Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet31/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

САВОЛЛАР ВА ТОПШИРҚЛАР.
1. Биоценозлар нима?
2.Экосистемалар ва биогеоценозаларни таърифлаб беринг.
3. Экологик ниша тушунтириб беринг.
4. Экосистемалардаги энергия оқими нима?
V БЎЛИМ. БИОСФЕРА
Биосферанинг таркибий тузилиши. Биосфера чегаралари. Сувнинг табиатдаги айланиши. Углерод элементининг табиатда айланиши. Азот элементининг табиатда айланиши.
Маълумки, инсон ҳаёти табиат билан узвий боғланган. Табиат инсонни яратди, унга озиқа, жой, кийим, қурол, олов, сув берди. Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши табиат ва унингтурли йўналишдаги фанларнинг келиб чиқишига олиб келди. Табиат қонунларини ўрганиш, умумлаштириш ва табиий воқе-ликларни аниклаш буюк олимларга, юксак акл-заковатли кишиларгагина насиб қилди. Инсоният тарихида шундай инсонлар нур сочув-чи машъал бўлиб, табиатни ўрганишга бошқа инсонларнинг йўлларини ёритиб турдилар ва ҳозирга қадар ёритмокдалар. Табиат ва унинг бор-лигини ўрганиш борасида Аристотель, Ал Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Умар Ҳайём, Леонардо да Винчи, Галилей, Коперник, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо, М.В. Ломоносов, Ж.Л. Бюффен, Ж.Б.Ламарк, А. Гумбольдт, Ч.Дарвин, В.В. Докучаев, В.И. Вернадский каби инсоният фарзандлари бордир.
Биринчи бора «Коинот» атамасини Абу Наср Форобий (873— 950) жамият тузилишига қўллайди. Иккинчи бора Умар Ҳайём (1040-11120) «Коинот ва унинг вазифалари» каби рисоласида (1961, М, 152—159 бетлар) «Коинот» жамиятнинг тузилишида, ундаги ҳар бир шахснинг вазифаларини баён қилишда ишлатади. Абу Райҳон Беруний (973—1048) планетадаги қитъаларнинг жойланиш харитасини чизади, табиатдаги ҳамма нарса тупроқдан яра-тилган, Ер эса Қуёш атрофида ҳаракат қилишини изоҳлайди. Бу илмий далилларни бобокалонимиз Беруний Овруполиколимлар Ко-перник ва Галиллейдан 500 йил аввал келтириб ўтган. Абу Райҳон Беруний фикрича, ўсимлик ва ҳайвонлар ўртасида кураш, кўпайиш ва авлод қолдириш учун интилиш тирик мавжудотлар ҳаётининг асосини ташкил қилади, табиатдаги ҳамма нарса табиий қонун-ларга бўйинсунган ҳолда яшайди ва ўзгариб туради. «Барча ҳаракатлар материяга тегишлидир. Материянинг ўзи эса жисмлар шак-лини вужудга келтиради ва ўзгартиради. Бинобарин, материя яратувчидир». Ҳазрат А. Р. Берунийнинг «Материя» атамаси XIX аср-нинг охири XX асрнинг бошида яшаган рус олими В. И. Вернадс-кий томонидан «Тирик моддалар» деб қабул қилиниб, табиатдаги ҳамма ҳаракат ва ўзгариш шу тирик моддалар ҳаракати билан боғла-нади ва ифодаланади. Абу Райҳон Берунийнинг замондоши Абу Али ибн Сино (980—1037) ўзининг «Тиб қонунлари» номли машҳур энциклопедик асарида одамнинг тузилиши, унда модда (қон) айланиши, инсонда келиб чиқадиган касалликлар, унинг атрофидаги тирик жониворлар фаолияти томонидан юзага келишини, табиат объектив борлиқ, унинг ўзгариб туриши, тоғлар зилзиласи, сув эса ернинг кўтарилиши на-тижасида пайдо бўлиши, Ернинг кўп майдонлари қачонлардир денгиз туби бўлганлигини сақланиб қолган ҳайвонлар қолдиқлари асосида таърифлаб беради. Ер юзида тириклик ривожланишининг қуйи, бошланғич босқичида ўсимликлар, ўрта босқичида ҳайвонлар ва энг юқори босқичида инсонлар туришини қайд қилиб, ўз даврида эво-люцион назариянинг келиб чиқишига асос солади.
Европанинг катта табиатшунос олими Ж.Б. Ламарк (1744— 1829) биринчи марта «Биосфера» атамасини фанга киритиб, унинг асл маъноси ҳаёт тарқалган жойи ва Ер юзасида бўлаётган жараёнларга тирикорганизмларнингтаъсиридан иборатэканлигини кўрсатади. Австриялик геолог олим 3. Зюсс 1875 йили Ламаркдан кейин «Биосфера» терминини иккинчи бора фанга киритади ва Ерда тирикликнинг махсус қобиғи деб изоҳ беради. Ерда ҳаёт пайдо бўлгандан бошлаб узоқ тарйхий даврлар давомида у ривожланиб келмоқда. Ернинг тирик организмлар ва биоген чўкинди тоғ жинслари тарқалган қисмини рус олими академик В. И. Вернадский биосфера (грекча «биос»-ҳаёт, «сфера»-шар) деб номлаган. Биосфера сайёрамиздаги «ҳаёт қобиғи» ҳисобланиб, тирик организмларнинг ўзаро чамбарчас алоқа, муносабатларидан иборат мураккаб экосистемалар мажмуини ташкил этади. В. И. Вернадский тушунчасига кўра, биосферага ҳозирги вақтда фақатгина ернинг қобиғида тарқалган тирик организмлар кириб қолмай, балки унинг таркибига қадимги даврларда организмлар иштирокида ҳосил бўлган литосферанинг қисми ҳам ки-ради. Шунинг учун ҳам биосферанинг необиосфера ва палебиосфера каби таркибий қисмлари ажратилади. Биосфера ўз ичига атмосферанинг қуйи қатламлари, яъни тропосферани (10-15 км баландликкача фаол; ҳаёт мавжуд бўлган, баъзан 20 км баландликдаги стратосфера қатламида тиним ҳолидаги организмларнинг чанг доначалари, уруғлари, споралари ва бошқалар учраши мумкин) ҳамда сув қобиғи гидросферани олади. Ернинг юзаси қаттиқ қобиқ литосферадан иборат бўлиб, унинг қалинлиги одатда 30-60, баъзан 100-200 м ва ундан ҳам ортиши мумкин. Ҳаёт белгиларининг ушбу чуқурликлардан пастда учрашига тасодифий ҳолат деб қараш мумкин. Кейинги йилларда 4500 м дан ортиқ чуқурликдаги нефтни ҳайдовчи сувларда микроорганизмлар учраган. Тикка қатлам бўйича, яъни атмосфера қатламини қўшиб ҳисоблаганда ҳаёт чегаралари 25-40 км ни ташкил этади. (Биосферанинг остида қалинлиги 5-6 км гача борадиган чўкинди тоғ жинсларидан иборат стратосфера қатлами ётади. Унинг ҳосил бўлишида тирик организмларнинг роли катта. Чўкинди тоғ жинслари гидросферада ҳосил бўлиб, унинг келиб чиқишида ҳам тирик организмлар, сув, шамол муҳим омиллардан ҳисобланади.
Биосферада организмларнинг фаол ҳолатда ҳаёт кечириши ҳам бир хил эмас. Сайёрамиздаги барча тирик организмлар йиғиндисини В. И. Вернадский тирик модда деб атаган. Тирик моддалар бир текис тарқалган жойлар, сув қатлами - литосфера ва тропосфералар чегараси, яъни тупроқ ва унинг қатламидаги ўсимлик илдизлари, замбуруғлар, микроорганизмлар, тупроқда ҳаёт кечирувчи бошқа ҳайвонлар, шунингдек тропосферанинг тупроқ юзасидаги қисми, ўсимликларнинг ер устки органлари қисми жойлашган қатлам ҳисобланади. Бу ерда ўсимликларнинг споралари, чанг доначалари ва уруғларинииг асосий массаси ҳам учиб юради. Ушбу қатлам фитосфера деб аталиб, биосферада энергияни тўпловчи организмлар асосан ўсимликлар ҳисобланади. Биосфера учун фақат тирик модданинг бўлиши характерли бўлиб қолмай, балки у қуйидаги хусусиятларга ҳам эга бўлади: маълум миқдорда суюқ ҳолдаги сувнинг бўлиши; биосферага жуда кўп миқдордаги Қуёш нурлари оқимининг тушиши; биосфера моддаларнинг агрегат ҳолатида бўлган чегарада, яъни қаттиқ суюқ ва газсимон фазаларни ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам биосфера учун узлуксиз ҳолдаги моддалар ва энергия айланиши характерлидир. Бунда тирик организмлар фаол иштирок этади.
Ерда борадиган ҳар қандай жараёнларнинг манбаи ва бошланиши Қуёш нури энергияси ҳисобланади. Ёруғлик таъсирида борадиган яшил ўсимликлардаги фотосинтез жараёни натижасида органик модда тўпланади. Фотосинтезнинг фойдали иш коэффициенти ниҳоятда паст. Ер юзига тушадиган Қуёш нурларининг атиги 1% дан фойдаланилади. Фойдали қазилмаларда (тошкўмир, нефть, торф ва бошқалар) Қуёш энергияси консерваланган ҳолда узоқ вақтлар сақланиб келмоқда. Баъзи бир организмлар органик модда ҳосил қилиши учун моддаларнинг оксидланиши натижасида ажралиб чиқадиган энергиядан фойдаланади. Бу жараён хемосинтез деб аталади. Энергиянинг айланиши моддаларнинг айланиши билан чамбарчас боғлиқ. Моддаларнинг кичик доирада (биологик) ва катта (геологик) доирада айланишлари ажратилади. Биологик доирада айланиш организмлар ўртасида, қуруқликда тупроқ билан организм ўртасида, гидросферада эса организм билан сув ўртасида содир бўлади. Моддаларнинг катта доирада айланиши қуруқлик билан Дунё океанлари ўртасида борадиган жараёндир.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish