осма ҳам (пространственний) ҳисобланади. Бу каби осмаларни қўллашни энг ноқулай шамол шароитларида жойлашган доимий ток участкалари чеклаб туради.
21 расм. Ярим эгилган османинг тармоқлари жойлашуви
22-расм. Вертикал ва қийшиқ одинар занжир осмаси
23-расм . Ушлаб турувчи троснинг жойлашув схемаси: 1-контакт тармоғи; 2-ушлаб турувчи трос
Do'stlaringiz bilan baham: |