Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet43/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Қонун 30 та моддадан иборат бўлиб, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, стандартлар ва меъёрий ҳужжатлар, ҳаво муҳитига зарар етказганлик учун жавобгарлик каби моддалар мавжуд.
1997 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунлари қабул қилинган. Унда Республикада ноёб, йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонларни ҳимоя қилишни ва улардан фойдаланишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилган.
1999 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида» Қонуни қабул қилинган. Унда республика ҳудудидаги ўрмонларни ҳимоя қилиш, улардан фойдаланишни таргибга солишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган.
2000 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Ушбу қонунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ташкилот ва муассасаларни қайта қуриш ва кенгайтириш лойихаларини экологик нуқтаи назардан баҳолаш тартиби, муддатлари, уни амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқ ва бурчлари белгалаб берилган. 2002 йил 5 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Ушбу қонунда республика ҳудудида чиқиндилардан фойдаланиш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш тартиби, бу борада корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз ифодасини топган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2-чақириқ 7-сессиясида Ўзбекистон ҳудудида «Биологик ранг-барангликни саклаш» Конвенцияси ҳам қабул қилинган.
Ўзбекистон ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдага 937-ХШ сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги 600-сонли Қарорларига кўра амалга оширилади. Шунингдек, «Ўзбекисюн Республикасида ов ва балиқчилик хўжаликлари тўғрисида»ги Қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1991 йил 10 апрелда тасдикданган 95-сонли кўрсатмасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 1992 йил 8 июнь ва 1993 йил 5 январдаги буйруғига биноан амалга оширилади. Ҳуқуқий далолатномалар билан бирга Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасини тартибга солишга йўналтирилган қатор ҳуқуқий асосланган меъёрий далолатномалар қабул қилинганки, уларнинг барчаси бу соҳадаги ишларни тартибга солиш учун хизмат қилади. Буларга қуйидагилар мисол бўла олади: хусусий мулк тўғрисидаги, кооперация тўғрисидаги, ижара тўғрисидаги, корхоналар тўғрисидаги, олинадиган солиқлар тўғрисидаги, бирлашмалар, ташкилотлар, жойларда давлат ҳокимияти органлари тўғрисидаги, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги, стандартлаштириш тўғрисидаги ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар шулар жумласидандир. Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилиниши муносабати билан ишлаб турган ҳуқуқий асосга эга бўлган далолатномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бундан мақсад, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўрсатиб ўтилган қонунлар талабларига мувофиқдаштиришдан иборат. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни ҳаётга татбиқ этиш биринчи навбатда Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, махсус масъул органлар, юридик ва физик шахслар томонидан компетенция ва қоидаларга асосан амаага оширилади. Табиатни Муҳофаза қилиш чўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарликка тортиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаш ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик меъёрларида белгиланган. Маъмурий кодексда жиноят турига қараб турли миқдорда жарималар тўлаш ва маълум ҳуқукдан маҳрум қилиш жазолари кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг IV бўлими «Экология соҳасидаги жиноятлар» деб юритилади. Жиноят кодексида экалогия соҳасидаги турли жиноятлар учун жарима тулаш, муайян ҳуқуқтан маҳрум қилиш, мол-мулкни мусодара қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари, қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш чоралари белгиланган. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган янги «Маъмурий жавобгарлик туғрисида»ги жиноий ва жиноий процессуал кодекслар Республикада табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш ишларида муҳим роль ўйнайди. Республикада табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар халқаро ҳуқуқий меъёрларни ҳисобга олиб тузилган ва халқаро ташкилот экспертлари томонидан бахрланган. Бу қонунлар республикада экологик барқарорликни таъминлаш талабларига жавоб бера олади. Юқорида келтирилган қонунларни бузилмаслигини таъминлаш мақсадида 22.09.94 йилда янги «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» янги кодекслар қабул қилинди. Республикамизда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар мавжуд халқаро ҳуқуқий меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ва халқаро ташкилотлар экспертлари баҳосига асосан экологик мувозанатни таъминлаш талабларига жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги Қўшма Мажлисида «Мамлакатимизмизда демократик ислоҳатларни янада чўқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ва қабул қилиш долзарб эканлигини таъкидлаб шундай дейди:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекисига жамият ва давлат қурилиши, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг турли соҳаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқларини белгилаб берган қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи тегишли нормалар киритилиши фукаролик жамияти барпо этилишининг асоси бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг қуйидаги масалалар юзасидан ҳам фаол иштирокининг асосларини кўзда тутувчи қонун ҳужжатлари мажмуини ишлаб чиқиш лозим:
соғлиқни сақлаш масалалари;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари. Бу соҳада нодавлат нотижоарат ташкилотларининг роли ва ўрнини белгилаб берувчи "Экологик назорат тўғрнсида” ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш керак.
аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш масалалари; «ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш масалалари;
катта социал аҳамиятга молик бошқа масалалар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизнинг ҳозирги тараққиётида фукаролик жамияти инситутлари ролини янада кучайтириш фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократлаштириш ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувн қўйган мақсадларимизга етишишда ҳал қилувчи омил бўлиб қолади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятларини амалга оширишда экологик назорат муҳим ўрин тутади. Экологик назорат амалга ошириш жамоат ташкилотлари экологик функциясининг таркибий қисмидир. Экологик-ҳукуқий механизмнинг ушбу функцияси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоат ташкилотлари фаолиятини амалга оширишнинг зарурий элементи сифатида юзага келган.
Экологик назоратнинг мақсадлари экологик хавфсизликни таъминлаш хўжалик ёки бошқа фаолиятнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш ҳамда бартараф этишдир. Улар турли ташкилий-ҳуқуқий усуллар билан амалага оширилади. Қуйидагилар шулар жумласига киради: атроф табиий муҳит ҳамда унинг алоҳида объектларининг ҳолатини кузатиб бориш; атроф муҳитни муҳофаза қилиш экологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги тадбирларнинг бажарилишини текшириш ва умумлаштириш; экологик қонунчилик нормалари ва талабларининг ижросини текз юридик ва жисмоний шахслар юритадиган экологик зарарли фаолиятнинг олдини олиш, чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳамда тугатиш йўли билан экологик зарарли фаолиятини олдини олиш ва уни баҳолаш; табиатдан махсус фойдаланиш лицензияларида (рухсатномаларида) шартномаларда айтиб ўтилган шартларнинг бажарилишини текшириш ва лицензия бериш:
экологик қоида-талабларни бузган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий- ҳуқуқий жавобгарлик чораларини қўллаш.
Экологик назорат объектлари нуқтаи назаридан жамоат ташкилотларининг назоратини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1) атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш;
2) ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш;
3) сувларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш;
4) ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш
Экологик назоратнинг мақсадлари ҳамда вазифалари атроф табиий муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги давлат функциясининг умумий вазифаларига ҳамоҳангдир. Шу билан бирга, экологик назорат объектлари, шакллари ва усуллари ўзига хос жиҳатларга эгадир. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби катта социал аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асосини яратиб берадиган қонун ҳужжатлари мажмуасини ипглаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish