Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди


§ 5. Симларни тортиш (таранглаш) усуллари



Download 9,67 Mb.
bet5/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 5. Симларни тортиш (таранглаш) усуллари

Симларни тортиш усулига қараб компенсацияланган, ярим компенсацияланган ва компенсацияланмаган занжир осмалари фарқланади. Компенсацияланмаган занжирли осмада барча симлар анкерли таянчда қўзғалмас қилиб (11-расм, а) маҳкамланган. Ушлаб турувчи трос ва контакт симининг таранглиги ҳарорат ўзгарганида кенг миқёсда ўзгариб туради (11-расм, б).



Контакт сими ушлаб турувчи тросга шундай илинадики, муайян ҳароратда торларнинг унга маҳкамланиш нуқталари горизонтал тўғри чизиқда жойлашади, ёки, сим осилмасиз жойлашади. Бу ҳарорат контакт симининг осилмасиз ҳолати ҳарорати (t0) деб аталади. Ҳарорат кўтарилганида ушлаб турувчи трос чўзилиб, мос равишда, унинг осилиши катталашиб, тортилиши камаяди. Ушлаб турувчи трос осилишининг кўпайиши унга торлар билан илинган контакт симининг пастлашишига олиб келади. Энг катта пастлашиш оралиқ ўртасида, таянч ёнида эса - энг кам, агар тор бевосита таянч олдида жойлашган бўлса нолга тенг бўлади. Шундай қилиб ҳаво ҳарорати, осилмас ҳолат ҳароратидан баланд бўлганида, контакт сими маълум осилиш стреласига эга бўлади (12-расм, а).

Ҳарорат пасайганида ушлаб турувчи трос калталашади. Бу унинг осилиши камайиши ва тортилиш ортишига олиб келиб, контакт сими бунинг оқибатида оралиқнинг ўрта қисмида торлари билан юқорига тортилади (12-расм, б). Агарда ҳарорат камроқ пасайса, сим таянчлар олдида ўз ҳолатини сақлайди. Ҳарорат катта пасайганида контакт сими таянчлар остида ва яқинидаги торлар устида бир оз кўтарилади. Бу ҳолда бевосита таянчлар олдида жойлашган торлар юки енгиллашади. Контакт симнинг пастга осилишини мусбат, юқорига кўтарилишини эса – манфий деб аташ қабул қилинган.
Ҳарорат ўзгариши оддий осмада бўлгани каби контакт симнинг тортилишига таъсир этади. Шунинг учун компенсацияланмаган осма контакт сими тортилишини вақти-вақти билан ростлашсиз қўллаш мумкин эмас. Контакт сими тортилишининг ўзгариши диапазонини камайтириш учун, оддий осмадага каби, мавсумий ростлашни қўллаш мумкин. Бироқ тортилиш икки маротаба ростланганидан кейин ҳам унинг таранглги ток олиш шартларига кўра йўл қўйиладиган чегарадан пасайиб кетади. Шунинг учун компенсацияланмаган мис контакт симини занжирли контакт осмаларда МДҲ иқлим шароитларида икки мавсумий ростлашда ҳам қўллаб бўлмайди.
Компенсацияланмаган османинг камчиликларидан яна бири, кучли шамол шароитида тортилиш камайиши туфайли контакт сими ток қабул қилгич ўқидан бошқа таранглаш турларига нисбатан каттароқ масофага четлашади. Бунинг олдини олиш учун, ана шундай осмалар учун оралиқ узунлиги камайтирилиб, бу эса контакт тармоғи қийматининг ортишига олиб келади. Компенсацияланмаган контакт осма чекланган ҳолда қўлланиб, Ўзбекистоннинг электрлашган темир йўлларида умуман ишлатилмайди.
Занжирли ярим компенсацияланган осма юқорида баён этилган осмадан анкерли таянчлар олдидаги контакт симида компенсаторлар мавжудлиги билан фарқланиб, улар туфайли ҳарорат ўзгаришларида ҳам контакт симининг деярли доимий таранглиги таъминланади (13-расм, а). Торлар қийшайиши сабабли у доимий бўла олмайди. Чегара ҳароратларда анкер участка ўрта қисмида контакт сими таранглиги компенсатор олдидагига нисбатан жиддий фарқланиши мумкин (13-расм, б). Ярим компенсацияланган занжирли османинг ушлаб турувчи троси ўзгармас қилиб анкерлангани туфайли, унинг ҳароратга боғлиқ равишда узайиши контакт сими баландлигининг компенсацияланмаган осмадаги каби ўзгаришига олиб келади. Ярим компенсацияланган османинг асосий камчилиги контакт сими осилиш стреласининг жиддий ўзгаришидан иборат.
Энг оғир шароит қиш даврида контакт сими салбий осилиш ўқига эга бўлганида юзага келиб, бунда ток қабул қилгич кўтарилиши таянчдан оралиқ марказига томон ҳаракатланишда оралиқ ўрта қисмида османинг нисбатан эластиклиги туфайли контакт симининг кўтарилиши билан қўшилади. Буни ҳисобга олиб, контакт симини ростлаш, улар ўртача ҳароратдан 10-15 даража пастроқ бўлган ҳароратда осилмас ҳолатда амалга оширилади. Шунда энг қуйи ҳароратда сим камроқ манфий осилиш стреласига эга бўлади, аммо энг юқори ҳароратда мусбат осилиш стреласи катталашади. Ярим компенсацияланган занжирли осма МДҲ ва хорижда кенг қўлланади.

Компенсацияланган занжирли осмада барча симлар ҳарорат туфайли узайишларни автоматик тарзда компенсациялаш мосламалари билан таъминланган (14-расм, а). Анкер таянч яқинидаги оралиқдаги ушлаб турувчи трос ва контакт симининг тортилиши берилган ҳарорат интервали учун ўзгармас бўлади (14-расм, б).



Бунда ушлаб турувчи троснинг осилиш стреласи доимий бўлиб қолиб, бунда контакт сими баландлиги оралиқнинг барча нуқталарида ҳарорат ўзгаришларига боғлиқ бўлмайди. Компенсацияланган ушлаб турувчи троснинг осилиш стреласи фақат осма симига муз оғирлигидан юклама таъсири ортганида ўзгаради. Ҳарорат ўзгаришлари контакт сими ва ушлаб турувчи трос бўйлама ҳаракатланишини келтириб чиқаради. Шунинг учун ушлаб турувчи трос буриладиган консолларга илинади. Компенсацияланган занжирли осма МДҲ темир йўлларида кенг қўлланмоқда.
Қисман компенсацияланган осмалар ҳам қўлланиши мумкин бўлиб, бунда (19-расм) компенсаторлар берилган ҳарорат оралиғида ишлайди. Муайян ҳароратда компенсатор ҳаракатини стопор чеклаб туради ва у янада пасайиб кетган ҳолида осма ярим компенсацияланган каби ишлай бошлайди. Стопор шунингдек музлашдан юклама ортганида ҳам ишлаб кетади ва шу билан симларнинг габаритдан ортиқча осилишларининг олдини олади.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish