Ҳужайра шираси
Режа:
Ҳужайра шираси.
Оқсил доначалари.
Кальций оксалат кристаллари.
Вакуола (лот. в а к у у с — бўшлиқ) — ҳужайра ичидаги бўшлиқ бўлиб, ўсимликлар ҳужайраси учун хос бўлган белгилардан биридир. Унинг ичи ҳужайра шираси билан тўлган. Ҳужайра шираси цитоплазмадан махсус мембрана тонопласт (лот. т о н у с — таранг, зўр; п л а т о с — маълум шакл) билан ажралиб туради. Тонопласт танлаб ўтказиш ёки ярим ўтказувчанлик хусусиятига эга.
Ёш ҳужайраларда бўшлиқ ёки кавакчалар бўлмайди, улар ҳужайра қарий бошлагандан сўнг юзага келади ва бир-бири билан қўшилиб, битта йирик вакуола ҳосил қилади.
Вакуола ўсиб йириклашиб ҳужайранинг 90% ини ишғол этади ва цитоплазмани ҳамда унинг таркибидаги органелла-ларни ҳужайра пўстига қараб сиқиб суради ва натижада юпқа қават ҳосил қилади.
Вакуоланинг вазифаси: ғамловчи, ажратиш ва ҳужайра таранглигини сақлашдан иборат. Шу сабабдан ҳужайрада осмотик ва тургор босим пайдо бўлади. Бу, ўз навбатида, тўқиманинг қайишқоқлиги (эластиклиги)ни таъминлайди.
Вакуола ичида ҳужайра шираси бўлиб, унинг асосий таркибий қисмини сув ташкил этади. Сувда эриган мине-рал тузлар, органик бирикмалар (қанд ва полисахарид-
лар), органик кислоталар, алкалоидлар, гликозидлар, пиг-ментлар ва бошқа моддалар бўлади. Бу моддалар прото-пластнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлади ва ҳужайра ширасида тўпланади. Вакуоланинг кимёвий таркиби ҳужай-ранинг кимёвий таркибидан фарқ қилади.
Ҳужайра ширасининг концентрацияси ошса, сув то-нопласт (ярим ўтказувчи парда-мембрана) орқали шими-либ, икки томондаги суюқликнинг осмотик босими тенг бўлгунча, бир томондан иккинчи томонга ўтади. Сувнинг ҳужайра вакуоли ичига кириш кучи сўриш кучи деб атала-ди. Сув шимилган сари вакуол ва ҳужайранинг ҳажми кен-гаяди. Аммо ҳужайра пўсти қайишқоқ бўлганлиги сабаб-ли чексиз кенгая олмайди, унинг ўзи ҳужайра шираси ва цитоплазманинг кенгайишига қаршилик кўрсатиб, улар томон босим билан таъсир этади, бу ҳодисага тургор (лот. тургоре — тўлиб-тошмоқ) деб аталади.
Демак, тургор тирик ўсимлик ҳужайраларига хос хусу-сиятлардандир. Узиб олинган ўсимлик тезда сўлийди, чун-ки ҳужайраларни тиғиз (таранг) тутиб чўзиб турадиган катта-катга вакуолалардаги ҳужайра суви аста-секин буғ-ланиб боради ва тўқима ўзининг ички тиғизлигини йўқо-тиб қўяди. Шунинг учун ўсимликлар ҳаётида ҳужайранинг тургор ҳолати катта аҳамиятга эга бўлиб, ўсимлик орган-лари (барг, новда, гул, илдиз) ҳамма вақт бўртган ҳолатда бўлади. Бундан ташқари ўсимликда модда алмашинуви ассимиляция каби жараёнлар одатдагидек давом этади. Ақс ҳолда, ўсимлик ҳужайрасидаги сувнинг чиқиб кетиши ҳужайра пўстидан ажралишига олиб келади. Бу ҳодисага плазмолиз (юнон. плазма — тўлдирилган; лезис — эриш) деб аталади (1-расм),
Плазмолизга учраган ҳужайралар тириклик хусусияти-ни сақлаб қолса, уларни сувга солиб тургор ҳолатини тиклаш мумкин. Бу ҳодисага деплазмолиз (лот. деинкор) деб аталади. Деплазмолиз, плазмолиздан қайтиш, тургор-га ўтиш демакдир. Бунда ҳужайра сувни шимиб олиб плаз-молиз ҳолатидан, тургор ҳолатига қайтади.
Амалда қишлоқ хўжалигидаги кўп масалалар ўсимликнинг шу тургор ва плазмолиз ҳодисасига боғлиқдир. Ма-салан, ёз фаслида ғўзалар ўз вақтида суғорилмаса, тупроқ эритмаси қуюқлашиб кетиб, сувнинг ўсимлик илдизига
1-расм. Плазмолизнинг тасвири: А — тургор ҳолатидаги ҳужайра.
Б — плазмолизнинг ҳосил бўлиши (ҳужайра 6% КМnО3 эритмасига
қўйилган; В — ҳужайра 10% КМnО3 эритмасида плазмолизнинг содир
бўлиши; 1 — ҳужайра пўсти; 2 — протопласт; 3 — хлоропласт;
4 — марказий вакуола; 5 — ядро.
ўтиши қийинлашади ва илдиз ҳужайраларида плазмолиз ҳодисаси рўй беради. Бундай ҳолда ўсимликнинг ривож-ланиши батамом тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун ғўзани вақтида суғориш талаб этилади. Ғўза қондириб су-ғорилса, ҳужайра тургори тикланади ва унинг ўсиши тезлашади.
Масалан, меристема (ҳосил қилувчи тўқима) ва муртак ҳужайраларнинг дифференцияланиши натижасида, кичик вакуолаларнинг бир-бири билан қўшилишидан йирик ва-куола ҳосил бўлади. Аммо цитоплазмада вакуоланинг ҳосил бўлиши тўлиқ ўрганилмаган.
Лизосомалар (юнон. л и з и о — эритаман; с о м а — тана) гидролитик фермент бўлиб, унинг катталиги 0.5—2 нмк. Ҳар бир лизосом гиалоплазмадан пишиқ мембрана билан чегараланган. Улар эндоплазматик ретикулум ёки Гольджи аппаратидан ҳосил бўлади.
Лизосомаларнинг асосий вазифаси макромолекулали биологик моддаларни (нуклеин кислоталар, оқсиллар, ёғлар, полисахаридлар, органик бирикм" тарни) эритиш-дан иборат. Бундан ташқари озиқ моддаларни ҳазм этиш-да ва парчаланган органеллаларни (пластид, митохондрий) чиқариб ташлашда фаол қатнашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |