Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet38/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

2-чизма. Табиий ресурслар таснифи.
Мазкур таснифлашда асосий тамойил сифатида табиий ресурсларнинг миқдорий хусусиятлари намоён бўлади. Чунки, ҳар бир ҳудудда табиат бойликлари маълум миқдорда мавжуд бўлиб, баъзилари (ўсимлик, ҳайвонот, рудали маъданлар ва бошқалар) нооқилона фойдаланиш оқибатида тугаб қолиши, қайта тикланмаслиги мумкин. Аммо, шундай ресурслар ҳам борки, улар муайян шарт-шароитларда яна қайта тикланиши мумкин. Шу боисдан ҳам, 2-чизмада акс эттирилганидек, тугайдиган табиий ресурслар ўз навбатида икки гуруҳга бўлинади: тикланадиган ресурслар ва тикланмайдиган ресурслар.
Тикланмайдиган табиий ресурслар ёки фойдаланилаётган даражадагидан юз марта ва миллион марта секин тикланадиган табиий ресурслар биринчи rypyҳra киради. Бутунлай йўқ бўлиб кетадиган ва жуда камайиб кетадиган ер ости бойликлари фойдали қазилмалар шулар жумласидандир. Демак, бундай ресурсларни тиклаб бўлмас экан, уларни тежаб тергаб ишлатиш ва муҳофаза қилиш зарур.
Тикланадиган табиий ресурслар - бутунлай йўқ бўлиб кетмайди ва қайтадан тикланади. Тирик мавжудотлар, ўсимлик ва ҳайвонлар, шунингдек тупроқ ана шундай ресурслардандир. Тупроқ йўқ бўлиб кетмайди, лекин acocий хоссаси бўлган унумдорлигини йўқотади. Бундай ресурслардан фойдаланаётганда шуни эсда тутиш керакки. муайян табиий шароитнинг бузилиши уларнинг қайта тикланишига халақит бериши мумкин. Масалан: ҳозирги вақтда бутунлай қириб юборилган кўпгина ҳайвон ва ўсимлик турлари, шунингдек эрозия натижасида бутунлай бузилган тупроқлар қайта тикланмайди. Бунда тикланадиган табиий ресурсларнинг пайдо бўлиш жараёни муайян тезликка эга бўлишини ҳам унутмаслик лозим. Масалан, отиб ташланган ҳайвонларнинг қайтадан пайдо бўлиши учун 1 йил ёки бир неча йил керак. Дарахти кесиб ташланган ўрмон камида 60 йилдан кейин қайта тикланади. Таркиби бузилган тупроқ яхшиланиши учун 1 неча минг йил керак.
Тугамайдиган ресурслар ҳам ўз навбатида оқилона муносабатни талаб этади. Бундай ресурслар сирасига сув, ҳаво (иқлим) ҳамда космик ресурслар киритилади. Сув ҳамда ҳаво тугамайдиган ресурслар бўлсаларда, нооқилона фойдаланиш, экологик мувозанатнинг бузилиши оқибатида улар ҳам айнан тупроқ сингари ўзларининг сифатини бутунлай йўқотиши ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб қолиши мумкин. Демак, табиий ресурслардан фойдаланганда уларнинг миқдор ҳамда сифат кўрсаткичлари уйғунлигини тўла инобатга олиш ижобий натижа беради.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланишида табиий ресурслардан фойдаланиш. Жамият билан табиат ўртасидаги ўзаро таъсир вақт ва маконда турлича бўлиб келган. Ушбу таъсирнинг жойлардаги кўлами ҳар хил бўлганлиги туфайли табиатда маълум даражада ўзгаришлар содир бўлган. Мазкур ўзгаришларни диққат билан тадқиқ этиш натижасида табиат билан жамият ўртасида юз бериб келган ўзаро таъсирнинг қанчалик мақсадга мувофиқ ёки инсон таъсири кўп-кам бўлганлигини билиш мумкин. Бирламчи даврларда, яъни кишилик жамияти тараққиётининг дастлабки босқичларда табиий омил инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, қадимги одамларни табиатга қарамлиги катта бўлган. Лекин, вақт ўтиши билан инсон ўзини ақлий ва жисмоний қобилиятини, моддий маданиятини такомиллаштириб, табиатга ўз таъсирини ўтказа бошлайди. Дастлаб оддий тош қуроллар ва кейинчалик оловни ихтиро қилиниши (бундан 300-400 минг йил бурун) туфайли инсоннинг табиий ресурслардан фойдаланиш имконияти кенгайди.
Ҳозирги замон одами - неантропнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда дастлабки ижтимоий жамият - ибтидоий жамоа тузуми вужудга келиши учун бир неча юз минг йиллар зарур бўлган. Мазкур жамиятнинг ривожланиш даври (3 млн. йилдан кўпроқ) палеолит (қадимги тош асри) билан тугайди. Бу даврда одам табиатдаги тайёр бойликлардан фойдаланиб ҳаёт кечирган.
Янги тош асрида (Неолит, бундан 10 минг йил аввал) аҳолини сони орта борган. Шимолий ярим шарда материк музланиш даврининг бошланиши билан иқлимнинг совиб кетиши оқибатида ибтидоий одамларнинг чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланувчи гуруҳлари Ўрта Ер денгизи, Олд, Жанубий ва Ўрта Осиёда таркиб топди. Евросиёнинг ўрмон минтақасида кўпроқ чорвачилик тараққий қила бошлади. Деҳқончилик ва чорвачиликни тараққий қилиши туфайли инсоннинг атроф-муҳитга таъсири сезиларли бўла бошлади. Аввало, ўрмонларнинг қисқариши ҳисобига (ғарбий Европа) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг майдони кенгайиб борди. Профессор А.А.Рафиқов маълумотларига кўра (1997 йил) Шарқий Европада даштларни ҳайдаш бундан 2 минг йил бурун бошланган эди. Ўзбекистонда эрамиздан аввалги III мингинчи йилларда рудадан мис эритиб олиниб, ундан турли меҳнат қуроллари ясала бошланган. Деҳқончиликда донли экинлар экиш, лиман усулида суғориш (Нурота тизимасининг шимолий ёнбағир этакларида), уй ҳайвонларини боқиш ва кўпайтириш билан (Жанубий Оролбўйида) шуғулланила бошлаган.
Эрамиздан аввалги II мингинчи йилларда Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё этакларида тақирлар лиман усулида суғорила бошланган, дастлабки унча катта бўлмаган оддий суғориш ариқлари қазилган. Бундай ҳудудларга қуйи Зарафшон этакларидаги Замонбобо кўли атрофларини, қуйи Амударёдаги Суярган, Жонбосқалъа ва бошқаларни келтириш мумкин. Эрамиздан аввалги I мингинчи йилларда тоғли ҳудудларда темир рудаси эритилиб, ундан илк бор темир олина бошланган. Мис, бронза, темир ва бошқа металларни қуйиш авваллари ёғоч, кўмир асосида амалга оширилган, кейинчалик қўнғир кўмирдан фойдаланишга ўтилган. Суғориш тизими ривожланган. Кўпгина ҳозирги йирик суғориш каналлари кушонлар даврида (I-IV асрлар) қурилган. Масалан, Тошкент воҳасида Бўзсув, Салор, Самарқанд воҳасидаги Эски Ангор, Эски Туятортар, Бухоро воҳасидаги Шоҳруд, Ромитанруд, Хоразм воҳасидаги қирққиз ва бошқалар. Тоғ этаклари ва ёнбағирлари ибтидоий, кейинчалик уруғ-қабила ва феодал тузумларида мевалар ва ем-хашак йиғиш, қурилиш учун ёғоч, ёқилғи учун ўтин, металл эритиш учун «писта кўмир» тайёрлаш, овчилик учун макон бўлиб хизмат қилган. Ўрмонларнннг катта қисми ёғоч кўмир тайёрлаш учун ишлатилган. Бу мақсадда, айниқса, писта дарахти кўплаб ишлатилгани учун ёғоч кўмир «писта кўмир» деб аталган. Ўрта Осиё тоғларида одатда 500-600 метрдан 1200 метр баландлик орасида ўсган писта дарахти эндиликда ниҳоятда сийраклашган, фақат Боботоғ тизимаси, Самарқанд атрофидаги тоғларда ва бошқа жойларда кичик майдонларда сақланиб қолган.
Кейинги босқичларда, ишлаб чиқариш кучларининг тараққий этишига монанд тарзда табиий ресурслардан фойдаланиш кўлами кенгайиб, чуқурлашиб борди. У айниқса, фан-техника инқилоби даврига келиб жиддий тус олди. Чунки, фан ва техника тараққиёти чуқур сифатий ўзгаришлар жараёнидан иборат бўлиб, жамият ҳаётинииг турли соҳаларига тез суратларда таъсир кўрсатади. Айни пайтда фан ва техника табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлигини муҳим элементи, табиий бойликлардан фойдаланишнинг acocий воситасидир, фан ва техника табиий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида, уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш йўллари ва усулларини излайди ҳамда амалга оширишни таъминлашга хизмат қилади. Бу эса инсоннинг табиий муҳитга бўлган таъсирини янада сезиларли даражага олиб чиқади ва табиий муҳитни айрим кўзда тутилган ҳамда тутилмаган ўзгаришларга сабаб бўлади. Масалан, Шимолий Америка, европаликлар келгунга қадар қуюқ ўрмон билан қопланган эди, аммо истилочилар томонидан ушбу ўрмонлар қисқа муддатда қирқиб юборилган. Ҳозирда ҳам ўрмонлар кесиш суратлари пасайганича йўқ. Эндиликда у ёқилғи сифатида, мебель саноати, қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун янги ерларни очиш, қурилиш, транспорт ва бошқа мақсадларда кесиб олинмоқда, фақатгина тропик минтақада йилига 11 млн.гектардан ортиқ майдонда ўрмонлар кесилмоқда.
Тош асрида бирорта ҳам ҳайвон тури инсон томонидан тур сифатида йўқ қилинмаган бўлса, кишилик жамиятининг кейинги босқичларида уларни тури камайиб кетди. Кейинги 300 йил мобойнида сайёрамизда 120 ҳайвон тури бутунлай йўқолди, истиқболдаги 30 йил мобайнида яна 100 тури йўқолиши тахмин қилинмоқда. Агарда XX асрнинг 50-йилларида Африкада фил суяги билан савдо қилиш йилига 100 тоннани ташкил қилган бўлса, аср охирига келиб 700 тоннадан ошди. Бу аҳволда келажакда Африкадаги филларни фақат қўриқхоналарда учратиш мумкин бўлади. қазилма бойликларини қазиб олиш жараёнида 1970-йилларнинг охирларида йилига 100 млрд т. тоғ жинслари бир жойдан бошқа жойларга кўчирилган эди, аср охирига келиб бу миқдор 6 баробарга ортди.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, вақт ўтиши билан инсоннинг атроф-муҳитга таъсири ортиб бормоқда, яъни у табиат бойликларини тобора қўпроқ ўзлаштирмоқда, халқ хўжалигига кўплаб моддий ресурслар киритилмоқда, бу ҳол аҳоли сонининг ортиб бориши, ишлаб чиқариш кучларининг тўхтовсиз тараққиёти, хусусан меҳнат воситаларининг муттасил такомиллашиши билан боғлиқ. Инсон замонавпй фан ютуқлари билан таъминланганлиги туфайли уни табиатга таъсири эндиликда айрим ҳудуд доирасида ёки маълум бир материк (океан) чегарасидагпна содир бўлмай, балки, Ер шари ҳамда унинг барча сфералари доирасида юз бермоқда. Инсон табиатни ўзгартиришда асосий кучга айланди.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish