Мониторинг-антропоген ўзгаришлар ҳамда табиий, кам ўзгарган табиатни (антропоген ўзгаришларини баҳолашда объект бўлиши учун) кузатишни амалга оширади. Мониторинг тизимда 3 та даража бор: санитар-таксик, экологик ва биосфера мониторинги.
Санитар-таксик мониторинг-атроф муҳит сифат ҳолатини асосан табиий ресурсларни зарарли ингридиентлар билан ифлосланиш даражасини кузатади. Бу жараёнларни одам, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига таъсирини ҳамда шовқин, аллерген, чанг, патоген, микроорганизмлар, нохуш ҳидлар қуримини аниқлайди. Ҳаво таркибидаги SO2 , NO2 CO2 оғир метал ҳар хил нефть ва органик бирикмалар билан ифлосланиши даражасини назорати билан шуғулланади.
Экологик мониторинг-экологик тизимларда (биогеоценозларда) табиий комплексларда ўзгаришларни аниқлаш, фойдали қазилма заҳиралари сув, тупроқ ва ўсимликлардан иборат. Табиий комплексларнинг, биогеоценозларнинг бузилиш даражаси, бузилмаган экосистемаларнинг белги ва характерискаларини солиштиришга асосан ҳисобга олиш мумкин. М: (тупроқ унумдорлигини пасайиши, ботқоқликларни пайдо бўлиши).
Биосфера мониторинги-табиатдаги глобал фоний ўзгаришларни аниқлашга имкон беради. (м: радиация даражасини, атмосферадаги CO2 , O3) иссиқлик , чангланиш даражаси, океан ва ернинг ҳаво қобиғи орасидаги чўллар циркуляцияси, қушлар, сут эмизувчилар, балиқлар, ҳашоротларни атроф муҳит таъсирларига нисбатан мослашиш жиҳатлари кузатилади. Атроф муҳит ҳолати назоратининг халқаро мониторинги-табиатда антропоген факторлар кучайганлиги сабабли бутун дунё бўйича систематик кузатувлар зарурлиги 60-йилларга келиб аниқ бўлиб қолди. Чунки ҳавога, сувга ташланган чиқиндилар чегара нима эканлигини билмайди. Улар бир давлатдан бошқасига ўтиши мумкин. Шунинг учун атроф муҳит муҳофазаси масаласи тор масала бўлмай, глобал масала бўлиб қолди.
1971 йил СКОПЕ (научний комитет по проблемам окружащей среды) атроф муҳит муаммолари илмий қумитаси А.М.М.И.К. Ҳалқаро кенгашининг махсус комиссия экспертлари томонидан глобал биосфера ҳолати мониторинг тизимига асос солинди. СКОПЕ тамойиллари 15.16.05 1972 йил БМТ нинг Стогольм конференциясида маъқулланди. Шундай қилиб атмосфера ҳавоси, сув (шу жумладан денгиз суви) каби табиий муҳитларни ифлословчи модда манбалари уларнинг тарқалиш даражаси ҳамда тирик организмларга кўрсатадиган таъсирини кузатиш станцияларини ташкил этиш тавсия этилади. БМТ, Бутун жаҳон соғликни сақлаш жамияти (воз), юнеско ва ҳоказо ташкилотлар олдига атроф-муҳит ҳолатини халқаро монититоринг тизимини ташкил этиш вазифаси қуйилади. 1973 йилдан бошлаб, «БМТ нинг атроф муҳит бўйича дастури» (ЮНЕП) фаолият кўрсатмоқда. 1971 йил февралда Кениянинг Найроби шаҳрида биринчи Давлатлараро йиғилишида глобал мониториннг бўйича асосий низом ишлаб чиқилди. (Г.с. М.О.С.-глобол система мониторинга окру.сре.). Унинг асосий мақсади инсон соғлигини, унинг тараққиётини ва хавсизлигини бошқаришни таъминлашга қаратилган. Сўнгра 1975 йил январда Женевада Г.с. МОС иштирокчилари Программа ишлаб чиқди. Бу дастурга асосан бутун дунёда SO2 , заррачалар, радионулит-стронций, углевородлар, асбест, каби органик бирикмалар кузатиш усуллари ва қандай ишлар амалга оширилиши айтилган.
Биринчи мониторинг бўйича ЮНЕСКО нинг «инсон ва биосфера» программаси 1970 йил Парижда ЮНЕСКО нинг бош конференциясида тасдиқланган. Ҳозирги кунда атроф муҳит муҳофаза қилиш ва биосфера мониторинг бўйича яқинда ташкил этилган ЭКОСАН халқаро ташкилоти ҳам катта ҳисса қўшмоқда. 1992 йил Ўзбекистон Республикаси БМТ га аъзо бўлди ва шу йили БМТ нинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича конференция ўтказишга фаол қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Табиатни Муҳофаза қилиш қўмитаси МДҲ таркибида Давлатлараро экологик уюшмаси аъзоси.
Do'stlaringiz bilan baham: |