Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


-чизма. Инсон меҳнат фаолиятининг табиатга таъсир



Download 9,63 Mb.
bet37/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

1-чизма. Инсон меҳнат фаолиятининг табиатга таъсир
омиллари ва шакллари.

Маълумки, табиий ресурслар ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ривожлантиришда асосий омиллардан ҳисобланади. Шу боисдан ҳам аввало табиий ресурс нима? Унинг қандай хусусиятлари ва турлари мавжуд эканлигини аниқлаш лозимдир. Табиий ресурслар кўпчилик муаллифлар томонидан турлича талқин қилиб келинган. Масалан: академик И.П.Герасимов ҳамда Д.Л.Арманд: «Табиий ресурслар кишилар бевосита табиатдан оладиган ва уларнинг яшашлари учун зарур бўлган хилма хил воситалардир - дея таърифлайдилар.


Ю.Г.Саушкин электр-энергия олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлган табиий компонентларни ва саноат учун хом-ашёни табиий ресурсларга киритади.
Умуман, ресурс сўзи французча бўлиб «яшаш воситаси» деган маънони билдиради. Шу боисдан ҳам табиий ресурслар деганда - овқатга ишлатиладиган ёввойи ўсимликлар ва ҳайвонлар, кишилар ичадиган ва бошқа кўп маҳсулотларда фойдаланиладиган сувлар, металлар олинадиган рудалар, уйлар қуриладиган ёғоч-тахталар, энергия ва ёқилғи манбалари бўлган кўмир, нефть, табиий газлар ва бошқалар тушунилади.
Табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун уларни классификация (тасниф)лаш лозим. Таснифлашнинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, уларда табиий ресурсларнинг у ёки бу хусусиятлари инобатга олинган. Масалан, иқтисодий географ А.А.Минц табиий ресурсларни фойдаланиш шакллари ва йўналишларига кўра иқтисодий жиҳатдан таснифлашни илгари суради. Бу таснифлашда табиий ресурслар моддий ишлаб чиқаришнинг асосий секторларида ва ишлаб чиқаришдан ташкари сферада фойдаланишига қараб гуруҳларга ажратади. Яъни, унга кўра табиий ресурслар: А - моддий ишлаб чиқариш ресурслари (саноатда - ёқилғи, металлар, сувлар. ёғоч-тахта, балиқ; қишлоқ хўжалигида - сув (суғориш учун), овланадиган ҳайвонлар);
Б - номоддий соҳа ресурслари (ичимлик - суви, дарахтзорлар, кишиларни даволаш учун иқлим ресурслари ва х.к.).
Айни пайтда ресурслар фойдаланиш хусусиятига кўра элементар ва комплекс ресурсларга, фойдаланиш даражасига кўра эса реал ҳамда потенциал ресурсларга ажратилади. Реал табиий ресурслар деганда бугунги кунда хўжалик фаолиятида фойдаланиб келинаётган ресурслар тушунилса, потенциал ресурслар - фойдаланиш йўналиши, ундан келадиган иқтисодий самарадорлик илмий жиҳатдан асосланган, ҳозирда амалиётда фойдаланилмаётган ёки фойдаланиш кўлами паст бўлган салоҳиятли истиқбол ресурсларидир.
Илмий манбаларда кенг тарқалган, амалиётда асос вазифасини ўтаб келаётган таснифлашга кўра табиий ресурслар қуйидаги икки турга ажратилади: тугайдиган ва тугамайдиган ресурслар (2-чизма).




Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish