§ 6. Контакт тармоҒини ушлаб турувчи тросга илиш
Занжирли осмалар контакт симининг ушлаб турувчи тросга илиш усулига кўра уч гуруҳга ажратилиши мумкин:
битталик (16-расм, а), бунда контакт сими ушлаб турувчи тросга торлар ёрдамида илинади;
иккиталик (16-расм, б), бунда ушлаб турувчи тросга торлар бўйича қўшимча сим осилиб, унга контакт сими илинади;
мураккаб (16-расм, в), икки ва ундан ортиқ қўшимча симга эга. +ўшимча сим, османинг бошқа симлари каби компенсацияланмаган ва компенсацияланган бўлиши мумкин.
Битталик контакт осма дунё темир йўлларида кенг оммалашган. У тузилишига кўра анча содда бўлиб, тайёрлаш учун иккиталик осмага нисбатан икки маротаба кам рангли металл талаб қилади. Оралиқ узунлиги бўйича эластикликни текислайдиган мосламалар қўлланган ҳолатда битталик осма ҳаракат тезлиги 160 км/с дан ошганида ток олинишини таъминлашга эришади.
Иккиталик осма одатда доимий ток линияларининг асосий йўлларида, озиқлантириш шартларига кўра контакт сими ва ушлаб турувчи тросдан ташқари яна қўшимча симларга (кучайтирувчи ёки ёрдамчи) эга бўлиш зарур бўлган ҳолларда қўлланади. Компенсацияланган контакт ва ёрдамчи симлари бўлган иккиталик османи ишлатиш жойларида, кўмакчи сим сифатида эскирган контакт симидан фойдаланадилар. Анкерли участкалар ва бирикув жойлари тузилиши худди битталик ярим компенсацияланган османики кабидир. Иккиталик османинг фазилати - у симларнинг умумий тортилиш йиғиндиси, ток қабул қилгич сирпанчиғи билан бевосита алоқада бўлган каттароқ массага эгалиги, контакт симининг кичикроқ осилиш стреласи ва бир маромдаги эластикликка эгалигида. У ҳаракатнинг катта тезликларида ҳам яхши ток олинишини таъминлайди. Шунинг учун иккиталик ва мураккаб осмалар ўзгарувчан ток тезюрар линияларида қўлланади. Буюк Британияда компенсацияланган иккиталик осма темир йўлларни электрлаштиришда 25 кВ ли кучланишли ўзгарувчан ток осмаси намунавий осма сифатида қабул қилинган.
Контакт ёки кўмакчи симнинг ушлаб турувчи тросга илиниш усулига боғлиқ равишда таянчлар яқинида занжирли осмалар таянчли, силжиган торли ва рессорали тросли бўлиши мумкин. Битталик ва иккиталик осмадан фойдаланишда ток олиш сифати кўп жиҳатдан таянч узелида илиниш усулига боғлиқ.
Таянч тори ушлаб турувчи троснинг таянчга уланиш жойига, яъни силжимас нуқтага ўрнатилиб, у компенсацияланган сим таранглиги камайганида вертикал йўналишда силжимайди. Торларнинг қолган ўрнатилиш жойларида контакт сими ушлаб турувчи трос (узлуксиз линиялар). Торларни узайтириш амалга оширилмаса, у ҳолда контакт сими осилиш стреласини берилган ҳароратда ушлаб турувчи трос осилиш стреласи ва контакт сими осилмаган ҳолати ҳарорати орасидаги фарқ сифатида аниқланиши мумкин.
Торларнинг таранглиги фарқи нақадар катта бўлса, контакт сими осилиш стреласи ҳам шунчалик катта бўлади. Бундан ташқари, таянч тори остидаги эластиклик муайян контакт тортилишига қадар нолга тенг, осилма ўртасида эса энг катта кўрсатгичга эга бўлади. Буларнинг бари, айниқса симнинг энг паст ва энг юқори ҳароратларида ток олиш учун ёмон шарт-шароит туғдиради.
Торларни таянчдан силжитиб, улар ҳарорат ўзгарганида вертикал юза бўйлаб силжийдиган нуқталарда маҳкамланса, контакт симининг кўриб чиқилаётган ҳароратдаги ҳолати биринчи схемадагига нисбатан ўзгача бўлади. Бунда контакт сими осилиш стреласи камроқ:
Торлар таянчдан нақадар узоқроқ жойлашса, сим кўрсаткичи шу қадар катта ва сим осилмаси стреласи шунча кичик бўлади. Бироқ, контакт симида маҳкамланган фиксаторни тутиб туриш зарур бўлганлиги туфайли ҳар бир торнинг таянчдан силжиши 2000 мм дан ошмай, бу осилиш стреласини жиддий камайтира олмайди ва шу билан ток олинишини яхшилашга у қадар таъсир кўрсатмайди.
Занжир тавсифномаларини яхшилашнинг энг яхши воситаси таянчлар олдида рессора тросини қўллашдан иборат. Ана шундай трос билан контакт симининг баландлиги, таянч тори бўлган ҳолдаги каби, таянчлар остида доимий бўлиб қолмай, ушлаб турувчи трос унга рессора троси маҳкамланган нуқталаридаги осилмасига ва рессора троси осилиши ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради. Шу туфайли контакт сими осилиш стреласи анча камаяди ва осилма фаолияти яхшилашади.
Ушлаб турувчи троснинг рессора троси ва таянч олди торлари маҳкамланган жойларда турли вертикал силжишлари туфайли контакт сими таянч остида суратда кўрсатилган ҳолатлардан бирини қабул қилиши мумкин (узлуксиз ва нуқтали линиялар).
Контакт сими осилиш стреласини аниқлашда у таянч олди торлари орасида горизонтал жойлашади деб қабул қиладилар ва унда fi ни юқоридаги формула бўйича топиш мумкин. Рессорали трос оралиқдаги османинг таянч торларига нисбатан бир меъёрли эластиклик бўлишини таъминлайди. Ток қабул қилгич таянч остида бўлган чоғида унинг симга босиши аввал рессорали, сўнг ушлаб турувчи троснинг юкланишини камайтиради. Бунда ток қабул қилгич таянч нуқталарида контакт симини таянч тори бўлган занжирли осилмага нисбатан анча баландроқ кўтаради ва ораликнинг ўрта қисмидаги кўтарилишдан кўп фарқ қилмайди. Ток қабул қилгич баландлиги бўйича камроқ тебраниб, бу айниқса катта тезликларда ижобий хусусият деб қабул қилинади. Шу туфайли рессорали занжир осилмасини асосий йўлларда қўллаган мақсадга мувофиқ.
Ушлаб турувчи троснинг таянчга уланиш жойи ва осилмай, текис жойлашган контакт сими ўртасидаги масофани занжирли осилманинг конструктив баландлиги деб атайдилар. У ушлаб турувчи троси мисдан ясалган осмалар учун 1,8-2,2 м ва пўлат-мис тросли осмалар учун 1,8 м деб қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |