Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Замонавий яшаш жойларини ифлосланиши ва унинг оқибатлари



Download 9,63 Mb.
bet48/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Замонавий яшаш жойларини ифлосланиши ва унинг оқибатлари

Моддалар

Манба

Касалликлар ва бошқа оқибатлари

Ис гази СО

Печлар, иситгичлар

0,2% юқори миқдори ўлимга олиб келади. Бош оғриғи, нафас органларини шикастланиши

Метан

Газ асбоблари

Портлашлар, ёнғинлар. Заҳарланиш

Азот оксидлари

Печлар, плиталар, ёниб турган оловлар

Ўпакнинг шикастланиши, бош оғриғи. Болалар касаллиги

Тутун

Сигарета чекиш

Ўпка раки, ўпканинг ва миянинг шикастланиши

Бензопирин

Папирослар, печлар

Ўпка раки

Метиленхлоридалар

Турли бўёқлар (краскалар)

Асаб тизими касалликлари, диабет

Трихлорэтан

Аэрозол баллонлар

Нафас йўлларини ва миянинг шикастланиши

Тетрахлорэтан

Кийимларни химиявий усулда тозалашдан сўнг

Рак. Асаб тизими, буйрак ва жигарларни шикастланиши

Формальдегид

Мебеллар ва бошқа предметлар

Кўз, мия ва асаб тизимини шикастланиши

Асбест

Сув қувурларини изоляцияси

Ўпканинг шикастланиши

Бактериялар, вируслар ва замбуруғлар

Одамлар ва ҳайвонлар

Грипп ва бошқа инфекцион касалликлар

Шовқин

Барча баланд товушлар

Невроз ва эшитиш органларини шикастланиши



Ж.Детри атмосферанинг ифлосланиш сабабларини 4 гуруҳга бўлишни таклиф этади:
1. Табиий йўл билан ифлосланиш (минерал, ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар таъсирида).
2. Саноат тармоқлари, транспорт ва турар жойларни иситишда фойдаланиладиган ёқилғилар орқали ифлосланиш.
3. Саноат чиқиндилари оркали ифлосланиш.
4. Саноат чиқиндилари ва маиший-хўжалик чиқиндиларини ёқиш оркали ифлосланиш.
Табиий йул билан ифлосланиш атмосфера таркибида меъёрдан ортиқ бўлса, катта ҳалокат рўй бериши мумкин. Аммо транспорт, саноат ва бошқаларнинг чиқиндилари табиий йўл билан ифлосланишга қараганда анчагина хавфлидир. Техник тараққиёт натижасида ёнилғи ресурслари Ер ва океанни саёз ерларидан кўплаб олинмоқда ва ишлатилмоқда. Оқибатда турли ёқилғи маҳсулотларининг қолдиқлари ҳавога қўшилиб уни бузмоқда (1 тонна бензин ёниши натижасида 60 кг ис гази (СО) ҳавога кўтарилади ва аралашади).
Саноат объектлари ва иссиқлик электр станцияларида ёқилғининг тўлиқ ёнмаслиги оқибатида турли миқдорда заҳарли газлар ҳавога чикиб, баъзилари эса ер юзасига тушганда, бошқалари атмосфера қатламларида узоқ вақтгача сақланиши мумкин. Нефт билан ишлайдиган иссиклик электр станциялари ҳавога кул чиқармайди. Аммо кўмир ишлатадиган станцияга қараганда 3 баробар кўп сульфат ангидрид гази ажратиб чиқаради. Саноат тармоқлари ҳавога турли заҳарли модда ва газлар чиқариши билан бир қаторда атмосферадан жуда катта миқдорда кислород ютади. Масалан, 1 тонна чўянни рудадан ажратиб олиш учун 150 м3, 1 тонна пўлат олиш учун 35-70 м3, 1 тонна аммиак олиш учун 500 м3 ва 1 тонна ацетелин олиш учун 3600 м3 кислород кетади. Пўлат эритиб олиш учун кислородга бўлган талаб кейингн йилларда 2,6 марта, домна печларида 4,2 марта ошди. Киши соғлиги учун чанг, қурум, кул ва бошқалар зарарлидир. Ёқилғи тўла ёнмаслиги, сифатининг пастлиги ва тутунни тутиб қоладиган ускуналарнинг суст ишлаши натижасида ҳаводаги турли бирикмалар секин-аста ер юзига тушади. 1952 йили Лондонда 1 ҳафта давом этган ифлос туман натижасида 4000 киши, кейинчалик (3 ой мобайнида) яна бир неча минг киши нобуд бўлган. 1962 йил декабр ойида бу шаҳарда қурумдан 750 киши ўлган. Цемент заводлари атмосферани кўплаб ифлослайди. Цемент чанглари узоқ-узоқ жойларгача тарқалиши мумкин. Ҳозирги вақтда заводларга чанг заррачаларини тутиб қоладиган ускуналар ўрнатилиб, миллионлаб тонна қурилиш материалларини тежаб қолинмоқда. Кейинги вақтларда кимё саноатининг қолдиқлари атмосфера ҳавосини кўплаб ифлосламоқда. Кимё саноат тармоқларидан чиққан заҳарли газ ва бирикмалар ҳавога аралашиб, заҳарли газлар миқдорини ошириб юбормоқда. Оқибатда кимё заводлари ва комбинатларига яқин бўлган ерларда фауна, флоралар зарар кўрмоқда ва баъзи ўсимликлар бутунлай нобуд бўлмоқда. Натижада бундай жойларда табиий ландшафт ўз хусусиятини йўкотиб, ўзгача тус олмоқда. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид, ис гази, азот, хлор, фосфор, фенол, фтор ва бошқаларнинг кўп миқдорда бўлиши инсон саломатлигига таъсир этмай қолмайди. Натижада, кўпгина кишилар астма, рак каби касалликларга дучор бўлишади. Биохимик олим Эйри Гейган-Смит 1950 йили атмосферада озоннинг турли азотли бирикмаси ниҳоятда хавфли эканлигини аниқлади. Озон кимёвий реакцияга жуда тез киришиб ўсимлик баргларидаги хлорофил турларини бузади, резина ва ип газламаларини емиради. Азотли бирикмалар эса кўз, ўпка касалликларига олиб келади ва ҳавода кўланса ҳид тарқатади. Кимёвий бирикма ва қурумлар тарихий ва архитектура ёдгорликларини ҳам бузмоқда. Венеция, Санкт-Петербург, Кёльн, Милан, Лондон ва бошқалар каби қадимий шаҳарлар кўчаларидаги нодир ёдгорликлар ва ҳайкаллар емирилмоқда ёки коррозияга учрамоқда.
Атмосферанинг ифлосланишида транспорт воситаларининг роли катта, автомашина, самолёт ва бошқалар катта миқдорда кислород ишлатади. Масалан, Америка-Европа орасида учадиган биргина супер реактив лайнер 8 соат ичида 50 тонна кислород сарф қилади. Шунча миқдордаги кислородни 25-50 минг гектар ердаги ўрмон 8 соатда етказиб беради. Транспорт турлари инсон саломатлиги учун зарарли бўлган карбонат ангидрид, ис газидан ташкари турли бирикмалар ҳам чиқаради. Автотранспортдан чиқадиган майда зарралар, жумладан, автомобиль покришкасидан чиқадиган резина зарралари нафас олиш учун, умуман ҳаёт учун хавфлидир (биргина автомобиль покришкаси емирилиши натижасида 1 йилда 10 кг чангсимон резина заррасини ҳавога аралаштиради). Атмосфера ва табиий муҳитнинг ифлосланишида радиоактив моддаларнинг таъсири жуда хавфлидир. Радиоактив моддаларни сунъий равишда ер юзасида тарқалиши асосан иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланди. Атмосферада, сув ости ва қуруқликда турли кучга эга бўлган кўплаб атом, водород, нейтрон бомбалари портлатиб синаб кўрилди. Оқибатда атмосферага радиоактив моддалар таркалди. Биргина атом бомбасини портлатиш натижасида 200 дан ортиқ турли радиоатив моддалар пайдо бўлади, баъзилари эса радиоактив занжирларни ҳосил этиб, бир элементдан иккинчисига ўтади. Портлатиш натижасида атмосферага кўтарилган радиоактив моддаларнинг йирик зарралари қуруқ чанг ҳолатида ёки ёғин сочинга қўшилиб бир неча соат мобайнида ерга қайтиб тушиши мумкин. Уларнинг радиоактив таъсири жуда кучли. Жуда майда радиоактив моддалар эса атмосферанинг юқори қатламларигача кўтарилиб, бир неча минглаб километр масофанн ифлослаши мумкин. Ҳозирги вақтда бундай заҳарли моддаларни баланд тоғларда, Антарктида музликларида ҳам учратиш мумкин. Шундай қилиб, атмосферанинг ифлосланиши халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказади.
А) Атмосферанинг ифлосланиши туфайли материаллар емирилади ва коррозияга учрайди.
Б) Шаҳарларда, айниқса саноатлашган жойлардаги ифлос ҳаво корхона асбоб-ускуналарининг фойдаланиш муддатининг 1,5 баробар камайтиради.
В) Атмосферанинг ифлосланиши натижасида кўпгина касалликлар вужудга келмоқда (кишилар жисмоний ва руҳий касалликларга учрамоқда).
Г) Ҳаво ифлосланиши қишлоқ хўжалик маданийларига катта зарар кўрсатмоқда.
Д) Ҳаво ифлосланишидан аччиқ тутундан транспортларнпнг ҳаракати қийинлашиб, кўп халокатлар (самолёт) рўй бермоқда.
Е) Атмосферанинг ифлосланиши ярим ўтказгичлар, аниқ асбоблар, вакцина ва антибиотикларни ишлаб чиқаришни қийинлаштириб юбормоқда.
Ж) Завод ва фабрикалардан қимматбаҳо моддалар бекорга атмосферага чиқиб кетмоқда.
З) Атмосферанпнг ифлосланиши натижасида географик қобиқнинг табиий ҳолатида ўзгариш юз бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумоти бўйича (1998 йил) Республика ҳавосига қўшилаётган турли ифлос моддаларнинг кўп қисми қуйидаги корхоналар зиммасига тушмоқда: "Ўзнефтгаз" (318185 тонна), ЎзР энергетика вазирлиги (256145 тонна), Олмалиқ тоғ металлургия комбинати (107409 тонна), ЎзР қурилиш материаллар давлат концерни (34797 тонна), Коммунал хизмат вазирлиги (26159 тонна), Ўзкимёсаноат Ассосиацияси (24293 тонна) ва Қизилқум олтин концерни (20901 тонна).

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish